Юртимизда

«Дастхатингизни беринг, кимлигингизни айтаман»

Оппоқ вараққа ёзган битта сўзингиз сиз ҳақингиздаги маълумотлардан хабардор қилиш мумкин, деган фикрга ишонасизми? Буни қарангки, руҳшунослар инсон характеридаги қирраларни айнан ёзувг қараб аниқлай олишар экан. Ёзув эгаси қайси жинс вакили, шошиб ёзганми, ўйлаб ёзганми, ё мажбуранми, ўша онда нималарни ҳис қилган — буларни билиш улар учун қийинчилик туғдирмайди. ҳаттоки жиноятчиларни аниқлашда ҳам бу илм жуда қўл келади. Тарихда шу ҳақда жуда кўп маълумотлар берилган. Жумладан Гордан Браун билан боғлиқ бир воқеа бор. Бу илмдан унча-мунча хабардор сиёсатчилардан бўлган бу одам ҳузурига келган канцлер Жорж Асборн билан бир столда ўтириб, ўрнатилажак алоқалар ҳақида суҳбатлашади. Керакли сўзларни қайд этиб ўтирган канцлернинг қоғозларидан бири бехосдан ерга тушиб, Жорж уни ўша ерда унутиб қолдирилади. Гордан Браун эса ўша 14 тагина сўздан иборат ёзув орқали шеригининг партияларга қизиқиши паст ва бироз шубҳали шахс эканлигини аниқлайди. Хуллас, ёзув орқали илғашда матннинг мазмуни, стенографиясига эмас, фақатгина ҳамманинг ўзига хос бўлган ҳуснихатига, ёзиш услубига эътибор бериш лозим.

ДАСТХАТИНГИЗНИ БЕРИНГ, КИМЛИГИНГИЗНИ АЙТАМАН

 

Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, ўзингиз ҳақингизда баъзи маълумотларни аниқлаб олинг.

1. Ҳарф ўлчами

а) жуда майда — 3

б) кичик — 7

в) ўртача — 17

г) катта — 20

2. Ҳарф қиялиги

а) чап томонга ётиқ — 2

б) чап томонга сал қия — 5

в) Ўнг томонга — 14

г) ўнг томонга жуда ётиқ — 6

д) тик — 10

3. Ҳарф шакли

а) айлана — 9 очков

б) квадрат — 10

в) қиррали — 19

4. Ҳарфлар қоғоз чизиғидан:

а) тепага йўналган — 16

б) пастга йўналган — 1

в) чизиқда — 12

5. Ёзув босими:

а) енгил — 8

б) ўрта — 15

в) жуда қаттиқ — 21

6. Ҳарфлар:

а) узмасдан ёзилса — 11

б) ажратиб ёзилса — 18

в) бир сўзда ҳам қўшиб, ҳам ажратиб ёзилса — 15

7. Умумий баҳо: агар ёзувингиз:

а) ҳарфлар узилмаган ҳолда, тартибли — 13

б) бир сўзни ўқиш осон, бошқаси қийин — 9

в) ёзувларни ўқиб бўлмайди — 4

Натижа:

38 — 51 балл: Бу ёзув эгалари кузатувчан, жуда нозик инсонлар. Тез касал бўлишади. 80 ёшгача умр кўришади.

52 — 63 балл: Бундай ёзадиганлар журъатсиз, ожиз, ўзига ишончи йўқ, ўзининг мустақил фикрига эга эмас. Тебса-тебранмас, дарё тошса, тўпиғига чиқмайди.

64 — 75 балл: Бу хат соҳиблари бирор ишни бошлашга жуда иккиланадилар. Юмшоқ табиатли, беозор, нозик характерга эга. Бироз содда, аммо эътибордан четда қолишни астамайди.

76 — 87 балл: Бу инсонлар оқ кўнгил ва очиқ юзли бўлади. такой почерк у людей, которые отличаются прямодушием и откровенностью. Киришимли, таъсирчан, тўғрисўз ва яхши оилапарвардирлар.

88 — 98 балл: Жуда тўғрисўз ва ўта тартибли инсонлар. Кучли, сабр-бардошли, ҳаракатчан, журъатли, қатъиятли, зеҳни ўткир.

99 — 109 балл: Ёлғизликни хуш кўришади. Жаҳли тез, кучли билим соҳиби. Одатда мустақил қарор қабул қила олади ва ўзи амалга оширади. Баъзи пайтларда тез хафа бўлади ва мулоқотга киришиши қийинроқ кечади. Тезкор ва жнжалкаш. Ижодий ишларга қобиляти бор.

110 — 121 балл: Бу хат эгалари маъсулиятни ҳис қилишмайди. Қўпол, интизомсиз, манман инсонлар.

Азиз мухлислар! Сиз ҳам ўз дастхатингиз ҳақида маълумот олишни истайсизми? Унда бизга ҳуснихатингиз туширилган хатни мактуб орқали йўлланг ва мутахассислардан жавоб олинг.

«7 Мўъжиза» газетасидан олинди.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

десять − четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз