Юртимизда

Йигитлар характерини бир кунда аниқлаймиз!

Ҳаётингизда бир йигит пайдо бўлди. Унинг қандайлигини билиш сиз учун жуда ҳам қизиқ. Бугунги кунда инсоннинг қандайлигини билиш учун узоқ йиллар шарт эмас. Бир кун, бир соат ва ҳатто бир қарашнинг ўзидаёқ киши феъл-атворидаги муҳим нарсалар хусусида билиб олиш мумкин.

Ёқтирган спорт тури

Югуриш ва сузиш спорт тури билан шуғулланишни ёқтирадиганлар мустақил кишилар бўлиб, кўп нарсаларга ўз кучлари билан эришишни ёқтирадилар. Жамоавий спорт турлари, масалан, футбол, хоккей, баскетболни ёқтирадиган йигитларда рақобатчилик руҳи кучли бўлади. Бу нарса оилавий ва ишдаги ҳаётга ҳам тааллуқли. Спортга қизиққан эркаклар мустақил қарор қабул қилишлари билан ажралиб туради.

Унинг дўстлари

Агар унинг болаликдан дўсти бўлган бўлса, демак, у садоқат ҳисси нима эканлигини билади. Сиз ҳам идеалига мос бўлишингизни хоҳлайди. Бундайларнинг ишончини қозониш учун узоқ йиллар керак бўлади. Агар унинг дўстлари кўп бўлса, у одамлар билан тез тил топиша олади. Исталган шароитга осонгина мослашади.

Муомаласи

У сенга гап отди дегани, биринчи бўлиб қўнғироқ қилади дегани эмас. Бу нарса ўй-фикрларини қайтадан таҳрир қилиб олишга имкон беради. У ўзининг асл кўринишини кўрсатишни хоҳламайди, шунчаки бу ҳолат ўзига ишонмаслигини кўрсатади, холос. У бироз муддат муносабатларни тўхтатиб турса ёки тўхтовсиз электрон номалар юборса, ёки соатлаб сиз билан телефонда гаплашса, у яқинлар билан муносабатга тез кириша оладиган кишилардир.

Пластик карточками ёки нақд?

Агар у ҳамма жойда ўзининг пластик карточкаси орқали тўласа, бундай кишилар ниҳоятда ўзини яхши кўрадиган кеккайган кишилар бўлишади. Агар нақд пулда тўласа, у ўзига тўқ ва мустақил одам. Бордию унинг ҳамёни бўш бўлса, бировларнинг ёрдамига муҳтож бўлади. У, шунингдек, унга ёрдам берувчилар доим топилишига ишониб яшайди.

Сарафанми ёки декольте?

Агар эгнингиздаги сарафан ёки оддий жинси матоси узун ҳашамдор кўйлаклардан кўра кўпроқ ёқса, сиз танлаган инсон ҳақиқий реалист. У хотиржам ва шошилмай ўзининг жуфтидан ортиқча мулозаматни талаб қилмайди. Аёллардан ортиқча ҳашамни талаб қиладиган эркак биринчи ўринда ўз нуфузини ўйлайди. Балки, у катта миқдордаги маблағларни ишлаб топар, лекин шуниси ҳам борки, унинг учун  асосий мақсад фақат даромад бўлиши мумкин. Унинг эътиборини санъаткорлардек кийинадиган аёллар тортади. У ўзига ниҳоятда бино қўйган одам. Атрофида аёлларнинг гирдикапалак бўлишини истайди.

Тадбир ва зиёфатларда

Агар у атрофдагиларнинг эътиборини жон-жаҳди билан тортишга ҳаракат қилса, демак, ўзига унчалик ҳам ишонмайди. Бундайлар билан вақт бахтли ўтгандай туйилади, аммо бир умр яшаш унчалик ҳам осон эмас. У ўзининг шахсига нисбатан доимо эътиборни талаб қилади. Сизнинг орзу-умидларингиз ўз-ўзидан ювилиб кетади.

Машинани зўр бошқарадими?

Агар тирбанд йўлда тоқати тоқ бўлаётган бўлса, бундай кишилар ниҳоятда агрессив ва бетоқат кишилардир. Бу одати унинг карьерасига ёрдам бериши мумкиндир, аммо бу каби инсонлар билан муносабатга киришиш орзу эмас. Оилавий ҳаётда ҳам у етакчиликни қўлга олади. Агар тирбанд йўлда ўзини хотиржам тута олса, бундай кишилар ҳаётда ҳам ўзини бошқара олади.

Қандай овқат танлайди?

Катта миқдордаги порцияда овқат буюртма берадиган киши турғун ва кимгадир тобе, саргузаштларни умуман хушламайди. Табиий таомларни танлайдиганлар эса ранг-баранглик ва хилма-хилликни ёқтиришади.

Озодами ёки акси?

Озодаликни ёқтирган эркак майда нарсаларга ҳам ниҳоятда эътибор берадиган бўлади. Кимнинг уйида бетартиблик бўлса, улар мансабпарастлар бўлмайди, ижодий салоҳиятга мойиллиги бор кишилар бўлади. Агар унинг ювиниш хонасида ақалли битта совун ёки сочиқ бўлмаса, у ниҳоятда дангаса ва озодаликдан анча йироқ киши. Шундай инсон билан тақдирингизни боғлашга тайёрмисиз?!

Телевизорда нима кўради?

У фақат ва фақат комедик фильмларни томоша қилишни хуш кўради, балки, кулги ёрдамида ўзидаги стрессни қувишга уринар. Бундай йигитлар ўтмишдаги яраларни тирнаб, тирноқ остидан кир қидириб юриш феълидан йироқ. Ҳар доим ўзини назорат қила олади. Бироқ у билан жиддий суҳбатга киришиш қийин. Ҳамма гапингизни ҳазилга буриб кетади. Детектив ҳамда криминал воқеаларга асосланган кино ёки кўрсатувларни кўрадиганлар эса таҳлил қилишга мойил ва бундан фахрланадилар ҳам. Сиз доим бундай инсонлар ёрдамига таянишингиз мумкин.

Ўнақайми ёки чапақай?

Чапақайлар табиатан рассомликка иштиёқи баланд бўлади. Ахир улар ҳаётдан оладиган ахборотларни миянинг ижодий фаолият учун жавоб берувчи ўнг яримшари қайта ишлайди-да! Ўнақайлар хусусида эса тайинли сўз айта олмаймиз. Улар эришган муваффақиятларнинг бари меҳнатлари туфайли.

Унинг сочлари

Сочлари худди киноюлдузлар ёки футболчилар каби олинган эркаклар худбинлигининг чек-чегараси йўқ. Агар сиз учрашаётган йигитнинг сочлари аста-секин тўкилиб тушаётган бўлса, бу нарса унинг ўзига бўлган ишончи ҳам пастлаётганидан дарак беради. Бироқ зийракликда унча-мунча одам унинг олдига туша олмайди.

Оилада нечанчи фарзанд?

Тўнғич фарзанд бўлса, унга бемалол суянишингиз мумкин. Чунки аксар ҳолларда тўнғич фарзандлар ўта масъулиятли бўлади. Кенжа бўлса, ижод кишиси. Бироз эрка ва худбинлиги ҳам бўлиши табиий. Агар оилада ўртанча фарзанд бўлса, яхшилаб ўйлаб кўринг, унинг таъсирчан феъли учун жуда катта эътибор лозим.

Одамлар орасида

Агар дўстлари орасида доим сизга эътиборли бўлиб, меҳр кўрсатса, демак, сиздек севгилиси бўлганидан мамнун ва буни атрофдагилар ҳам кўриб қўйишини истайди. Аксинча, дўстлари даврасига тушгач, сизга фақат гоҳ-гоҳида эътибор берса, ё ўзининг, ёки сизнинг ҳис-туйғуларингизга ишонмаяпти.

Ташқи кўриниш ва олифталик

Агар йигит ҳар бир витрина қаршисида тўхтаб, кийим-кечагини тузатса, олифталиги тайин. Шунингдек, бундай йигитлар иш ва шахсий ҳаётдаги ғалабалардан ҳам дарак бериб туради. Агар у ўз ташқи кўринишига деярли эътибор бермаса, иззат-нафсини юқори тутмайди ва у билан келишиш осон.

Машинани ким ҳайдаши керак?

Агар у сизга ҳам машина ҳайдашни ўргатса, муносабатларингизда тенг ҳуқуқлиликни тан олади. Ҳеч бўлмаса, баъзи-баъзида. Агар у машина рулини сизга ҳеч қачон бермаса, эскича фикрлайдиган бўлади. Бундан ҳам ёмони, сизни доим назоратда ушлаб туришга ҳаракат қилади.

Кўзингизга қарайдими?

Агар у доим кўзларини олиб қочса, унга тўлиқ ишониб бўлмайди. Агар кўзини бир зум ҳам узмаса, сизни доим назорат қилиб туришни истайди. Агар унинг кўзларида меҳр ёлқинлари шуълаланиб турса, демак, сизни жуда ёқтиради ва қараб тўймаяпти.

Қандай гапиради?

Агар у бир дақиқада 100 та сўз айтса, демак, кайфият одами, жуда энергияга бой ва худбин ҳам бўлиши мумкин. Агар у ҳиссиёт аралаш тўхталиб-тўхталиб гапирса, уни таваккалчи дея олмайсан. Бироқ унинг сўзларига, албатта, қулоқ солиш лозим, акс ҳолда ҳисларимни тушунмади, деб ранжиб қолиши мумкин.

Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

пять + одиннадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз