Юртимизда

Рақамлар сизга қандай касб мос тушишини айтади!

Инсон учун касб танлаш худди яқин сирдош ташлаш каби мураккаб вазифа саналади. Чунки келажакда умрингизнинг ярмини бағишлашингиз керак бўлган бу касб сизни илҳомлантириши, ҳаяжон ва завқ-шавққа солиши лозим. Касб танлаш борасида қабул қилинган нотўғри қарор эса инсонни ҳаётдан бездириб юбориши тайин. Тўғри танланган касб бутун ҳаётингизни нурга тўлдиради, нотўғри танлангани эса келажакда турли муаммоларга йўл очиши мутахассислар томонидан исботланган.

Айниқса, катта ҳаёт остонасида турган ўсмирлар «Қайси касбни танласам экан?» дея ўзларига бот-бот савол беришади. Бу борада уларга қуйидаги башорат ёрдам бериши мумкин. Руҳшуносларнинг фикрича, бу башорат 80 фоиз ҳолатда тўғри чиқади. Бунинг учун туғилган кун, ой ва йилингиз санаси рақамларини кетма-кетликда бир-бирига қўшиб чиқасиз:

Масалан, туғилган кунингиз 23. 05. 1989 бўлса, 2+3+0+5+1+9+8+9 = 37 = 3+7 = 10 = 1+0 = 1

Демак, сизнинг тақдир рақамингиз 1 ва у ёрдамида сизга қайси касб тури мос келишини аниқлаймиз.

1 рақами

Тақдир рақами 1 бўлган инсон ажойиб ишбилармонлик қобилиятига эга, ўз ишига садоқатли, тиришқоқ, куч-ғайратли ва фаол ташкилотчи саналади. Доим бошқаларникига ўхшамаган, оригинал ғоялари билан атрофдагиларни қойил қолдириб юради. Бу инсон ҳар бир фаолиятга жиддий баҳо бера олади. Ҳеч кимнинг назари тушмаган бирор ишни олиб, у билан шуғулланиш натижасида гуллаб-яшнатиши тайин. Унга иш жойи, омад ҳамда тан олиш жуда муҳим.

Бундай инсонга чалкаш эмас, фаоллик, масъулият ва янги ғоялар жуда муҳим. Унга саёҳат ҳамда хизмат сафарлари кўп, атрофида инсонлар доим қайнаб юрадиган иш керак. Руҳият, ҳуқуқшунослик ва социологияга оид касблар унинг учун айни муддао.

2 рақами

Тақдир рақами 2 чиққан инсонлар жуда ишончли бўлади. Улар ҳар бир ишни режа ва масъулият билан адо этади. Ишига бор қалб қўрини беради. Уни ҳар бир икир-чикиригача ўрганиб, бошқалар кўра олмайдиган жиҳатларини ҳам қидириб топади. Унда ички сезги яхши ривожланган.

Бундай инсонлар хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритса, яхши натижа беради. У ўз меҳнати маҳсулини кўриши лозим. Худди мебель ясаш, қимматбаҳо тақинчоқлар каби.

Касб танлашга келганда маъмурий бошқарув фаолиятини юритиш, қўполлик, реакция ҳамда тажрибалар билан боғлиқ ишларда ишламаганлари маъқул.

3 рақами

Тақдир рақами 3 га тенг инсонлар энергияга бой, ғояларни қайта ишлаш ва муваффақиятга эришиш борасида туғма қобилиятга эга. Ундаги бой тасаввур олами ҳамда юксак интеллект кўпчиликни ҳайрон қолдириши аниқ. Унинг қизиқишлари турлича. Оптимист ҳамда ташаббускор.

Бундай инсонлар учун қисқа вақт ичида юксак марраларни забт этиш имконини берадиган, кашфиётлар қилиш билан боғлиқ, интеллектуал касб турлари мос к. Иш юзасидан саёҳатлар ҳам жуда кўп бўлиши лозим.

Оммавий ахборот воситалари ва молия соҳаси уларга мойдек ёқиши аниқ. Шунингдек, уларга бир хил вазият ва суръатда ишлайдиган фаолият тури, раҳбарлик лавозимлари ҳам мос тушиши аниқ.

4 рақами

Тақдир рақами 4 бўлган инсон жиддий ва ўта матонатли. У масъулиятли, ақлли ҳамда ўзгалар учун ҳимоя қалқони бўла олади. У барқарорлик, ишончлилик, ҳар бир ишни режа билан амалга ошириш ва тартибни севади. Ҳар бир янги ишни бошлаётганда, албатта, яхшилаб тайёрланиб олади.

Бундай инсонга моддий фаолият турлари мос тушади: саноат, қурилиш, томорқа ишлари ва савдо, назорат ҳамда қўриқчилик.

Унинг характерига тез-тез ўзгариб турадиган, қисқа муддат ичида қарор қабул қилиш лозим бўладиган ишлар унчалик ҳам мос тушавермайди. Фирибгарлик ва турли шубҳали ишлардан узоқроқ юради.

5 рақами

Тақдир рақами бешга тенг инсон туғма ташкилотчи, қонун ва қонуности ҳужжатларига қатъий риоя қилади, одамлар билан муомала ўрнатиш бобида беқиёс. У ранг-баранглик, кун тартиби эркин бўлишини хоҳлайди, қарорни ҳам тезда қабул қилади.

Бундай инсонга менежер, администратор, раҳбар бўлишни тавсия этамиз. Жамоатчилик билан ишлаш ва сиёсат уларнинг кўнглидаги иш.

Касб танлаётганда келажаги йўқ, бир хил қолипдаги фаолият турлари уларга мос келмайди.

6 рақами

Туғилган санаси йиғиндиси 6 бўлган инсонлар яхши ижрочи, алоқалари мустаҳкам ва уюшқоқлиги билан ажралиб туради. У ишончли ва ақлли, ҳақиқий меҳнатсевар. Жамоа бўлиб ишлашни яхши кўради. Ишга бўлган муҳаббат ва жамоаси унинг учун биринчи ўринда туради.

Бундай инсонга ўқиб-ўрганиш лозим бўлган ҳар қандай соҳа, тиббиёт, жамоатчилик билан ишлаш, одамларга ғамхўрлик қилиш каби ишлар улар учут. Шунингдек, санъат ҳам.

Маъмурий, яхши ташкиллаштирилган меҳнат тури тез ва ҳал қилувчи қарор қабул қилиш лозим бўлган касб турлари уларни бироз чўчитади.

7 рақами

Тақдир рақами 7 бўлган инсон ўзининг мантиқий фикрлаши, ички сезгисининг ривожланганлиги, зийраклиги ва фаҳм-фаросати билан ажралиб туради. У доим янги илм олишга ҳаракат қилади, етарлича кенгфеъл ва матонатли. Бу жиҳатлари мустақил иш бошлаши учун қўл келади.

Бундай инсон илм-фан, ўқиб-ўрганиш борасида ҳар қандай ишни бажара олади. Ҳуқуқшунослик, тартибни сақлаш, молия, санъат, дизайн ва шу каби соҳаларни гуллаб-яшнатади.

Жамоа билан ишлаш, юқори босим остида ишлаш унга унча мос келмайди.

8 рақами

Тақдир рақами 8 бўлган инсон қалтис қарорларни ҳам соғлом ақл билан фикрлаб қабул қила олади. Таълимотларида қаттиқ туради, босқичма-босқич ва масъулият билан ҳаракат қилгани учун атрофидаги инсонларни руҳлантириб туради. Бу одам узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишга қодир. Моддий аҳволи ҳам доим тўкин бўлади. Бироқ охир-оқибат унинг муваффақиятлари бирор-бир йўқотишдан сўнг келади.

Касб танлаётганда унга раҳбарлик лавозими, бизнес, молия, қийин муаммоларни еча олиш хислатлари қўл келади.

9 рақами

Туғилган санаси йиғиндиси 9 бўлган инсонлар ижодий фикрлаши юқори, ички сезги ва ҳиссиётлари юксак даражада ривожланган. Унга ҳар томонлама қизиқтира оладиган, келажаги бор, йирик иш бошлаш қулай. Ҳар доим ёлғиз ўзи ишлайди, кун тартиби ҳам эркин бўлиши лозим.

Бундай инсонга ҳар қандай иш тури мос тушади.

Ҳар бир майда-чуйдаларга эътибор бериш, аниқлик, ўтириб ишлаш, бир хиллик такрорланаверадиган фаолият турини ёмон кўришади.

Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

15 − 9 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз