Юртимизда

Ўзига хос разведка: дугонангизни синовдан ўтказинг!

«Тилла узукка тилла кўз бўлмайди ҳеч қачон, қиз болага қиз бола дўст бўлмайди ҳеч қачон» деган эди машҳур шоиримиз. Аммо бу гап ҳар доим ҳам ўз тасдиғини топавермайди. Чунки бир-бирига содиқ дугоналарни истаганча учратиш мумкин. Фақат уларнинг баъзилари билан разведкага бориб бўлади, баъзилари билан эса йўқ. Разведканинг нима алоқаси бор, дейсизми? Ахир ҳақиқий дўстлик ўша ерда синалади-да! Қани, ўзингиз ва дугонангизни бир синовдан ўтказиб кўринг-чи!

«Қўй» буржи остидаги дугона

Бу қиз одамларга нисбатан очиқ муносабатда бўлади, муҳтожларга биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзади, ҳеч қачон одам ажратмайди ва ишларни пайсалга ҳам солмайди. Унинг учун ҳозирда, айни дақиқаларда юз бераётган воқеалар муҳим.

Ёмон жиҳати ҳам шу — ортга чўзмаслиги, барчасини ҳозир ва дарҳол қилишга интилишдир. Бунда кўп ҳодисалар ўз вақтида содир бўлмайди. Агар у билан разведкага борадиган бўлсангиз, ниманидир ёндириб, куйдириб, кул қилиб ташлайди. У ортга қайтган заҳоти унга бемалол қаҳрамонлик унвонини беришлари аниқ.

«Қўй» буржида туғилган қизларга эса дўстлашишни биладиган ва тушунадиган дугона керак. Шу боис унга «қовға» буржидаги қиз муносиб дугона бўла олади.

«Бузоқ» буржидаги дугона

Оғир-вазминлиги ва меҳрибонлиги унинг табиатидаги асосий фазилатларидан биридир. У гўзалликдан чин кўнгилдан завқ ола билади ва ўзгаларнинг ғалабасидан хурсанд бўлади.

Табиатидаги энг ёмон жиҳатлари эса унинг ўта дангаллиги ва баъзи ҳолатларда тасаввурларига унча эрк бермаслигидир.

Бузоқ — дугонангиз билан разведкага борсангиз, сафар узоқ ва хотиржам кечади. Душмандан қочиб, узоқ вақт буталар орасида яшириниб юрасиз. Бироқ бу қиз бемалол душман қаршисига бориб, нақ юрагига пичоқ санчиши мумкин. Ўзиникиларни ҳимоя қилишга доимо тайёр. Бироқ бундай дугона билан охир-оқибат ўлиб кетиш ҳеч гап эмас.

«Бузоқ» буржидаги қизга «балиқ» қиз яхши дугона бўла олади. Айнан «балиқлар» улар билан ўз хавотир ҳамда сирларини бўлишишлари мумкин.

«Эгизаклар» буржидаги дугона

Вазиятга тезда баҳо бера олиши, нозик диди ва актёрлик маҳорати билан ажралиб туради. Айнан шу жиҳатлари унинг нозик томони.

Эгизак дугона билан разведкага боришдан аввал юракни бақувват қилиб олиш керак. Сабаби, бу қиз жумбоққа тўлалиги билан одамни қўрқитади. У билан тортишиб бўлмайди, ҳар доим фикрлар хилма-хиллиги келиб чиқади. Шунинг учун разведкада тактикангиз устида узоқ тортишиб қолиб, энди эмаклай бошлаганингизда минага дуч келиб, ёндирувчи рақслар билан рақиб эътиборини жалб этиш ҳеч гап эмас.

«Эгизаклар» буржи остида туғилган қизга «қўй» муносиб дугона бўлади. Улар учун ҳар доим ёрдам қўлини чўзишга шай дугонанинг борлиги куч бағишлайди.

«Қисқичбақа» буржидаги дугона

Марҳаматли ва сезгир табиати билан мақтана олади, совғалар беришни ва хушомад қилишни ёқтиради. Ёмон томони шуки, баъзида ўйлаган нарсаси қолиб буткул бошқа гапни гапириши мумкин. Ҳеч қачон ўз имкониятини қўлдан бермайди.

Агар қисқичбақа дугонангиз билан разведкага борсангиз, тез орада мағлубиятга учрайсиз. Сиз унга барча майда тафсилотлари билан кўрсатма берасиз, аммо у, барибир. бошқача йўл тутади. Ёки граната улоқтиришни эплай олмайди, ёки душманга таслим бўлиб қўя қолади.

«Қисқичбақа» буржи остида туғилган қизга «бузоқ» яхши дугона бўла олади. Чунки уларнинг қизиқишлари ва ҳаётга бўлган интилиши бир хил.

«Арслон» буржидаги дугона

Ишончли ва садоқатли бўла олиши билан бошқа буржлардан устун туради. Ҳеч бир ноз-карашмасиз ўзини маликадек тута олади. Ёмон томони унинг олдида ожиз томонларингизни яшира олмайсиз. Малика ёнида доим арзанда бўлиб қолаверасиз.

Агар у билан бирга разведкага борсангиз, топшириқ тўлиқ бажарилади. Бундай дугона билан нафақат кўприкларни миналаштирасиз, балки дадиллик билан душман бош қароргоҳига қадар кириб борасиз. У барча постларни эгаллаб, хотиржам қароргоҳга кириб боради. Шундан кейин сизга қаҳрамон унвони берилади, фақат вафотингиздан кейин.

«Арслон» буржидаги қизлар учун обрўли ва хилма-хил «эгизаклар» дугона мос тушади.

«Паризод» буржидаги дугона

Ҳар доим ёрдамга тайёр, нафақат маънавий, балки амалий томондан ҳам қўллай олади. У ёлғонни ҳис қила олади ва агар бирор нимадан шубҳаланса, узоқ таҳлил қилади. Дангаллиги эса баъзида ҳушёр торттиради.

«Паризод» билан разведкага бориш — ғалаба қилиш дегани. У сиз белгилаб берган режага қатъий амал қилади, ҳаракат чоғида сизнинг топшириқларингизни сўзсиз бажаради. Агар сизни қутқариб қолишга муваффақ бўлса, буни бутун умр эслатиб юради.

Дангал «паризод»ларга «қисқичбақа» яхши дўст бўла олади.

«Тарози» буржидаги дугона

Бу қиз жуда нозик табиат ва яхши эртакчи. У актриса каби ўз томошасини ҳеч қачон тўхтатмайди. Баъзида гапларидан тушунарсиз дарё йўли ва ботқоқликлар ҳақидаги уйдирмалар жой олади.

Бундай қиз билан разведкага борсангиз, барчаси анча замонавий тарзда ўтади. Ким билан қандай гаплашиш керак, «тарози» қиз ҳаммасини яхши билади. Сиз информацияга тўлиб-тошиб, ортингизда изларни йўқ қилувчи гуруҳ билан қайтасиз.

«Тарози» қизга «арслон» дугона муносибдир. У сизга омад ва муваффақият бахш этади.

«Чаён» буржидаги дугона

Бундай қизлар ҳаётга жиддий қарашади ва фантазия ҳамда уйдирмаларни тан олишмайди. Ёмон томони, шу жиҳати ҳаддан ортиқлигидир.

Разведкада «чаён» билан аёвсиз тарзда йўлингиздан чиққан барча рақибларни йўқ қиласиз. Орадан оз вақт ўтиб, унинг барча буйруқларини бажара бошлайсиз. Урушдан ортга қайтмаслигингизнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, сабаби хуш кайфият дугонангиз юзма-юз ҳолда сизга ўқ узади.

«Чаён» буржидаги қизга «паризод» қиз яхши дугона бўлади.

«Ўқотар» буржидаги дугона

Унинг табиатидаги оптимизм ва ва қитмирликка мойиллигини ажратиб кўрсатса бўлади. Шу сифатларнинг ўзи ҳам ёмон.

«Чаён» қиз билан разведкага борсангиз, жуда муҳим нарсани унутасиз. Узоқ вақт бундан кулиб юрасиз. Бор анжомлар билан жанг қилишга мажбур бўласиз. Бундай қиз билан урушдан омон чиқишингиз аниқ.

«Ўқотар» учун энг яхши дугона «тарози» бўлиши мумкин. У доим кайфиятингизни кўтариб, ҳар қандай вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатади.

«Тоғ эчкиси» буржидаги дугона

У атрофида қизиқарли воқеалар бўлиши ва уларни ажойиб тарзда сўзлаб бера олиши билан атрофдагиларни ўзига жалб этади. Ёмон томони ҳам шу, ахир бу гаплар сизга ёмон таъсир қилиши мумкин.

Разведкада у ўзини чидамли ва эркин кўрсата олади ҳамда сиз унинг барча режаларига мос ҳаракат қиласиз. Агар асирга тушиб қолса ҳам сизни сотмайди. Сиз ҳам бундай дугонани қутқариш учун ҳар қандай хавфга қарши борасиз.

«Тоғ эчкиси» буржи остида туғилган қизга «чаён» яхши дўст бўла олади.

«Қовға» буржидаги дугона

Бундай қиз билан ҳаёт доим қизиқарли ўтади. Нафосат ва гўзалликни ўзида жамлагани билан қовға қизларида аёлларга хос инжиқлик бўлмайди. Ёмон жиҳати, баъзида уларда ишқибозлик авж олиб кетади.

Разведкада окопда ўтирган ҳолда, ёв билан тинч гаплашиб туришидан қўрқасиз. Бироқ бу пайтда уларни идишга билдирмай солинган заҳар ва унинг миқдори кўпроқ қизиқтиради.

«Ўқотар» буржи остида таваллуд топган қиз улар учун энг муносиб дугона бўлиши мумкин. Дугонаси уни янги уфқлар сари ундаб туради.

«Балиқ» буржидаги дугона

У енгиллик билан исталган янги шароитга мослаша олади. Худди аксингиз каби ўзаро мувофиқликка интилади.

Бу дугонангиз билан разведкага боришдан чўчиманг, у ҳар жойда ўз танишларини топа олади. Топган танишлари узоқ қариндош бўлиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Шундай экан, сиз у билан тинч ва хотиржам вазифаларингизни ҳал этиб келасиз.

«Бузоқ» буржидаги қиз билан яхши дўст бўла олади. Ахир у учун руҳий яқинлик биринчи ўринда туради.

Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

6 + семь =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз