Юртимизда

Телевизордан ким нимани кўради: ёхуд юлдузлар ўз сирларини очди

Агар эркаклар борган сари кўпроқ компьютер ёки ноутбукка боғланиб қолаётган бўлсалар, аёллар ҳамон телевизор қаршисида дам олишни афзал билишади. Исталган аёлда кун бўйи ҳиссиётлар захираси йиғилиб қолиши ҳам бунга сабабдир. Улар ҳар куни ҳамдардга муҳтож. Телевизион дастурлар ва фильмлар эса айнан уларга «енгиллашиб» олиш имконини беради. Бироқ аёлларнинг феъли турфа хил бўлгани боис улар кўришни истайдиган теледастурлар ҳам шунчалик хилма-хилдир. Қуйидаги мақолада турли бурж остида туғилган аёлларнинг телевизор орқали нима кўришни исташи ҳақида ҳикоя қилинади.

Қўй
Экранларда ҳамманинг оғзига тушган ва кишини ўзига тортадиган, қизиқарли фильм пайдо бўлдими? Шубҳасиз, қўй буржига мансуб аёллар барча ишларини йиғиштириб қўйиб уни кўришга тушишади. Бу ўринда кинонинг қай жанрда суратга олинаётгани ҳам аҳамиятга эга эмас. Шунчаки у хабардор бўлишни, эл оғзига тушган кино ҳақида гап кетганда мум тишлаб турмасликни маъқул кўради. Қўй аёллар фильмнинг ўзини эмас, кўпроқ актёр ижросини кузатишади. Актёр қанчалик бўлса, кино уларни шунчалик кўп ўзига тортади. Барваста эркаклар бир-бирининг изига тушган, жангари ёки экшн жанрдаги кинолар ҳам уларга жуда ёқтади. Қувиш, ўқ узишлар ва муштлашув қанча кўп бўлса, шунча яхши. Қанчалик ажабланарли бўлмасин, воқеалар ривожи таранглашган сари улар маза қилишади. Аммо мазкур фильмда муҳаббат ҳиссиётларига ҳам жой топилиши лозим. Ур-йиқитлар орасида асосий қаҳрамон ягона муҳаббати қошида тиз чўкадиган бўлса, қўй аёлларнинг юраги янада тезроқ уради.

Бузоқ
Мазкур бурж вакиллари қаҳрамони енгил кўнгилсизликлар гирдобига тушиб ҳар сафар сувдан қуруқ чиқадиган муҳаббат тарихларини яхши кўради. Фильм охири яхшилик билан тугаши зарур! Уй безатиш ва пазандаликка оид дастурларни мамнуният билан кузатиб боради. Кайфиятини кўтариш учун эса унга бирор-бир эски комедияни кўриш етарли. Баъзан аёллар ток-шоусига ҳам назар ташлаб қўйиши мумкин, бироқ иштирокчилардан бирининг аҳмоқона луқма ташлаши дарҳолни каналнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Мистикани кўрмайди, ақл бовар қилмас мўъжизаларга ишонмайди. Аксинча, ҳайвонот олами ва табиат ҳақидаги кўрсатувларни мириқиб томоша қилади. Бузоқла характерига ажойиб боғлар, чиройли кийимлар, нозик муносабатлар акс этувчи инглиз телесериаллари жуда мос келади. Сюжетлардаги кескинлик эса уларга чин маънода завқ олиб келади.
Эгизаклар

Янгиликлар! Кўпроқ ва ранг-баранг янгиликлар! Эгизаклар телевизор пультини тутган ҳолда ОАВнинг барча сўнгги хабарларини интиқлик билан кутиб олишади. Хабарларнинг турфа хиллиги уларни умуман безовта қилмайди, асосийси – янги ахборот қабул қилиш! У исталган ток-шоуни кўриши мумкин — иштирокчилар қанчалик сергап бўлса, мавзуга шунчалик кўп эътибор қаратади. Унинг ўзи ҳам бажонидил шундай дастурларнинг бирида, яхшиси барчасида иштирок этган бўларди. Эгизак буржи остида туғилган аёл сиёсат ва иқтисод ҳақидаги кўрсатувларни кўрувчи камдан-кам аёллардан саналади. Уларнинг ақл-заковати янгиликларни нозик тушуниш имконини беради.
Қисқичбақа
Бирор бир мелодраммани кўриш мобайнида қайси аёл кўз ёшларини яширинча артиб олаётган бўлса, бу, шубҳасиз, ҳиссиётли Қисқичбақалардир. Айнан улар йиллаб давом этадиган шоу дастурларини қизиқиш билан кузатиб бориши мумкин. Эртаси куни эса дугонасига томоша қилиш мобайнида қандай ҳиссиётларни бошдан кечирганигача айтиб беради. Чунки уларнинг наздида атрофдаги барча инсонлар ўта беэътибор ва тошбағир. Шу боис ўз меҳр ва муҳаббатларини шу тўртбурчак қутига йўналтириб, муҳаббатларига аза очиб ўтираверишади. Бир вақтлар мазкур бурж вакилларининг аксарияти «Канизак Изаура» ҳамда «Бойлар ҳам йиғлайди» сериалларини мириқиб кўрган. Қаҳрамонлар билан бирга қўшилиб кулган, бирга йиғлаган.

Арслон
Бу хонимлар уйда телевизор орқали фильм томоша қилгандан кўра, жон деб кинога боришни афзал кўришади. Ахир уларга кераклигини фақатгина оммадан олиши мумкин. Умумий эътибор ва олқишлар, аёлларнинг ҳасадли нигоҳлари ва эркакларнинг хушомадгўй табассуми — тушунгандирсиз, буларни уйда ўтириб топиб бўлмайди. Бу ўринда кинонинг номи ҳам айтарли даражада муҳим эмас. Пардози ва атирига соатлаб вақт сарфлаши мумкин, фильмнинг номига эса ҳатто қараб ҳам қўймайди. Умуман фильмда бешафқат саҳналар кўпайиб кетса ҳам ҳафа бўлмайди. Асосий қаҳрамон аёлнинг экранни бутунлай қоплаб олиши уни кўпроқ асабийлаштиради. Айниқса, ҳамроҳининг кўз ўнгида. Шунинг учун ҳеч қандай Анжелина Жоли керак эмас! Аслида у шоҳона ҳаёт, замонавий кийимлар, бизнес ледилар ўртасидаги тортишувлар акс эттирилган тасвирларни ёқтиради. Энг асосийси, экрандаги воқеалар унда такаббурлик ва мамнуният уйғотсин, рашк ва жонсараклик эмас!

Паризод
«Агар сизни уйқусизлик безовта қилаётган бўлса, лаванда мойидан бир неча томчи ичинг ва уйқу олдидан хонани шамоллатинг» — айнан шу каби маслаҳатларни эшитиш учун ҳам паризодлар телевизорни ёқишади. Улар соғлом турмуш тарзини талқин этувчи барча дастурларни, албатта, кўриб боришади. Пазандалик шоуларига ҳам назар ташлаб қўйишади, аммо кўрганларини ҳаётга тадбиқ этишмайди — шундоқ ҳам ёғ ва қанд миқдори  етарли! Паризод ўзи ишончли деб ҳисоблаган янгиликлар дастурини албатта кўриб боради. Камдан-кам ҳоллардагина кўнгил очиш учун телевизор ёқади.
Тарози

Бу оқсуяк ҳонимлар ортиқча драматизмдан ҳоли бўлса, исталган кўнгилочар кўрсатувларни кўриши мумкин. Эҳтирос улар учун эмас. Ғайриоддийлик аралашмаган, илмий-оммабоп, қизиқарли, умумий маълумот берувчи каналларни мамнуният билан томоша қилишади. Яна уларга бойлар ва омадли инсонлар ҳақидаги сериаллар ҳам манзур бўлади. Агар съемка жараёнлари Ницце, Париж ёки Сен-Тропда бўлиб ўтган бўлса, Тарози аёллар юракдан дам олишади! Баъзида улар сиёсат билан ҳам қизиқиб қолиши мумкин, аммо парламент мажлиси ёки бирор ҳисоботни эшитиши эхтимолдан йироқ. Тунги янгиликлар дастури улар учун етарли бўлади.
Чаён
Буржлар орасида жиноятлар хроникасини кузатиб борувчи ягона хонимлар. Уларнинг асаблари анча мустахкам! Умуман уларга кўпроқ детективлар ёқади. Сирли муҳит, даҳшатли жиноят. Навбати билан ўзини изқувар ва жиноятчи ўрнида тасаввур қилиб кўриб катта завқ олади. Яна у одамнинг ич-ичини музлатиб юборадиган даҳшатли киноларни ҳам киприк қоқмай кўраверади. Фильмдаги номутаносибликни қидириб топишни ёқтиради —  қаҳрамоннинг холи бу юзида эмасди, бу ерда пистолет ўқланмаган. Драмани ҳам кўриши мумкин, аммо ҳиссиётсиз. Хўнграб йиғламаслиги аниқ!

Ўқотар
«Кино сайёҳатчилар клуби» ва «Animal Planet (ҳайвонот олами)» — бу ўқотар аёлларнинг энг ёқтирган дастурлари. Яна уларнинг диққатини ўзига тортувчи икки мавзу бор! Улар қизиқиш билан “Dicovery”, ҳамда ер юзининг узоқдаги шаҳарлари, халқи ва урф-одатлари акс этган кўрсатувни мароқ билан томоша қилади. Ўқотарлар табиатан бутун жаҳонда адолат ва тинчликнинг ҳақиқий курашчилари бўлишади. Шу сабаб ер юзининг қай бурчагида ҳарбий зиддият келиб чиқса, ёки инсон қонунлари поймол бўлса, у барча янгиликлардан хабардор бўлишга ҳаракат қилади. Умуман олиб қараганда ўқотар аёлларга «Капитан Грант болалари» каби фильмлар ёқади. Яна улар ҚВЗ ёки “Comedy club” каби кўрсатувларнинг янги чиқишларини қолдиришмайди.
Тоғ эчкиси
Телевизорни тоғ эчкиси бир неча сабабга кўра яхши кўради. Биринчидан, танлов кўп. Иккинчидан, хотиржам томоша қилиш мумкин. Тоғ эчкиси буржига мансуб хонимлар тарихий ёки сабоқ берувчи кўрсатувларни афзал билишади, кўз ёшларни оқизувчи сериалларга эса нафрат билан қарашади. Агар улар сериал кўришга ўтиришса, билингки қаҳрамонлари жиддий характерга эга фожеали тақдирлардан иборат бўлади. Тоғ эчкиси яхши актёрлик ижросининг қадрига етади ва тез-тез эски фильмларга мурожаат қилади. Шундай бўлса-да юморга ҳам жой топилади. Истеҳзоли табассумлар ва кесатиқлар тоғ эчкисини ўзига жалб қилади, шунинг учун «Доктор Хаус» сериали уларга завқ бағишлай олса керак.
Қовға
Мазкур бурж вакиллари телевизорни мунтазам кўриб боришмайди, сабаби – ишлари тиғиз. Баъзида шунчаки телевизорни ёқиб қўйиб, ярим соат каналдан-каналга ўтказиб, тўсатдан ўчириб қўйишади. Бўлди, шу билан керакли эмоционал қувват олинди. Бу қандай кўрсатув ёки футбол учрашуви бўлишининг аҳамияти йўқ. Шунчаки телевизор ёниқ туриши керак, ана шунда улар ўзларини дам олгандек ҳис қилишади. Агар танлаш имконини берсангиз, Қовға аёллари бир овоздан фантастик фильмларни танлашади. Агар унда эльфлар иштирок этган бўлса, янада яхши. Фильм болалар учун мўлжалланган бўлса ҳам бўлаверади. Улар ҳатто мультфильмларни ҳам рад қилишмайди.
Балиқ
Ким агар ойнаи жаҳонни ўз дугонасига айлантириб олган бўлса, демак бу аёл, шубҳасиз, балиқ буржи остида туғилган. Агар ёнларида бемалол гаплашиб ўтирадиган ҳамроҳ бўлмаса ҳам телевизор уларга одам ўрнини боса олади. Ўзга сайёраликлар, арвоҳ ва шарпалар, пирамидалар сири хусусидаги мистик кўрсатувлар уларнинг жону дили. Экстрасенслар иштирокидаги шоулар ҳам бундан мустасно эмас. Балиқлар телевизорни соатлаб эмас, ойлаб томоша қилиши мумкин. Чунки у мазкур бурж остида туғилган аёлларни фикрлашга ундайди, руҳий кўмак беради. Руҳий кўмакка муҳтож ва мураккаб тақдирли инсонларга жон дилидан ёрдам беришни истайди. Ажойиб романтик фильм ва мелодрамаларни кўриб, бемалол кўз ёш тўкиши мумкин.

Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре × 5 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз