Юртимизда

Аёлларнинг туғилган кунига совға танлаймиз…

Аёлларга совға танлаш осон иш эмас. Чунки табиатан инжиқ ва юксак дидли нозик ҳилқат вакиллари ўзларига ёқмаган совғани ишлатмайди ҳам, киймайди ҳам. Аёлларга қандай совға ёқишини билмай бошингиз қотяптими? Бунинг учун, аввало, унинг буржини аниқланг. Қайси бурж вакилларига қандай совға ёқишини эса қуйидаги мақолани ўқигач, билиб оласиз.

 

Қўй буржи – қўл соати, сумка ва соябон

Туғилган кунида бу бурж вакилини тоққа сайрга олиб чиқинг. Чунки сайр-у саёҳат унинг жону дили. Совға сифатида эса пардоз буюмлари солинадиган сумкача, маникюр асбоблари тўплами, кичикроқ соч қуритгич ёки дазмол, соябон, кўп чўнтакли сумка бериш мумкин. Қимматбаҳо қўл соати ҳам қўйлар учун ўзига хос совға саналади. Гуллардан қизил атиргул ва хризантема, настарин уларга жуда ёқади.

 

Бузоқ буржи – пул дарахти, атир ва сурат

Уларга пул билан боғлиқ ҳамма нарсани совға қилишингиз мумкин. Бу, балки чиройли ҳамён, тангалар билан безатилган пул дарахти, “Қандай қилиб бой бўлиши мумкин?” типидаги китоб бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари сифатли француз атири, дизайнерлар томонидан дид билан безатилган стол лампаси, ўша аёлнинг бирор ҳаваскор рассом чизиб берган жонли сурати ҳам ажойиб совға мақомига эришиши мумкин.

Гуллардан эса марваридгул ва қўнғироқгулни жуда яхши кўради.

 

Эгизаклар буржи – кийим, идиш-товоқ, китоб-сейф

Мазкур бурж вакилларига ҳеч иккиланмасдан кийим-кечак ёки аксессуарлар (ялтироқ камар, қўлқоп ёки шарф), уй-рўзғор буюмлари, техника, идиш-товоқ, чойшаб совға қилишингиз мумкин.  Ҳатто бир жуфт ялтироқ капрон пайпоқ ҳам ажойиб туҳфа бўла олади. Пулларини керакли мақсадлар учун иқтисод қилиб боришлари учун китоб – сейф бериш ҳам мумкин. Романтика учун эса шарларга ажойиб тилаклар ёзиб, бир дастасини тақдим этинг.  Гуллардан – чиннигул, қўқонгул ва бинафша уларни беҳад хурсанд этади.

 

Қисқичбақа буржи – шаршара сувенир, кўзойнак, билакузук

Ўзига хос қисқичбақага кутилмаган совғалар жуда ёқади. Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак, дизайнерлар томонидан яратилган тақинчоқлар – катта кўзли занжир ва билакузук, соч тўғнағичлари мазкур мавсумда кенг урфга кирган. Унга зинҳор сувенир ёки ишлатилмай, осилиб қўйиладиган чиройли нарсалар совға қилманг. Тоғлар бағридан тушиб келаётган шаршара шаклидаги сувенир бундан мустасно. Наргиз, лилия ёки гулсапсар гулларидан тайёрланган гулдаста ҳар қандай тошбағир қисқичбақани эритишга қодир.

 

Арслон буржи – йирик гулдаста, театрга чипта

Шербонуларга байрам совғаси сифатида фитнес ёки СПА-салонга қатнаш учун сертификат, хушбўй ёғ ва кремлар туҳфа этиш мумкин. Шунингдек, уларни фильм ёки спектакль кўришга таклиф этиш мумкин. Арслонлар жуда кўп ишлаб, дам олишни унутиб қўйишади. Шу боис уларга романтик кечки овқат ҳамда сайр ташкиллаштириб, хурсанд қилиш лозим. Гулдаста учун, албатта, атиргул ва гладиолусни танланг. Фақат у жуда катта бўлиши лозим!

Паризод буржи – ванна учун кўпик, косметичка, чўмичлар тўплами

Ушбу бурж остида туғилган аёллар ўзларига оро беришни хуш кўришади. Шу боис совғага танага суртиладиган гел, ванна қабул қилиш учун кўпик, хушбўй туз, шампунь ҳамда кремлардан тўплам қилиб беришингиз мумкин. Ёки чиройли косметичка олиб, ичига тушь, тень, лаб бўёғи солиб, тақдим этиш лозим. Бундан ташқари, паризодлар турли ошхона анжомлари: чўмич ва капгирлар тўплами, пишириқ пишириш учун қолиплар, савзи тўғрайдиган пичоқ, ушлагич ва ошхона фартугини ҳам жуда хуш кўришади. Гулдаста учун қўқонгул ва бинафша уларнинг севимлисимос келади. Шунингдек, паризодлар тувакда ўсадиган гулларни ҳам хуш кўришади.

 

Тарози буржи – велотренажёр, модем, уяли телефон

Доим ҳисоб-китоб билан юрадиган тарози аёлларга совға танламоқчи бўлсангиз, уларни спорт машқларига йўналтириб юборишга ҳаракат қилинг. Масалан, фитнес-клуб ёки бассейн учун абонемент, от спорти билан шуғулланиш учун сертификат, ролик ёки велотренажер, тарози совға қилинг. Компьютер учун турли аксессуарлар, USB модем, мобиль телефон учун ғилоф, уяли телефон ёки смартфоннинг ўзини ҳам совға қилишингиз мумкин. Гуллардан уларга пуштиранг атиргул ва бинафша ёқади.

 

Чаён буржи – узук, билагузук, кулонли занжир

Ушбу бурж остида туғилган аёлларга турли тақинчоқлар – узук, билагузук ёки кулонли занжир жуда ёқади. Айниқса, омад келтирувчи бирор қимматбаҳо тош билан безалган бўлса… Бу нарса чаёнларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширади. Тўғри, қурбингиз етгунча бижутерия совға қилишингиз ҳам мумкин, бироқ унутманг, миттигина зумрад ёки олмос бир қоп бижутериядан қадрлироқ. Ёки танлаган аёлингиз шунга арзимайдими?!

Гуллардан пионгул, лилия ва атиргулни танланг.

 

Ўқотар буржи – оёқ кийим, аквариум, катта гулдаста

Бу бурж вакиллари саёҳатга асқотадиган, спорт услубига хос буюмларни хуш кўришади. Масалан – чамадон, йўл сумкаси, қулай оёқ кийим, ветровка. Уларни сайрга – сузиш ҳавзалари, аквариумларга олиб бориш ҳам мумкин. Агар қизнинг уйида уй ҳайвони бўлмаса, кичкина аквариумда балиқ ёки мушукча совға қилиш ҳам мумкин. Гуллардан эса ҳар қандайи бўлаверади. Фақат гулдаста катта бўлиши лозим.

 

Тоғ эчкиси – китоб, қимматбаҳо тақинчоқ, лола

Мазкур бурж остида туғилган аёлларга руҳшуносликка оид китобларни бемалол совға қилаверинг. Чунки улар ўта киришимли бўлганликлари боис жуда кўп одамлар билан мулоқотда бўлишади. Китоблардаги доно маслаҳатлар эса уларга асқотиши аниқ. Ярим қимматбаҳо тошлардан тайёрланган тақинчоқлар ҳам уларни беҳад қувонтира олади. Зиракнинг йиригини танланг. Билакузук эса кумушдан ишланган бўлиб, ўртасида йирик кўзи бўлса, мақсадга мувофиқ. Гуллардан уларга фақат лолалар ёқади.

 

Қовға буржи – сурат, тўқиш анжомлари ва чиройли қути 

Қовға-аёлларга совға бериш учун хоббиси нималигини билиб олиш лозим. Шу аёлга уйланган бўлсангиз, ётоқхона шифтини тунги осмон кўринишида безаб беришингиз ҳам мумкин. Агар у санъатга қизиқадиган бўлса, табиат манзараси ишланган сурат, миниатюрада ишланган ажойиб буюмлардан ҳам бемалол армуғон этаверинг. Тўқиш жону дили бўлса, ҳар-хил иплар ва спицалардан тўплам совға қилиш ҳам мумкин. Буларни сақлаш учун чиройли қути сотиб олишни ҳам унутманг. Гуллар орасидан бўтакўз, орхидея ва лолани танланг.

 

Балиқ буржи – кундалик, портмоне, қўл соати

Ушбу бурж остида туғилган аёллар чармдан ишланган кундалик, портмоне ҳамда стол соати деса, ўзларини томдан ташлашади. Уларни шунингдек, ўзига хос суратлар ҳам жуда қизиқтиради. Бу сурат шоколад рангидаги рамкага солинган бўлса, яна яхши. Бироқ балиқларга биргина совға бериб, қутулиб қолишни ўйламанг. Ромиантик кеча уюштириб, чимматбаҳо ресторанга олиб киринг. Кийимларингиз ҳам жуда ораста бўлиши лозим. Энг муҳими эса кеча давомида унга хушомадлар ёмғирини ёғдиришдан чарчаманг. Учрашувга чиқишдан олдин уларга ёқадиган орхидея ва бинафша гулидан бир даста олволишни унутманг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

20 − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз