Ўгай отасини ҳайвонот боғига алмашаёзган қиз

0

Москва полициячилари 18 яшар қиз (тергов манфаатларини кўзлаб, қизнинг исм-фамилияси эълон қилинмаган)ни қамоққа олди. У ўгай отасининг темир сандиқдаги пулларини доимий равишда ўғирлаш билан шуғулланган. 47 ёшли жабрланувчининг айтишича, ўгай қизи темир сандиқ кодини қайсидир йўл билан билиб олган ва ўғирлаган пуллар ўрнига худди шундай рақам ёзилган кулгили қоғозларни қолдирган. Қиз ўғирлаган пуллар миқдори бугунга келиб 3,5 миллион рублга етган. Қиз пулларни асосан мини ҳайвонот боғи ташкил этиш учун бўш жойни ижарага олиш, ресторанда овқатланиш, таксида юриш кабиларга сарфлаган. Аммо нияти фақат битта бўлган. Қандай бўлмасин, мини ҳайвонот боғи ташкил этишга бел боғлаган. Бунинг учун олдиндан кўршапалак, илон ва бошқа жониворларни сотиб олган.

Прокуратура ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатди. Қиз эса шаҳардан ташқарига чиқмаслик шарти билан вақтинча қўйиб юборилди.

Интерфакс

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here