Юртимизда

Атирингиз ифорига қараб характерингизни айтиб берамиз!

Бирор инсондан келаётган майин ифор эгаси ҳақида жуда кўп маълумотларни етказиши мумкин. Чунки атир танлашни дўстларни зиёфатга чақириб, мусиқа танлашга қиёслаш мумкин. Агар танланган куй мумтоз мусиқа бўлса – уй эгасининг диди нозиклигидан, жаз – зиёфатнинг расмий ўтмаслигидан дарак беради. Рок мусиқа танланса-ку, уёғини тасаввур этаверинг. Худди шу ҳолат ифорларга ҳам тааллуқлидир. Фақат бунинг учун ўзингизга энг ёқадиган ҳидни тўғри аниқлаб олиш лозим.

 

Гуллар ифори: атиргул, лилия, фрезия, гардения, ясмин

Агар сиз ушбу гуруҳга кирувчи гуллардан тайёрланган атирдан фойдалансангиз, хушмуомала, ҳар кимнинг кўнглини топа оладиган инсон экансиз. Гарчи дўстларингиз у қадар кўп бўлмаса-да, сизга доим суяна олишларини билишади. Чиройли буюмлар, оригинал безакларни жуда яхши кўриб, уларни йиғиш билан ҳам шуғулланасиз. Сиз қаерга ташриф буюрманг, ўзига хос қарашларингиз, муаммоларга оригинал ечим топа олишингиз билан ёрқин таассурот қолдира оласиз. Шовқин-суронга тўла зиёфатлардан кўра, уйда ўтадиган йиғинларни маъқул кўрасиз. Турфа ижодий қобилиятларга эгалигингиз билан ажралиб турасиз. Сиз ажойиб ва меҳмондўст уй эгаси ҳисобланасиз.

 

Дарахт ҳидлари – сандал, кедр ёнғоғи

Дарахтлардан олинадиган ифорларга ишқибоз аёллар юксак дид ва услубга эгалиги, классикадан чекинмаслиги билан ажралиб туради. Зиёли, билимдон, сиз билан ҳар қандай мавзуда суҳбат қура олади. Улар эҳтиёткор ва доно, энг қийин вазиятларда ҳам ўзини тутишни билади. Бир зумда юракларни забт этувчи, ҳиссиётли ва назокатли аёллар саналишади. Умр бўйи фақат бир инсонни севиб ўтиш уларга хос хислат эмас.

 

Ўсимлик ва ўрмон ҳидлари: бамбук, кўкатлар, мох, пичан, шакарак.

Бу ҳидларни хуш кўрувчилар соғлом турмуш тарзи, спорт ҳамда табиат қўйнида сайр қилишни маъқул кўришади. Улар табиийлик тарафдори. Маҳсулотларнинг ҳам иложи борича консервантлар қўшилмаганидан танлайди. Улар энергияга бой, теран ақл соҳибаси ҳисобланади. Вазиятга доим тўғри ёндашиб, ҳар доим олдига қўйган мақсадига эришади. Уларнинг қатъиятига ва матонатига ҳавас қилса арзийди.

 

Шарқона ифорлар: анбар, ваниль, зираворлар.

Ушбу ҳидларни хуш кўрувчилар санъат ишқибози, миллий анъаналарга содиқликлари билан ажралиб туришади. Улар орасида тарихий буюмларни коллекция қилувчилар кўплаб учрайди. Дўстлари ёнида уларни кўзга ташланиб турадиган ташқи кўриниши ва шарқона тақинчоқларидан таниб олиш қийин эмас. Уларнинг сўзлашув услубида ҳам майинлик, анъаналарга содиқлик сезилиб туради. Шу билан бирга бундай аёллар жуда билимли ҳам бўлишади. Оддий нарсалардан ҳам мўъжиза ярата олиш қобилияти уларнинг ҳар бирига хос хислат саналади.

 

Цитрус мевалар – мандарин, лимон, грейпфрут.

Цитрус мевалардан олинадиган атирларни хуш кўрувчилар ажойиб ташкилотчилик қобилиятига эга инсонлардир. Улар муваффақиятининг калити – масофа сақлаш, аниқ ва синалган тактика қўллашида кўринади. Бирор иш бошламоқчи бўлса, уни бошдан-оёқ, майда деталларигача режалаштириб чиқишга ҳаракат қилади. Агар ўйлаб чиққан ҳалқаларининг бир бўлаги узилиб тушса ҳам шокка тушиб қолишади. Чунки улар сабрсиз ва бироз ваҳимачироқ. Бироқ орадан бироз вақт ўтгач, улар бу қийин вазиятдан чиқишнинг битта эмас, ўнта йўлини ўйлаб қўйишади. Муҳаббат бобида улар ҳукмронликка интилишади. Ёлғончи ва хиёнаткорларни мутлақо кечирмайди.

 

Мевалар ифори: қора смородина, малина, шафтоли, қовун, тарвуз. қулупнай

 

Мевалардан тайёрланган атирни хуш кўрувчилар етарлича киришимли, шовқин-суронли давраларни хуш кўрувчи, бир зумда ўзига дўст топиб олувчи инсонлардир. Бироқ уларнинг ташқи кўринишига қараб баҳо бериб бўлмайди. Чунки яқин инсонига ёрдам бериш учун 180 градус ўзгариши ҳам мумкин. Улар яхши ходим, жамоада ишлашни қотирадиган, ажойиб ҳазил туйғусига эга аёллар бўлишади. Турли ўйин ва ҳазилларнинг бошида туради. Компаниянинг юраги айнан у саналади. Ноз-карашма, романтик ўйинлар, турли меҳрибончиликлар бундай аёлларнинг хоббиси. Бироқ улар ҳам умр бўйи битта инсонни севиб ўтадиганлардан эмас. Мевали ифорларни Голливуд актрисалари Кэмерон Диаз ва соҳибжамол Жулия Робертслар яхши кўрадилар.

 

Денгиз ифорлари: сув ўтлари, тўлқин, енгил шабада ва ёмғир.

Бундай атирлардан севиб фойдаланадиганлар ёпиқ биноларни ўлгудек ёмон кўришади. Уларга эркинликни эслатиб турувчи денгиз ҳидлари жуда зарур. Ортиқча тақинчоқ ва оҳанжама безакларни хуш кўришмайди, кийимлари ҳам фақат жинсидан бўлади. Шу билан бирга улардан моҳир серферлар, парашютчи ва сноубордчилар чиқиши мумкин. Мунтазам ҳаракатда бўлиб турувчи нарсалар уларга ёқади, кўзлари эса фақат келажакка тикилган. Санъатда авангард услуби тарафдори. Муҳаббатда ҳам худди шундай – ўта эркин, бировнинг кўнглига озор етказиб қўйишини ўйламайди. Бундай ифорларни Кира Найтли севиб ишлатади.

 

Мусаффо ҳидлар: тоза ҳаво, тоғдаги музликлар.

Бундай ифор ишқибозлари жамоадан ажралиб қолишни истамайдиган аёллардир. Шаҳар ҳавосини хуш кўради, табиат қўйнида кечадиган сайрларни унчалик ҳам ёқтирмайди. Шинамлик, сўнгги мода, замонавий санъатга жуда қизиқади. Уй ишларини улар ортиқча даҳмаза деб ҳисоблайди: овқатланиш учун асосан бистро ва суши-барларни танлайди. Танишлари жуда кўп, бироқ дўстлари иккитадан ошмайди. Ўзига юқори баҳо беради, ҳамкорларни ҳам синчиклаб қидиради. Бу ифорлардан асосан ҳаётга кулиб боқувчи ва оптимист бўлишни истайдиган инсонлар жон деб фойдаланишади. Улар дипломатик қобилиятга эга, оғир меҳнатга кўниккан ва матонат билан дош берувчи аёллардир.

 

Упа ҳидли атирлар

Ёқимли, мулойим, бироз ширин ва бошни айлантирувчи мазку ифор ташқи кўринишга ўзгача тугалланганлик бера олиши мумкин. Латофатли ва бошқаларга умуман ўхшамайдиган, тинч ва сирли аёллар айни шу хилдаги атирларни танлашади. Уларда дипломатик қобилият жуда юқори, мулойим ва психологик мувозанатни ўрнига қўяди. «Упа ифорини таратаётган аёл» еттинчи осмонда учиб юради, уни фақат санъатни тушунадиган, диди нозик йигитгина “илинтириши” мумкин.

 

Озода ҲАЛИМОВА тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

12 − 12 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз