Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXII

0

XXXII

— Яхши, — дедим ва зўр бериб овқатланишга тушдим. Майор менга термилганча қолди.

Ниҳоят, овқатни тугатиб, лаб-лунжимни артаётганимда:

— Сен билан кетаётганимнинг “ҳид”ини олишган, энди сени олиб бормасам, ўзимга жабр бўлади, — деди майор.

— Фақат бугунмас, ишларимни битириб олай, кейин ўз оёғим билан “кошона”нгизга бораман, — дедим унга жавобан.

— Мен унда нима деб жавоб бераман? Ишлари бор экан, ишларини битирса, ўзи келаркан, дейманми?!

— Нималар деяпсиз, майор?! Ёшингиз бир жойга бориб қолган бўлсаям гапингиз ёш боланикига ўхшайди-я! Ҳозир ташқарига чиқайлик, мен сизга нима қилиш кераклигини айтаман.

Майор оғриниб ўрнидан турди. Чунки менинг сўнгги гапим уни боши берк кўчага киритиб қўйганди. Агар мени олиб бормаса, ҳар қанча важ-карсон кўрсатмасин, катталар барибир ишонмайди. Оқибати… Оқибати эса аянчли бўлиши мумкин. Розилигимсиз мени у ёққа олиб бориш эса қўлидан келмайди.

Биз ташқарига чиққанимиздан кейин мақсадимни айтдим: яъни, овлоқроқ жойга борганимиздан сўнг, унинг юзига яхшилаб тушираман. Кўзи кўкаради ва бошлиғига мен уни мана шундай кўйга солиб кетганимни айтади. Майор гапимга кўнмади: “Оқибат шуми, кеча таъзияда сенга тегмасликларини илтимос қилдим, бугун синглингнинг ёнига бориб келишингга индамадим, энди мени шундай “мукофот” билан сийлаб кетмоқчимисан?!” Мен майорнинг кўзига еб қўйгудек тикилдим. Шу қарашимнинг ўзидан бечоранинг юраги қинидан чиқиб кетаёзди. У шошиб-пишиб:

— Мени урмасанг ҳам, бошқа йўли бор, — деди кўзи пирпираб.

— Қанақа йўл? — дедим важоҳатимни ўзгартирмай.

— Шаҳарда “дугонам” бор, сен ишингни битиргунча мен шу ерда кутиб тураман. Агар сен менинг кўзимни кўкартириб, бошлиғимнинг ёнига жўнатсанг, барибир у мениям, оиламниям соғ қўймайди.

— Бўпти, кетаверинг, ўртоқ майор, — дедим мен унга совуқ жилмайиб.

У бир-икки қадам юрди-да, ортига ўгирилиб:

— Қачон кўришамиз? — деди.

— Дарвоқе, телефон рақамингизни бериб кетинг, — дедим мен энди бироз қовоғимни очиб.

У ён дафтарчасини олиб, рақамларни ёзди-да, варақни йиртиб менга узатди. Мен варақчани олаётиб:

— КГБнинг бошлиғи қайси кўчада яшарди? Хотирам пастлигидан эсимдан чиқариб қўйибман, — дедим.

У менга қўлини узатган кўйи:

— Охири бахайр бўлсин. Ленинград кўчасида, — деди ва бирдан ортига бурилиб, тез-тез қадам ташлаб мендан узоқлашди.

Ленинград кўчасини пиёда кезиб чиқдим. Қидирган одамимнинг уйини ҳам кўрдим. Пишиқ ғиштдан қурилган баланд бир қаватли бино. Дарвозаси қалин темирдан, унинг тепасидаги “шапка”да чироқ осилган, чироқнинг ёнида яна нимадир бор, оддий кўз билан илғаш мушкул. Демак, бу уйга фақат девор ошиб кириш мумкин. Шу ўйни хаёлимдан ўтказиб, кўчанинг нариги томонига қараб юра бошладим. Юз метрлар чамаси юрганимдан сўнг ортимдан машинанинг кетма-кет “сигнал” бераётгани эшитилди. Қарасам, ахлат машинаси экан. Машинани бироз кузатиб турдим. Кутганимдай, машина мен кўзлаган деворнинг ёнгинасидан ўтди. “Йўлнинг торлигиям баъзида одамга қўл келади”, дея хаёлимдан ўтказдим-да, ортимга қайтдим. Кўчанинг бошига бориб, ярим соатдан зиёд кутдим. Атрофни қоронғилик қоплади. Ниҳоят мен кутган машина келди, унинг ортига осилиб, тележкасига чиқиб олдим ва кгб бошлиғининг деворига етганда сакраб девор устига чиқдим. Падарингга лаънат, девор устига шиша синиқлари ёпиштирилган экан, туфлимни йиртиб юборди. Яхшики, оёғимга кириб кетмади.

Девор устида туриб атрофни кузатаётгандим, йўлбарсдай ит акилламай югуриб келаётганига кўзим тушиб қолди. Худди қадрдонимни кутиб олмоқчидай ўзимни пастга отдим. Ерга тушган заҳотим мен улоқтирган пичоқ итнинг қоқ пешонасидан санчилди. У бир марта “вай” этган овоз чиқарди-ю, менгача етиб келмай ўмбалоқ ошиб, жон таслим қилди.

Уйнинг эшиги очиқ экан, ичкарига бемалол кирдим. Кираверишда чап томондаги хонадан телевизорнинг овози эшитилди. Секин шу томонга мўраладим. Уч киши: бир аёл, бир қиз ва бир бола кўзларини телевизордан узмай овқатланишаяпти. “Оҳ, қандай бахтли оила”, дея хаёлимдан ўтказдим-да, яшириниб ўтирмасдан тўғри кириб бордим. Телевизордаги кино қизиқ эканми, ёнларига боргунимча биронтаси сезмади. Энди аёлнинг сочидан ушлаётган маҳалим у менга қараб қолди ва чўчиб тушиб, “Вой-й-й!” дея бақириб юборди. Қиз билан бола эса карахт аҳволда қотиб қолишганди. Мен лабимга кўрсаткич бармоғимни босиб: “Тсс” дедим.

— Сиз кимсиз? — сўради аёл қўрқа-писа.

— Биринчидан, босқинчи, иккинчидан, қотилман, — дедим хунук тиржайиб.

— Биздан нима истайсиз? — деди аёл энди мутлақо ўзини йўқотиб.

— Менга жон керак.

— Йўқ, ундай қилмайсиз. Истаганингизча пул сўранг, бераман. Лекин бизнинг жонимизга тегманг, — дея йиғлашга тушди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Кейинги қисмларни яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Ўлимга маҳкум қилинганлар I

Ўлимга маҳкум қилинганлар II

Ўлимга маҳкум қилинганлар III

Ўлимга маҳкум қилинганлар IV

Ўлимга маҳкум қилинганлар V

Ўлимга маҳкум қилинганлар VI

Ўлимга маҳкум қилинганлар VII

Ўлимга маҳкум қилинганлар VIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар IX

Ўлимга маҳкум қилинганлар X

Ўлимга маҳкум қилинганлар XI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XIV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XVI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XVII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XVIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XIX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXIV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXVI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXVII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXVIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXIX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXI

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here