Рио-2016. 9 август якунлари. Тожибоев чорак финалга чиқди, қолганлар эса…

0

Рио-де-Жанейро мезбонлик қилаётган олимпиаданинг тўртинчи кунида ўзбекистонлик атлетлар спортнинг академик эшкак эшиш, дзюдо, бокс ва оғир атлетика йўналишларида иштирок этишди. Уларнинг иштирокига тўхталиб ўтамиз.

Рио-2016. Академик эшкак эшиш.
Ўзбекистонлик спортчи Шаҳбоз Холмурзаев академик эшкак эшиш бўйича чорак финал босқичида иштирок этди.  2000 метр масофага ўтказилган баҳсда ҳамюртимиз ўз гуруҳида 7:09.99 натижа билан финишга сўнгги шўринда етиб келди. Шу тариқа, юртдошимиз медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди. Энди у C/D ярим финал деб номланган баҳсларда иштирок этади. Унда спортчилар 13-24-ўринлар учун мусобақалашишади.

Оғир атлетика, эркаклар, 69 кг.
Оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик спортчи Достон Ёқубов «В» гуруҳида ўз уринишларини бажарди. Ёқубов даст кўтариш йўналишида 137 кг, силтаб кўтаришда эса 176 кг. тошни кўтарди. Якунда ҳамюртимиз 313 кг (137+176) натижа билан 6-ўринни банд этди.

Дзюдо, эркаклар, 81 кг.
Дзюдонинг 81 кг.гача бўлган вазнда Шаҳзодбек Собиров баҳсларни яхши бошладию, аммо нимчорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. Ҳамюртимиз дастлаб Фижи оролларидан ташриф буюрган Жосатеки Наулуни «иппон» баҳоси билан мағлуб этди. Иккинчи босқичда ҳамюртимизга АҚШлик Травес Стивенс рақиблик қилди. Америкалик дзюдочи дастлаб «юко»ни қўлга киритган бўлса, орадан бироз ўтиб рақиб спортчиси Собировни ушлаш ҳолатига туширди. Стивенс 20 сония ушлаб турди ва «иппон»ни расмийлаштирди.

Рио-2016. Бокс. 60 кг.
Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев Рио-2016 олимпиадасидаги ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Буюк британиялик Жозеф Кординага қарши жангда ҳамюртимиз ўзини ўзи қийин аҳволга солиб қўйди. Иккинчи раундда Хуршид икки марта рақибнинг белидан пастига зарба бериб юборди. Натижада рефери ундан бир баллни олиб ташлади. Тожибоев учинчи раундда ҳам устунлика эга бўлди. Якуний натижа — 2:0 (28:28, 29:27, 29:27).

Чорак финалда Хуршид Тожибоевга бразилиялик Робсон Консейсао рақиблик қилади.

Манба: stadion.uz
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here