Россия қирувчи самолётлари дунёда фаолияти тақиқланган “ИШИД” жангарилари устига бомбалар ёғдиришда давом этмоқда…

0

Бугун 11 август куни эрталаб Россиядан ҳавога парвоз қилган жами олтита “Ту-22М3” қирувчи самолётлари Суриянинг Ракка шаҳри ҳудудидаги жангариларга тегишли ўқ-дори омборлари, кимёвий қуроллар ишлаб чиқарувчи завод ва йирик лагерга бомбалар ёғдиришди. Натижада террорчиларга сезиларли даражада моддий зарар етказилди. Бундан ташқари, юзлаб жангарилар йўқ қилинди.

Душанба куни ҳам Россия ҳудудидан ҳавога кўтарилган қирувчи самолётлар Пальмирадаги жангариларни ўққа тутганди. Сурия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолётлар эса Идлиб шаҳридаги жангариларга бомбалар ёмғирини йўллаган.

РИА Новости

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here