Юртимизда

Пардози “емаган” гўзаллар

Машҳурлар гоҳида ўз пардозчиларига шунчалар ишонишадики, кўзгуга қиё ҳам боқмай тантанали маросимларга ташриф буюришади. Бундай ишонч баъзиа шундай натижаларга олиб келадикиҚ дунёга машҳур гўзаллар кимга дод дейишни билмай ҳам қолишади. Балки бегонага ишониб куйиб қолмаслик учун пардоз-андоз ишларини ўзлари қилгандари маъқулмиди… Хуллас биз қуйида эътиборингизга пардозчидан жабр кўрган хонимларнинг баъзиларини ҳавола этамиз.

Анжелина Жоли

ж1

Ана шундай ҳолда Анжелина хоним Нью Йоркка, “Обыкновенное сердца” мукофотини қабул қилиб олаётган турмуш ўртоғи Бред Питтни қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг продюссерларидан бири сифатида ташриф буюрган. Бу аҳволда хоним юзини оқ доғлар билан безагани учун тональ крем устидан шикоят қилолмаслиги аниқ.

Меллиса Жоан Харт

ж2

“Сабрина жажжи ялмоғиз” сериали орқали машҳур бўлган малласоч хоним Меллиса Жоан Харт омма назарида назокатли аёл бўлиб кўринишни истаган бўлсада, натижа аксинча бўлди.

Николь Кидман

ж3

Лос-Анжелесда ўтказиладиган “WomeninFilmCrystal + LucyAwards” мукофоти тақдимот маросимига Николь ўта ёрқин пардоз билан ташриф буюрган. Аммо пардозчининг бироз ошириб юборганлигини актриса юзидаги ялтироқ доғлар кўрсатиб турибди. Ёноқларга сурилган румяна эса кишига офтобдан куйгандек тасаввур қолдиради. Ялтироқ тен актрисанинг юз тузилишига умуман ярашмаган, қошга сурилган қалам рангинику, айтмаса ҳам бўлади.

Эмма Стоун

ж4

Шуни айтиш мумкинки, бурни ҳамда икки юзига упа суришда меъёрни бутунлай унутиб қўйгани Эммани сохта қўғирчоққа айлантириб қўйган. Аммо унинг бахтига ёқимли табассуми макияждаги даҳшатли хатоларни анчайин юмшатган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два + 8 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз