Юртимизда

Мистер Биннинг ўғли ҳарбий академияга ўқишга кирди

Мистер Бин ролини ижро этган британиялик актёр Роуэн Аткинсоннинг ўғли Сандхерстдаги Қироллик ҳарбий академиясига ўқишга кирди, деб хабар бермоқда The Telegraph. 22 ёшли Бен Аткинсоннинг айтишича, у ўқишга қабул қилингани ҳақида мактуб олган.

Бу академияда шунингдек шаҳзодалар Уильям ва Гарри, қўшиқчи Жеймс Блант ва «бондиана» муаллифи Ян Флеминг ҳам таҳсил олган.

Роуэн Аткинсон «Мистер Бин» комедик сериали билан машҳурлик қозонган. Актёрнинг ўғли бундан аввал Эксетер университетида таҳсил олган. У ҳарбий академияда 2017 йилдан бошлаб таълим олишни бошлайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

один × 3 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз