Юртимизда

Отабек Маҳкамов Гарри Поттерга атлас совға қилгани ҳамда икки актёрнинг Голливуд актрисалар борасидаги баҳси

Ўзбекистонлик актёр ва ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов АҚШга сафари чоғида британиялик машҳур актёр, «Гарри Поттер» ҳақидаги фильмларда бош ролни ижро этган Дэниэл Рэдклифф билан учрашди. Бу ҳақда Отабек Маҳкамов ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

3-43

«Дэниэл Рэдклифф билан учрашувимиз чоғида мен унга ва онасига атлас шарф совға қилдим. Шарф унга ўзбекистонлик мухлислари, дўстлари ва ҳамкасблари ҳақида эслатиб туради»,— деб ёзди актёр.

4-37

Актёрнинг маълум қилишича, унинг Голливуд актрисалари борасидаги фикри Дэниэлники билан мос келмаган. Яъни, Дениэл актрисалар Скарлетт Йоханссон ва Натали Портман ижодини ёқтиришини маълум қилган. Отабек Маҳкамов эса Жейн Фонда, Мерил Стрип ва Хелен Миррен каби актрисалар ижросини маъқул кўради.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз