Юртимизда

Леонардо Ди Каприо қаллиғи билан автоҳалокатга учради

Машинани Ди Каприо бошқарган бўлса-да, автомобиль эгаси бошқа бўлиб чиқди.

Аввалроқ,  Леонардо Ди Каприонинг хайрия жамғармаси тахминан 3 миллиард доллар пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 21 август куни тунги соат 22:18да Голливуднинг машҳур актёри Леонардо Ди Каприо ва унинг қаллиғи, модель Нина Агдал автоҳалокатга учради, деб ёзади “Starslife.ru” нашри.
Маълумотларга кўра, ЙТҲга учраган машина Ди Каприоники бўлмаган. Жуфтлик Хэмптонс дам олиш шаҳарчасидан машинада чиқиб келаётган вақтда ён томондан ўтаётган машина уларнинг автомобилини туртиб юборди. Воқеа жойига саноқли дақиқалар ичида етиб келган тез ёрдам машинаси ҳар икки машҳурни кўрикдан ўтказишди. Гарчи 41 ёшли Ди Каприо ва 24 ёшли  Агдал шок ҳолатида бўлишсада, уларга жиддий зарар етмаган.
Маълумот ўрнида,  Леонардо 2016 йилнинг май ойидан буён даниялик 24 ёшли модель Нина билан учрашиб келмоқда.
Умида Якубова
(qalampir.uz)
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

20 − 16 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз