Ўлимга маҳкум қилинганлар 166

0

166

Мен Машанинг етиб келишига қараб ўтирмадим, оқсоқланиб эшикнинг ёнига бордим-да, зинага оёқ босдим. Бунгача Маша сакраб-сакраб тепага чиқди. У кечагина ҳеч нарсани билмай ётган қизга ҳечам ўхшамасди (Балки орадан кўп кун ўтиб кетгандир. Уйқуда неча кун ўтганини қаердан билибман?).

Ҳартугул вужудимга қайта жон битибди, Машага суяниб секин-аста пастга тушиб олдим.

— Маша, — дедим йўл-йўлакай, — ўзинг яхшимисан?

— Кўриб турибсан-ку, — деди у менга жилмайиб.

— Бир кун ичида қандай қилиб оёққа туриб олдинг?

— Қанақа бир кун, уч кун бўлди бу ерга келганимизга.

— Йўғ-э, шунча кўп ухладимми? — дедим мен ҳайратим ошиб.

— Қаттиқ чарчаган экансан. Ҳаммасини бир қилиб чиқариб олдинг.

— Айиққа ўхшаб-а!

Маша бирдан кулиб юборди. Мен унга қаттиқроқ суянган эканман. Унинг бўшашиб қолиши билан йиқилиб тушишимга озгина қолди.

Машага осилиб ташқарига чиққанимни кўрган Батинков қизни енгилгина койиб қўйди. Менинг ёш бола ва оддий одам эмаслигимни эслатди.

Яйраб ўтирдик. Шишалардаги аччиқ сувлар тез тугаб қолгандай эди. Назаримда, ҳар учаламизнинг ҳам иштаҳамиз очилиб кетган, лекин энди ичишга бир қултум ҳам ароқ қолмаганди.

— Петька келиб қолса, албатта, бу зормандадан олиб келарди. Лекин у келгунича бардошимиз етармикин? — деди Батинков шишаларни бирма-бир қўлига олиб, уларга меҳр билан тикиларкан.

— Серёганинг Петясими? — дедим мен ҳазиллашган бўлиб.

— У Петя жаҳаннам эшигининг ёнида навбат кутиб турибди. Келишга вақти йўқ. Навбати ўтиб кетади. Мен ўзимнинг дўстимни айтаяпман. Дўхтир у. Бугун келаман деганди. Лекин ҳанузгача дараги йўқ. Бу ёғига овқатимиз ҳам охирлаб қолди. Одам егулик учун бировнинг қўлига қараб турса ғалати бўларкан, — деди Батинков жиддий тарзда.

— Қўзиқорин териб келмаймизми? — дея бирдан кўзлари чақнаб таклиф киритиб қолди Маша.

— Қизил шапкача бўлибми? Бўрилар еб қўйса нима қиламиз? Ҳозирги бўрилар ёмон. Биттасининг қорнига учаламиз ҳам жой бўлиб кетамиз, — деди жиддийликни оширган Батинков.

— Унақа бўлишига ишонмайман, — деди бирдан унга жавобан Маша. — Сиз иккалангизга ҳамла қилиш учун бўрининг юраги бешта бўлиши керак.

Батинков кулди. Кейин негадир бирданига хохолашга тушиб кетди. Маша ҳам, мен ҳам ҳайрон. Унга тикилиб турибмиз. Биронта кулгили гап бўлсаки, одам кулса. Бизнинг ажабланаётганимиздан устоз баттар қота бошлади. Охири ўтириб турган тўнкасининг устидан қулаб тушди. Қорнини ушлади. Кулишда давом этди, нафаси чиқмай қолди. Мен хавотир олиб Машага қарадим. У ўрнидан сакраб турди-да:

— Сизга нима бўлди?! — дея унинг елкасидан ушлаб турғазмоқчи бўлди.

— Тегинма, — деди Батинков.

Овози қалтироқ, озгина йиғи аралашган. Мен энтикиб кетдим. Яраланган оёғимни авайлаб секин ўрнимдан турдим-да, Батинковнинг тепасига бордим. Кейин яна ўзимни авайлаб чўк тушдим.

— Бор, сен уйга кир, — дедим Машага.

Лекин у жойидан жилмади. Юзи қизарган кўйи қадалиб тураверди.

— Сенга айтаяпман! — бу сафар бақириб юбордим.

Маша аста-секин орқасига тисарилди, сўнг югуриб кетди. Унинг ортидан мен термилиб қараб турдим. Қиз уйга кириб кетганидан кейингина устозимнинг бошини секин кўтардим. Унинг кўзи жиққа ёш эди. Бир қанча муддат индамасдан турдим. “Йиғлаб олсин, озгина енгил тортади”, деб ўйладим. Аслида бунақа одамларнинг йиғлаши қийин. Азоб. Ҳамма нарсани кўраверган одамнинг дийдаси қотиб кетади. Лекин шундай одамни ҳам йиғлатишга ҳаётнинг кучи етдими, бу ёғига нима дейиш мумкин?!  Йиртқичга ўхшатайми ёки махлуқ дейинми бу ҳаётни? Қайси бири мос тушади унга…

— Раҳмат сенга, Собир, — дея Батинков ўрнидан туриб, юз-кўзини енгига артди. — Яхшиям сен тирик қолган экансан. Ҳеч қурса, сен мени тушунасан… Майли, бу ёғи дийдиё бўп кетди. Машани бекорга хафа қилдинг. Шундоғам тортган азоблари унга етиб ортади. Энди бориб кўнглини ол.

— Хўп, — дедим мен ва тез-тез уй томонга юриб кетдим.

Эшик тутқичини ушлаганимдан кейин эса бирдан қотиб қолдим. Ахир менинг оёғим яраланган, ташқарига Машанинг кўмагида базўр чиққан эдим-ку, қандай қилиб энди… Бекор шундай деб ўйлаган эканман. Оғриқ қурғур яшириниб турган экан. Хаёлимдан шу бемаза ўй ўтиши билан оёғим зирқираб оғриб кетди. Ва секин ўтириб қолдим.

— Нима гап? — деди Батинков. — Жа-а айғирдай  кетаётгандинг-ку?

Устозимнинг гапи аламимни келтирди. Унга қирғий қараш қилдим-да, тишимни-тишимга босиб ўрнимдан туриб эшикни очдим ва оқсоқланганча уйга кирдим. Иккинчи қаватга чиққунимгача эса нақ итнинг азобини тортдим. Бу фалокат оёқ кўтарсам ҳам оғрийди, юрсам ҳам. Тошбағир Батинков эса “шу чиққунича қийналиб қолади-ёв”, деб ўйламайди ҳам.

Маша каравотга чўзилганча сас-садосиз ётар эди.

— Қаттиқроқ гапириб юбордим, узр, — дедим бошқа гап тополмай.

Қиз бирдан ўрнидан турди ва худди шундай тезликда устимга ўзини отди. Елкам узилиб тушди гўё.

— Ваҳ, онангни!.. — бақириб юбордим-да, орқамга қуладим.

Назаримда, қизи тушмагур менинг ярадор эканлигимни буткул унутиб қўйгандай эди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Кейинги қисмларни яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Ўлимга маҳкум қилинганлар I

Ўлимга маҳкум қилинганлар II

Ўлимга маҳкум қилинганлар III

Ўлимга маҳкум қилинганлар IV

Ўлимга маҳкум қилинганлар V

Ўлимга маҳкум қилинганлар VI

Ўлимга маҳкум қилинганлар VII

Ўлимга маҳкум қилинганлар VIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар IX

Ўлимга маҳкум қилинганлар X

Ўлимга маҳкум қилинганлар XI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XIV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XVI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XVII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XVIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XIX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXIV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXVI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXVII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXVIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXIX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXIV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXVI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXVII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXVIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XXXIX

Ўлимга маҳкум қилинганлар XL

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLIV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLV

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLVI

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLVII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLVIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар XLIX

Ўлимга маҳкум қилинганлар L

Ўлимга маҳкум қилинганлар LI

Ўлимга маҳкум қилинганлар LII

Ўлимга маҳкум қилинганлар LIII

Ўлимга маҳкум қилинганлар 54

Ўлимга маҳкум қилинганлар 55

Ўлимга маҳкум қилинганлар 56

Ўлимга маҳкум қилинганлар 57

Ўлимга маҳкум қилинганлар 58

Ўлимга маҳкум қилинганлар 59

Ўлимга маҳкум қилинганлар 60

Ўлимга маҳкум қилинганлар 61

Ўлимга маҳкум қилинганлар 62

Ўлимга маҳкум қилинганлар 63

Ўлимга маҳкум қилинганлар 64

Ўлимга маҳкум қилинганлар 65

Ўлимга маҳкум қилинганлар 66

Ўлимга маҳкум қилинганлар 67

Ўлимга маҳкум қилинганлар 68

Ўлимга маҳкум қилинганлар 69

Ўлимга маҳкум қилинганлар 70

Ўлимга маҳкум қилинганлар 71

Ўлимга маҳкум қилинганлар 72

Ўлимга маҳкум қилинганлар 73

Ўлимга маҳкум қилинганлар 74

Ўлимга маҳкум қилинганлар 75

Ўлимга маҳкум қилинганлар 76

Ўлимга маҳкум қилинганлар 77

Ўлимга маҳкум қилинганлар 78

Ўлимга маҳкум қилинганлар 79

Ўлимга маҳкум қилинганлар 80

Ўлимга маҳкум қилинганлар 81

Ўлимга маҳкум қилинганлар 82

Ўлимга маҳкум қилинганлар 83

Ўлимга маҳкум қилинганлар 84

Ўлимга маҳкум қилинганлар 85

Ўлимга маҳкум қилинганлар 86

Ўлимга маҳкум қилинганлар 87

Ўлимга маҳкум қилинганлар 88

Ўлимга маҳкум қилинганлар 89

Ўлимга маҳкум қилинганлар 90

Ўлимга маҳкум қилинганлар 91

Ўлимга маҳкум қилинганлар 92

Ўлимга маҳкум қилинганлар 93

Ўлимга маҳкум қилинганлар 94

Ўлимга маҳкум қилинганлар 95

Ўлимга маҳкум қилинганлар 96

Ўлимга маҳкум қилинганлар 97

Ўлимга маҳкум қилинганлар 98

Ўлимга маҳкум қилинганлар 99

Ўлимга маҳкум қилинганлар 100

Ўлимга маҳкум қилинганлар 101

Ўлимга маҳкум қилинганлар 102

Ўлимга маҳкум қилинганлар 103

Ўлимга маҳкум қилинганлар 104

Ўлимга маҳкум қилинганлар 105

Ўлимга маҳкум қилинганлар 106

Ўлимга маҳкум қилинганлар 107

Ўлимга маҳкум қилинганлар 108

Ўлимга маҳкум қилинганлар 109

Ўлимга маҳкум қилинганлар 110

Ўлимга маҳкум қилинганлар 111

Ўлимга маҳкум қилинганлар 112

Ўлимга маҳкум қилинганлар 113

Ўлимга маҳкум қилинганлар 114

Ўлимга маҳкум қилинганлар 115

Ўлимга маҳкум қилинганлар 116

Ўлимга маҳкум қилинганлар 117

Ўлимга маҳкум қилинганлар 118

Ўлимга маҳкум қилинганлар 119

Ўлимга маҳкум қилинганлар 120

Ўлимга маҳкум қилинганлар 121

Ўлимга маҳкум қилинганлар 122

Ўлимга маҳкум қилинганлар 123

Ўлимга маҳкум қилинганлар 124

Ўлимга маҳкум қилинганлар 125

Ўлимга маҳкум қилинганлар 126

Ўлимга маҳкум қилинганлар 127

Ўлимга маҳкум қилинганлар 128

Ўлимга маҳкум қилинганлар 129

Ўлимга маҳкум қилинганлар 130

Ўлимга маҳкум қилинганлар 131

Ўлимга маҳкум қилинганлар 132

Ўлимга маҳкум қилинганлар 133

Ўлимга маҳкум қилинганлар 134

Ўлимга маҳкум қилинганлар 135

Ўлимга маҳкум қилинганлар 136

Ўлимга маҳкум қилинганлар 137

Ўлимга маҳкум қилинганлар 138

Ўлимга маҳкум қилинганлар 139

Ўлимга маҳкум қилинганлар 140

Ўлимга маҳкум қилинганлар 141

Ўлимга маҳкум қилинганлар 142

Ўлимга маҳкум қилинганлар 143

Ўлимга маҳкум қилинганлар 144

Ўлимга маҳкум қилинганлар 145

Ўлимга маҳкум қилинганлар 146

Ўлимга маҳкум қилинганлар 147

Ўлимга маҳкум қилинганлар 148

Ўлимга маҳкум қилинганлар 149

Ўлимга маҳкум қилинганлар 150

Ўлимга маҳкум қилинганлар 151

Ўлимга маҳкум қилинганлар 152

Ўлимга маҳкум қилинганлар 153

Ўлимга маҳкум қилинганлар 154

Ўлимга маҳкум қилинганлар 155

Ўлимга маҳкум қилинганлар 156

Ўлимга маҳкум қилинганлар 157

Ўлимга маҳкум қилинганлар 158

Ўлимга маҳкум қилинганлар 159

Ўлимга маҳкум қилинганлар 160

Ўлимга маҳкум қилинганлар 161

Ўлимга маҳкум қилинганлар 162

Ўлимга маҳкум қилинганлар 163

Ўлимга маҳкум қилинганлар 164

Ўлимга маҳкум қилинганлар 165

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here