Ўйлаб кўрдингизми? 29 август 2016 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

Қўй (21. 03-20. 04)

29 август куни қўй буржи вакилларини қандайдир беҳоллик таъқиб этиши мумкин. Кейин бепарволикка мойиллик сезилиши кутилади. Бундай лаҳзаларда овқатланиш ва парҳезга алоҳида эътибор қаратинг. Шуни унутманг, сизга оч юриш зиён етказади.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

Қувватингиз камайиши, иммунитет тушиши кутилади. Олис сафарга боришдан, жисмоний зўриқишдан сақланинг. Таом истеъмол қилишда ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кўчада транспорт воситаларидан ҳушёр бўлинг.

Эгизаклар (22. 05-21. 06)

Эрталаб ва кундузи ҳаётингизда деярли кутилмаган ҳодисалар содир бўлмайди. Ишларингизда унум бўлади. Агар эрталаб ҳамкасблардан ёки оиладагилардан бири билан жанжаллашган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида бу барҳам топади. Кечқурунга бориб кайфиятингиз яхшиланади. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

29 август сизга кутилмаган ҳодисаларни ҳадя этади. Олисдан жуда ёқимли хабар эшитасиз. Бу ишингизнинг унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди. Саломатликдан шикоят қилмайсиз. Аммо юлдузлар витаминли меваларни истеъмол қилиш ва спорт билан шуғулланишни маслаҳат беришади. 29 август куни иложи бўлса, ҳеч ким билан баҳслашманг.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Эрталабданоқ кайфиятингиз аъло бўлади. Жуда саховатли, меҳрибон бўлиб уйғонасиз. Айниқса, кўча-кўй, ишда инсонлар билан мулоқотларингиз ҳам сизга бир дунё лаззат бағишлайди. Бугун жуда кўп янгиликлар эшитасиз. Кечқурун уйингизни меҳмон босиши мумкин. Тайёр туринг!

Паризод (24. 08-23. 09)

Шундай қилингки, 29 август куни эрта тонгдан атрофингизда фақат ўзингиз ёқтирган инсонлар бўлсин. Иш масаласидаги рақобатчилар, душманларингизни яхшиси учратманг ёки уларни айланиб ўтинг. 29 август куни ҳаёт тарзингизни бир таҳлил қилиб кўринг. Овқатланишда ўзгаришлар ясанг, кўпроқ ҳаракатланинг.

Тарози (24. 09-23. 10)

29 август куннинг биринчи ярмида тўлиқ қувват билан ишлай олмайсиз. Жисмонан толиқишни ҳис эта бошлайсиз. Аммо куннинг иккинчи ярмида бирдан сергак тортасиз ва ишларингиз унум бера бошлайди. Кечқурун қандай бўлмасин, ёмон кайфиятни ҳайдаб солинг.

Чаён (24. 10-22. 11)

29 август куни жисмонан зўриқишдан сақланинг. Акс ҳолда кунингиз ёқимсиз тарзда ўтиши мумкин. Бу сизга молиявий зарар етказмайди. Ёдда тутинг, сиз қандайдир муҳим қадам ташлашингиз лозим. Токи бу ҳаёт тарзингизга ижобий ўзгариш киритсин. Олис сафарга бориш сизга муваффақият келтирмайди.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

Ўқотар буржи вакиллари учун 29 август ярашишлар куни бўлади. Ким билан илгари баҳслашган бўлсангиз, бугун албатта ярашасиз. Рўзғордаги камоматларни ҳам айнан 29 август куни тўлдирасиз. Куннинг иккинчи ярмида барча юмушларни ташлаб, дўкон айланинг. Кўнглингиз кўтарилади. Фойдали харидлар қиласиз.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Ҳойнаҳой, кечаси ширин туш кўрган бўлсангиз керакки, эрталаб аъло кайфиятда уйғонасиз. Шошилинг, сизни жуда муҳим ишлар, қаҳрамонликлар кутяпти. Сиз бу ишларни уддалагач, яқинларингиз қаршисида ҳақиқий қаҳрамонга айланасиз. 29 август куни ҳаётга, одамларга бўлган муносабатингиз янада ижобий тарафга ўзгаради. Кечқурун энг яқин инсонингизга хушомад қилишдан тийилманг. У сизнинг хушомадингизни интиқиб кутган.

Қовға (21. 01-19. 02)

Негадир 29 август тонгини ёмон кайфиятда қарши оласиз. Яхшиси, ёлғиз қолинг. Акс ҳолда ўзгалар кўнглига озор бериб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ўзингиздан ёши улуғларга 29 август куни ҳурмат бажо келтиринг. Ота-онангиздан хабар олинг. Улар сизни жудаям соғинишган.

Балиқ (20. 02-20. 03)

Агар дунёда иккита аъло кайфият зоҳир бўлса, бири сизники. Ишларингиз ўз-ўзидан ўнгидан келади. Куннинг қандай ўтганини билмай қоласиз. Аммо кечқурун кайфиятингизга кўз тегадими, қовоқларингиз уйила бошлайди. Бундай лаҳзаларда фақат ёлғиз қолинг. Агар ҳаётингизда муҳим қарор қабул қилиш лозим бўлса, ёмон кайфиятни нари суриб қўйинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here