Юртимизда

Сардор Раҳимхондан видеопремьера: Кузларда очилган лолажонларга, Лоладан ҳам маҳзун жонажонларга, Кулгуси йиғига айланмасин ҳеч, Дунёни беринг болажонларга!

Хонанда Сардор Раҳимхон юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан янги қўшиқ куйлади. «Дунёни беринг болажонларга» деб номланган ушбу қўшиқ кўпчиликнинг кўз ёшига сабаб бўлиши кутилмоқда.

«Ҳар куни уйга қайтиб, тинч ухлаб ётган фарзандларим юзидан ўпиб қўйишимни ўзи қанчалик бахт. Ҳаётдан нолийдиган инсонларни кўп кўрамиз, арзимаган нарсалар билан овора бўлиб юрадиганларни сиз ҳам биласиз. Шундай пайтларда беихтиёр: ‘Шукур денг!’, дегим келади», — дейди хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

«Биз учун одатий бўлиб қолган нарсалардан, Худо кўрсатмасин, маҳрум бўлиб қолсак, нима бўлишини тасаввур қилсак, кўзимиз очилади. ‘Болажонларга беринг дунёни’ — бу шунчаки янги қўшиқ эмас, бу юракдан отилиб чиққан қўшиқ!», — деди Сардор Раҳимхон.

Қўшиқда шундай сатрлар янграйди:

Балки қўғирчоғинг кутар дийдоринг,

Қўғирчоғидан ҳам умри оз болам!

Кузларда очилган лолажонларга,

Лоладан ҳам маҳзун жонажонларга,

Кулгуси йиғига айланмасин ҳеч,

Дунёни беринг болажонларга!»

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шестнадцать + четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз