Юртимизда

Томошабинларни асабийлаштираверма, Видя ёхуд содда ва гўллик шунча бўлўрми ҳай-ҳай ?! “Келин” сериалидаги Дивянка Трипатхи (Видя)нинг кинодан ташқаридаги ҳаёти

“Келин” сериалидаги Дивянка Трипатхи (Видя) ҳаётда ҳам келин

Ҳиндистон кино ижодкорларининг меҳнат маҳсули бўлмиш «Келин» сериали юртдошларимиз томонидан жуда катта ҳаяжон билан томоша қилинмоқда. Чунки сериал воқеалар ривожи кутилмаганда умуман бошқа томонга ўзгариб кетмоқда. Айниқса, сериалда бош қаҳрамон келин — Видя ролини ўйнаган актриса ҳақида билиш барчамизга бирдек қизиқ. Демак, бугунги саҳифамиз «Келин»нинг келинига бағишланади.

Сериалда бош қаҳрамонни талқин этган актриса Дивянка Трипатхи Ҳиндистон телевидениесида фаолият олиб борувчи энг машҳур актрисаларидан бири. У «Келин» сериалида икки хил ролни талқин этиб, шуҳрат чўққисига кўтарилган. Дивянка бу роли учун бир нечта бош мукофотларни қўлга киритган. Бундан ташқари, «Бу муҳаббат» сериалидаги роли учун ҳам «Энг яхши драматик актриса» мукофотига сазовор бўлган.

 

Дивянка Трипатхи 1984 йилнинг 14 декабрида Мадхья-Прадеш штатининг Бхопали шаҳарчасида дунёга келган. Бхопалидаги ўрта мактаб ҳамда Нутан коллежини тамомлаган. Уттаркашдаги Альпинизм институтининг алпинистлик ҳамда Бхопалидаги милтиқдан ўқ отиш академиясининг милтиқдан ўқ отиш курсларини тамомлаган. Милтиқдан ўқ отиш бўйича бир нечта мукофотлар соҳибаси.

 

2003 йили ўсмирлар ўртасидаги «Pantene Zee Queen» танловида иштирок этиб, «Энг чиройли тери соҳибаси» мукофоти билан тақдирланади. 2004 йили эса «India’s Best Cinestars Ki Khoj» ёш актёрлар танловида иштирок этиб, ютуққа эришади. 2005 йили «Бхопали гўзали» танловида мутлақ ғолибликни қўлга киритади.

Дивянка Трипатхи ижодини телефильмларда роль ўйнашдан бошлайди. «Келин» сериалидаги саводсиз қиз Видя ҳамда замонавий ва саводли қиз Дивяни талқин этиб, машҳурликка эришади. Бу роли учун кўплаб мукофотлар билан ҳам тақдирланади. «Келин»дан
кейин «Жим… Кимдир бор» сериалининг иккинчи фаслида арвоҳ образида намоён бўлади. Сўнг эса «Жаноб Шарва ва Шарма хоним» комедик сериалида уй бекаси ролида суратга тушади.

2013 йили эса «Бу муҳаббат» сериалида тиш шифокори образида намоён бўлади. Бу фарзандсиз аёл образи ҳам Дивянкага кўплаб мукофотларни олиб беради.

2016 йил ҳам актрисага омадли келди. Дивянка Трипатхи шу йилнинг ўзида «Star Parivaar Awards» тақдимот маросимидан олтита мукофот билан қайтди.

Умумий ҳисобда актриса 32 та мукофотни қўлга киритган.

 

ШАХСИЙ ҲАЁТИ

2016 йилнинг январь ойида Дивянка «Бу муҳаббат» сериалидаги ҳамкасби актёр Вивек Даҳия билан унаштирилди. 2016 йилнинг 8 июлида эса Бхопалида жуфтликнинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Қуйида уларнинг тўйидаги расмларни ҳам кўришингиз мумкин.

divyanka-tripathi

divyankatripathi-vivek-dahiya-engagementphotos

divyanka-vivek1
divyanka-vivek3

divyanka-vivek4

divyanka-vivek5

divyanka-vivek

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два + пятнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз