Юртимизда

“Амар, Акбар, Антони” да учта бир-бирига душман — Шоҳрух Хон, Салмон Хон ва Амир Хонлар роль ижро этишади  

photo_2016-08-29_13-42-34

photo_2016-08-29_13-42-50

 

Ҳинд кино саноати яқин орада Болливудда туб бурилиш ясаш арафасида турибди. Сўнгги ўн беш йил давомида Пареш Равал, Жон Абраҳам, Акшай Кумар, Сунил Шеттий, Салмон Хонларгача бирга ишлаган, ўзининг бетакрор комедиялари билан дунё бўйлаб шуҳрат қозонган режиссёр Сажид Надиадвала бу гал ўз йўналишидан чекинган ҳолда жиддий услубга ўтди. Янги фильмнинг дунё бўйлаб шов-шувга айланаётганининг сабаби эса Надиадвала ҳатто яқин-яқингача биринчи рақамли режиссёр саналган Каран Жоҳар ҳам қилолмаган ишни қилди. Яъни, у болливуднинг учта забардаст, аммо доим бир-бирига душманлик кўзи билан қараб келган Хонлар – Шоҳрух Хон, Салмон Хон ва Амир Хонларни битта жойга тўплашга муваффақ бўлди. Фильмнинг номи эса “Амар, Акбар, Антони”… Дарров танидингизми? Ҳа, бу фильм чиндан ҳам чорак асрдан бери Осиё минтақасида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам севиб томоша қилиниб келаётган ўша фильмнинг ремейки.

“Амар, Акбар, Антони”нинг янги версиясида олдин Винод Кҳанна ижро этган Амар ролини Салмон Хон ижро этса, Риши Капур ўйнаган Акбар образини бу гал Амир Хон маромига етказади. Амитабҳ Баччан яратган Антони образини эса Шоҳрух Хон жонлантиради. Гарчи бу версияда фильм жангари саҳналарга бой, ўткир сюжетли  асар бўлса-да, аммо воқеалар олдинги фильмнинг асосига қурилган. Яъни, улар ҳам янги версияда учта ака-ука бўлиб, жиноий тўдага қарши курашишади.

Надиадвала учун бу битим силлиқ кўчди. Бир пайтлари Шоҳрух Хон уни кимсан Сажид Надиадвала қилганди. Ўшандан бери бир-бирларига ҳурмати чексиз. Салмон Хон эса яқин-яқиндан бери Надиадвала билан бирга ишлаяпти ва оралари жуда яхши. Аммо Амир Хонга келсак… буниси кутилмаганда содир бўлди. “Ҳамиша болливуднинг битта тахтида учта хон ўтирган. Шундоқ экан, иккитаси жангга киради-ю, мен йўқ дейишим керакми?”, деган қарорга келди Амир Хон ва фильмга розилик билдирди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳали Хонларни битта жойда тўплашни шу пайтгача ҳеч ким эплай олмаганди.

— “Амар, Акбар, Антони” йиллар ўтгани сайин янаям қадрдонлашиб, сайқалланиб борадиган фильмлардан. – дейди Сажид Надиадвала. —  Фильни ёқтирмаган одам топилмаса керак. Қачондир чўққини забт этишни истардим. Миямда ётсам ҳам, турсам ҳам фақат шу фильм тинчлик бермасди. Дастлаб режаларим бошқача эди. Ҳамиша мени қўллаб келган, фильмларимнинг ҳар биттасини машҳур қилиб юборган Сунил Шеттий ва Акшай Кумарлар хаёлимдан кетмасди. Фақат энди учинчи актёрни топишим лозим эди. Сунил Шеттий билан Акшай Кумар сўнгги йигирма йил мобайнида ўнлаб фильмларда бирга ўйнашди ва ҳаммаси мувафаққиятли чиқди. Ҳаммаси донг таратди. Шунинг учун уларнинг иккаласидан умид қилаётган, учинчи актёрни топсам бўлди, деб юрганимда Сунил кутилмаганда рад этиб қолди. У менга “Амар, Акбар, Антони” ҳалқнинг мулки, мабодо бузиб қўйсак бизни кечиришмайди. Қолаверса, ҳеч нарса аслидагидек бўлмайди. Биринчи фильмдек, омадли чиқмаса, ўзимизни уялтириб, олдинги актёрларни эса ҳафа қилиб қўямиз, мен ўйнамайман”, деди. Мен доғда қолгандим. Бироқ ҳали умидим бор эди. Ярим тунда эса Сунил қўнғироқ қилди. “Эрталабдан бери ўйлаяпман. Назаримда бу фильмни фақат асл Хонлар ижро эта олади”. Сўнг шу қарорга келдик.

“Амар, Акбар, Антони”нинг янгиси триллер жанрида. Муҳаррири ва директори Фараҳ Хон. 1977 йилда режиссиёр Манмоҳан Десай суратга олган дастлабки “Амар, Акбар, Антони”да актрисалардан Ниту Сингҳ, Парвин Баби ва Шабана Азмилар қатнашганди. Бу гал эса актрисалардан Карина Капур, Дипика Падуконе ва Жаскелина Фернандезлар суратга тушган.

Фильм 2017 йилнинг бошларида катта экранга чиқади.

Ваҳоб Раҳим

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шестнадцать + один =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз