Юртимизда

62 ёшли Жеки Чан «Оскар» мукофотини қўлга киритади

Хитой ва гонконглик акёр Жеки Чан кинематографга қўшган катта ҳиссаси учун «Оскар» фахрли мукофотини қўлга киритади, дея хабар бермоқда Variety. Мукофотни топшириш маросими 12 ноябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Чан билан бирга, мукофотга режиссёр Фредерик Уайзман, монтажчи Энн Коутс ва актёрларни танлаш бўйича режиссёр Линн Сталмастер лойиқ деб топилди.

62 ёшли Жеки Чан — дунёдаги энг машҳур жангари фильмлар актёрларидан бири. У «Тиғиз пайт», «Дунё бўйлаб 80 кун», «Бургут соясидаги илон» каби юздан ортиқ фильмларда суратга тушган. Актёр асосан комедияли ва жангари фильмларда ўйнайди, жанг саҳналарини эса мустақил ўйнашни афзал кўради.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

одиннадцать − два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз