Юртимизда

Селена Гомес жиддий хасталик туфайли карьерасида танаффус эълон қилади

Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жиддий аутоиммун хасталикка қарши курашиш учун Revival концерт тури якунлангандан сўнг, карьерасида танаффус олишини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Гомеснинг таъкидлашича, гастроллар унда ваҳима ва тушкунликни келтириб чиқарган, ваҳима ҳужумлари эса ҳатто саҳнада ҳам юз бера бошлаган. Айнан улар туфайли қўшиқчи мазкур ойда Сиднейдаги концертини тўхтатишга мажбур бўлган.

Ҳозирги пайтда Revival турининг кейинги концертлари бўлиш-бўлмаслиги номаълум. У жорий йилнинг декабрига қадар давом этиши керак эди. Гастроллари доирасида қўшиқчи Жанубий ва Шимолий Америка, шунингдек, Европа ва Осиёнинг бир қатор шаҳарларида чиқиш қилиши лозим эди.

Селена Гомеснинг хасталиги ҳақида илк марта ўтган йили маълум бўлган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

восемнадцать − 2 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз