Юртимизда

Арнав Сингх Реизода ким? Китоб ўқишга хуши йўқ, болалигида жуда-жуда ўқишни истагани – дадасининг унга берган кунлик чеклари бўлган актёр Борун Собти билан суҳбат

Ўзбек кинотомашабинларига “Муҳаббат тафти” сериалидаги Арнаф Сингх Реизода роли орқали танилган ҳинд кино юлдузи Борун Собти яқинда 32 ёшни қарши олди. Шу сабабдан ўзи суратга тушаётган “22 метр” филмининг съёмкаларидан қочиб Калкуттадан Уттар Прадешга келди ва “Новотел” отелида дўст-у биродарлари билан зиёфат уюштирди. Гарчи туғилган кунини одамлардан холироқ жойда, кичик даврада ўтказмоқчи бўлганига қарамай актёрга нафақат Ҳиндистондаги, балки Бирлашган Қиролликдаги муҳлислари туғилган куни билан табриклаб, совғалар жўнатишди. Қуйида Борун билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

—          Туғилган кунингиз муборак бўлсин. Келажакдаги режаларингиз қандай?

—          Ташаккур! Ҳали режаларимнинг устида ишлаяпман, шу сабаб уларни ошкор этишни истамасдим.

—          Ҳаётингиздаги энг қувонарли туғилган кунингиз?

—          Болалигимдагиларни ҳисобга олиб сўраётган бўлсангиз, ҳаммаси. Болалигимда фақат шу куни қанча ширинлик ейишимга қарамай ҳеч ким уришмасди (кулади).

—          Олган туғилган кун совғаларингиз ичида энг қадрлиси қайси?

—          Ҳаммаси. Энг аввало шуни менга раво кўришгани, диққатларида эканлигим. Ҳаммага ташаккур!

—          “22 метр” филмида ҳақида…

—          Ҳар битта филмнинг бошқасида бўлмаган ўзига хос қирралари бўлади. Мен учун энг муҳими ўша қирра. Ҳар битта филмдан тажриба орттиришга ҳаракат қиламан.

—          Ноанъанавий саволларга ўтамиз. Ейишга мажбур бўлган, аммо ёқтирмаган овқатингиз?

— Аслида овқат танламайман. Аммо бир марта Бангкокда татиб кўрганим денгизчилар таоми ҳеч қачон эсимдан чиқмаса керак.

— Тропик оролга ўзингиз билан кимни олиб кетган бўлардингиз?

— Ҳеч кимни. Уларни дунёдан узиб, ёлғизликка гирифтор этгунча ўзим якка яшайверардим. Аммо буюмга келсак, ўзим билан копток олардим.

— Болаликдан энг севиб ўқийдиган асарингиз?

— Тўғрисини айтсам, китоб ўқишга хушим бўлмаган. Болалигимда жуда-жуда ўқишни истайдиганим – дадамнинг менга ёзиб берадиган кунлик чеклари эди.  Қанча ёзилгани қизиқ бўларди-да (кулади).

— Самолётингиз қулаяпти, ёнингизда ким бўлишини истардингиз?

— Нотебооким ва комедия филмлар тўплами. Кула-кула ўлишни истайман.

— Таълим – тарбия ва билим. Буларга битта ифода билан қандай таъриф берасиз?

— Инқирозга юз тутаётган дунёдаги энг катта ташкилот.

— Лақабингиз?

— Болалигимда дўстларим “Қоравой” деб, оиламдагилар “Пўмпалоқ” деб аташарди.

— Севимли спортингиз?

— Футбол ва крикет.

— Бошқа бирор актёрнинг умрини яшашинизни сўрашса кимни танлардингз?

— Ражендр Кумар!

— Ўзингиз ҳақингизда ҳис этганингиз?

— Мураккабликларга қодир содда инсон.

— Кимнингдир сизга ишлатган ҳақоратли таърифи?

— Буни айтишни истамайман.

— Бош ролни ижро этмоқчи бўлаётган ёш актёрларга тавсиянгиз?

— Хотиржамлик.

— Мухлислар билан бўлган унитилмас дилхиралик?

— Битта мухлис мени йўлда тўхтатиб, ҳоли жонимга қўймай рақамимни олди. Мен охирги иккита рақамни нотўғри айтдим. Кўп ўтмай у уйимни топиб келди ва ўзини менга таништирди. У шундай деди:

— Мухлисларингга рақамингни беришни истамасанг, бермайман деб айтишинг керак. Ранжиса ҳам майли. Бир марта ранжийди. Аммо зинҳор уларни алдама. Унда рақамингни бермаганинг етмагандек, алдаганинг учун икки ҳисса дили оғрийди. Ана ўшанда у ҳеч қачон сени кечирмайди. Сен бугун битта ашаддий мухлисингни йўқотдинг!

— Голливуд юлдузларидан кимлар билан рол ўйнашни хоҳлардингиз?

— Пенолопа Круз ва Шон Бинлар билан.

— Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

— Сизга ҳам ташаккур!

Ваҳоб Раҳмонов тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

восемнадцать − 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз