Юртимизда

Қон гуруҳи ва характер

Қон гуруҳи кишининг характери ва ўзига хос хусусиятларини аниқлайди. Психологлар миллионлаб инсонларнинг ҳаётини ўрганиб, қон гуруҳи бўйича одамларнинг характер кўринишини аниқлашга муваффақ бўлдилар.

I гуруҳ – Сиз лидерликка ўчсиз. Олдингизга қўйган мақсадга эришмагунча тинчимайсиз. Олға ҳаракат қилишда тўғри йўналиш белгилай оласиз. Ўз кучингизга ишонасиз, лекин эҳтиросли ҳолда эмас. Камчиликларингиз ҳам бор. Сиз ўта рашкчи ва шошқалоқсиз. Бундан ташқари, жуда иззатталабсиз.
Ижобий томони: ростгўй, жозибадор, келишган қадди-қоматли, кек сақламайдиган, кенг ва ҳур фикрлисиз.
Салбий томони: қизғанчиқ, бетгачопар, ҳиссиз.

II гуруҳ – Сиз осойишталик ва тартиб-интизомни яхши кўрасиз. Одамлар билан яхши ишлай оласиз. Бундан ташқари, таъсирчан, маданиятли ва очиқкўнгилсиз. Камчилигингиз – ўжарлигингиз ва асабларингизни бошқара олмаслигингиздир.
Ижобий томони: ишончли шерик, дўст, ҳар доим ҳамкор бўла оласиз.
Салбий томони: манман ва қизиққонсиз.

III гуруҳ – Сиз ўз хоҳишингиз бўйича иш қиладиган инсонсиз, шахсиятпарастсиз. Ҳамма нарсага тез мослаша оласиз. Хаёлпарастликдан узоқсиз. Лекин сизни ўзбошимчалигингиз баъзан панд бериши мумкин.
Ижобий томони: қизиқувчан, ижодий имкониятлари кенг, ҳайвонларни яхши кўради.
Салбий томони: хотираси суст, масъулиятсиз, дангаса.

IV гуруҳ – Сиз тинч ва хотиржамсиз. Кишилар сизни севади ва ёнингизда ўзларини эркин ҳис қиладилар. Уларнинг вақтларини чоғ қилишни биласиз ва бир вақтнинг ўзида атрофдагиларга одобли ва адолатлисиз. Лекин айрим пайтларда қизиққонсиз. Баъзан узоқ вақт иккиланиб, қарор қабул қилишга қийналасиз.
Ижобий томони: вазмин, босиқ, соғлом фикрли, меҳрли инсонсиз.
Салбий томони: бепарво, қатъиятсиз, кек сақловчи, баъзида севгига хиёнат қилишингиз ҳам мумкин.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

15 + двадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз