Юртимизда

Бред Питт ва Анжелина Жоли нега ажрашмоқда? Ким айбдор — ҳуснидан айрилган Жоли ёки хиёнаткор Питт?

Анча йиллардан буён муносабатлар мустаҳкамлиги жиҳатидан омма тилидан тушмай келаётган Бред Питт ва Анжелина Жоли оиласи ажралиш арафасида.

Икки киноюлдузнинг ҳаётига қизқувчилар 20 сентябрь куни Анжелинанинг  ажрашишга ариза берганлиги ҳақида тарқалган хабарлардан воқиф бўлганлари тайин. Аммо, 10 йиллик муносабатлари никоҳ билан тугаган бу жуфтлик нега атиги икки йиллик оилавий ҳаётдан сўнг бир-бирларидан безиб қолишди? Барча сирларнинг тагига етишга қизиқувчи Ғарб матбуоти Бранжелина (журналистлар Бред ҳамжа Анжелинани биргаликда шундай аташади) оиласининг парокандаликка учраши сабабларини бирма-бир кўриб чиқишди.

Анжелина ҳуснидан айрилди

Энжи ва Бред муносабатлари сўнгги пайтда ОАВнинг севимли мавзусига айланиб қолгани сир эмас. «Сариқ» матбуот соҳибжамол актрисанинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар ҳақида бонг уриб, унинг чарчаган, касалманд ҳолатдаги суратларини чоп этишга заррача истиҳола қилгани йўқ. Ушбу кўнгилсиз хабарлар Бредни ҳам оиласидан, рафиқасидан кўнгли совушига сабаб бўлган.

The Enquirer нашри маълум қилишча, Анжелина апрель ойида 35 килограммгача озиб кетган, турмуш ўртоғи эса бундан жазавага тушиб қолган. У рафиқасини тегишли мутахассисларга олиб бориб, даволаш чораларини қидирган. Пит бу кайфият билан болаларни (эслатиб ўтамиз, уларнинг нақ 6 нафар фарзанди бор) қўрқитиб юбормаслик учун уйдан кетган.

upload-01-pic905-895x505-11760

Барчасига хиёнаткор Питт айбдор

Бир гуруҳ Анжелинанинг ўзига эътибор бермай қўйгани уларнинг айрилишига сабаб бўлди, деса, бошқалар Бреднинг хиёнати шу йўлга олиб келганини айтишмоқда. Актёрнинг айни дамда бирга суратга тушаётган Марион Котийяр билан хуфя муносабатлари рафиқасининг қулоғига етиб борган. Маълумотларга кўра, Жоли шахсий детектив ёллаб, Питнинг Котийяр билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топган.

brad-pitt

Анжелинага Бреднинг болаларга муносабати ёқмайди

Бу тахмин Анжелинанинг ажрашиш учун берган аризасида келтирилган. Аммо нақ ўн икки йил бирга яшаган кишиларнинг фарзанд тарбиялашдаги қарашлари бирданига ўзгариб қолгани, агар ростдан оилада шундай муаммо бўлганида, бу илгарироқ кўзга ташланмагани ғалати, шундай эмасми? Анжелина эса ажрашишига сабаб қилиб «оилада соғлом муҳит, ижобий муносабатларни сақлаб қолиш»ни кўрсатган.

the-children-of-brad-pitt-and-angelina-jolie

Улар шунчаки бир-бирларидан чарчашди

Машҳур оила доимо атрофдагиларнинг босими остида юришади — уларни руҳсатсиз суратга олишади, номларига қора чаплашади. Оила катталиги сабаб кўчада эмин-эркин юришнинг имкони йўқ. Буларнинг барчасига чидаш учун катта куч талаб этилади. Бундан ташқари, жуфтлик 12 йиллик ҳаётидан, бир-биридан зерикди, деб ёзади US Weekly манбаси. Журналнинг ёзишича, жуфтлик барча масалаларда: бола тарбиялаш, сиёсат ва ҳатто иш жараёнида ҳам турли қарашларга эга бўлиб, шу пайтгача уларни бирлаштириб турган ришталар бир куни узилиши аниқ эди.

2016 йилнинг бошида катта экранларга чиққан Анжелина ёзган ҳамда ўзи суратга олган «Мовий соҳил» фильми жуфтликнинг ўз ҳаёти ҳақида экани тахмин қилинган эди. Фильмда бош ролни ижро этган Анжелина ва Бред жуфтлиги бир-биридан узоқлашиб, охирида айрилишлари тасвирланган.
lady.mail.ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз