Юртимизда

Бред Питт Жолининг ажралиш ҳақидаги қарорига нисбатан: «У ўзи учун жаннат эшикларини очмоқда»

Питт ОАВ орқали Жолини ажрашиш жараёнида ўзини катталардек тутишга чақирди.

Бред Питт Анжелина Жолининг ажралиш  ҳақида берган аризасидан қаттиқ ғазабланди, унинг ҳисоблашича, рафиқаси болаларни таҳлика остида ушлаб турибди. Голливуд актёрининг рафиқаси томонидан берилган ажрашиш тўғрисидаги аризага бўлган муносабати ҳақида TMZ интернет манбаси маълум қилган.

Порталда келтирилган Питтнинг дўстлари сўзларига кўра, «Унинг қони қайнаб кетди… Анжелина ажралиш жараёнида барча айбни унга юклаган, унинг ёмон ота экани ва жуда кўп спиртли ичимликлар истеъмол қилиши, тамаки чекиши, уларнинг  хумори тутганида болаларга таҳдид қилишини айтиб, ҳаммасининг оёғини осмондан қилиб кўрсатган эди».

Сўнгги кунларда Питт Жолини «ажрашиш ишига катталардек ёндошишга» ва «болаларни рўкач қилишни бас қилишга» чақирган эди. Сешанба куни актрисанинг адвокати Роберт Оффер ажрашишга расман ариза берилганини тасдиқлаб ОАВга хабар берган.

Актёрнинг фикрича, «унинг болаларига қайғуриш» ниқоби остидаги папараццилар учун энди уларнинг оиласи ҳақиқий ўлжа бўлиб, янги фотосуратлар каттагина гонорарга баҳоланиши аниқ. «У (Анжелина) ўзи учун ҳақиқий жаннат эшикларини очди», — дейилади Питтннинг расмий манбасида.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

десять + десять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз