Юртимизда

Жим Керри қотилликда айбланди

2015 йилнинг 28 сентябрида Голливуд актёрларидан бири Жим Керрининг қаллиғи Катриона Уайт вафот этганди. Аёл кўплаб дори-воситалари билан ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, унинг ўлимидан бир неча кун аввал, жуфтлик муносабатларига нуқта қўйишган.

Мазкур воқеага 1 йил тўлган бўлсада, марҳуманинг турмуш ўртоғи Марк Бертон актёрни рафиқасининг ўлимида айбламоқда.

Актёр машҳурлигидан фойдаланган ҳолда психотроп моддаларни сотиб олишда ва уларни Уайтга берганликда айбламоқда. Бундан ташқари, Бертон рафиқасининг депрессив ҳолатидан актёрнинг ҳам хабари бор эканини, аввал ҳам ўз жонига қасд қилиш истаги бўлганини билишини айтган.

Катриона Голливудда пардозчи бўлган. Ўлимидан олдин у севгилисига қуйидаги мактубни ёзиб қолдирган. Унда шундай дейилади: “Жим, мен сени севаман. Мени кечир, илтимос. Мен бу дунё учун яралмаганман. Илтимос, менга тегишли мол-мулк ва дафн маросими билан сен шуғуллан…”

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

4 × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз