Ўйлаб кўрдингизми? 23 сентябр 2016 йил куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

Қўй (21. 03-20. 04)

23 сентябр қўй буржида туғилганлар учун оғир кечиши мумкин. Қайси ишга қўл урманг, бор имкониятингизни ишга солмасангиз, мақсадга ета олмайсиз. Шахсий ҳаётингизга оид шубҳа-гумонларни миянгиздан чиқариб ташланг. Яратган имонли бандаларни севади. Гумон эса имондан айиради.

Бузоқ (21. 04-21. 05)

Бугун эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сизни кун бўйи жанжаллар, хасталиклар таъқиб этиш эҳтимоли бор. Ишда сизнинг зиммангизга қўшимча мажбурият юклашлари мумкин. Кечқурун оила аъзоларингизга алоҳида ҳурмат бажо келтиринг. Акс ҳолда уйда ҳам жанжалли лаҳзалар юзага келиши ҳеч гап эмас.

Эгизаклар (22. 05-21. 06) 

Бахтга қарши сиз учун 23 сентябр синовлар куни бўладиганга ўхшайди. Кўнгилсиз хабарлар тинкангизни қуритиши мумкин. Аммо бўш келманг. Ирода кучи бу каби кўнгилсизликларга ён бермайди. Ишингизни чин кўнгилдан адо этинг. Шунинг ўзи сизга куннинг иккинчи ярмида қувончли лаҳзаларни ҳадя этади. Шахсий ҳаётингизда ҳам кечқурунга бориб баъзи муаммолар кайфиятингизни тушириши кутилади.

Қисқичбақа (22. 06-23. 07)

Бугун меҳмон кутадиган кунингиз экан. Яқин ва узоқ қариндошлар баравар уйингизга меҳмон бўлиб келишади. Бу истироҳат қилишингиз, кайфиятни кўтариб олишингиз учун қулай. Хотиржамликни қўлдан берманг. Акс ҳолда жанжалларга дучор бўлишингиз ҳеч гап эмас.

Арслон (24. 07- 23. 08)

Бугун жиддий мушкулотларга тайёр туринг. Молиявий аҳволингиз ҳам 23 сентябр куни у даражада яхши бўлмайди. Яқин инсонларингизга эътиборли бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаган учрашув кутади. Бу сизнинг ҳаётингизга қайсидир маънода алоқадор бўлиши мумкин. Бугун кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

Паризод (24. 08-23. 09)

Бугун юракни ниҳоятда асрашингиз керак бўлади. Кўзингизга қийин кўринган ишлар аслида жуда енгил. Шунинг учун ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда ишга киришинг. Жанжаллардан қочган ҳолда фақат олдинга қараб қадам ташлайверинг. Кечқурун қўлингизга мўмай пул келиб тушиш эҳтимоли бор.

Тарози (24. 09-23. 10)

23 сентябр сизнинг ирода кучингиз, ҳаётдаги принципларингизни яна бир синовдан ўтказмоқчи. Бегоналар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида ўзингизни ёмон ҳис этишингиз хавфи бор. Шу сабабли ҳатто овқатланишда ҳам сергак туринг.

Чаён (24. 10-22. 11)

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бугунги кун сиз учун кутилмаган совғаларга бой бўлади. Мураккабликлардан нари турган ҳолатда ўзингизни назоратда ушланг. Ортиқча сиқилиш ҳам, қувониш ҳам организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутманг.

Ўқотар (23. 11-21. 12)

Дунёқарашингиз нақадар кенг ё торлиги бугунги содир бўлажак воқеа-ҳодисаларда кўриниб қолади. Ишда жузъий хатоликларга йўл қўйишингиз, шунинг дастидан бошлиқлардан дакки ейишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шахсий ҳаётда ҳам баъзи муаммолар сизни чарчатиши кутилади.

Тоғ эчкиси (22. 12-20. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Кун ниҳоятда енгил ва қувончли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Яқинларингиздан бири кечқурун сизга ажойиб янгилик айтади. Буларнинг барчасига тайёр туринг.

Қовға (21. 01-19. 02)

Ўтмишдаги хафагарчиликларни унутинг. 23 сентябр ҳаётингиздаги энг қувончли кун бўлиб қолиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида кичик кўнгилсизликларга гувоҳ бўласиз. Ёши улуғларга ҳурмат бажо келтиринг, дуоларини олинг. Ана шунда ошиғингиз янада олчи бўлади.

Балиқ (20. 02-20. 03)

23 сентябр балиқ буржи вакиллари учун жуда қизиқарли ва қувончли онларга бой кечади. Кун бўйи сизни бир нечта кутилмаган совғалар кутади. Арзимас муаммолар туфайли ўзгалар билан баҳслашиб кайфиятингизни бузманг. Кечқурун вақтни фақат яқинларингиз қуршовида ўтказинг.

Омон бўлинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here