Бургут тоғда улғаяди (257-қисм)

0

Ана шу маҳал қўшни хотин ҳаллослаганча югуриб келди.

— Вой ўлмасам, нима қилди?! — сўради у Достоннинг ёнига етиб- етмай.

— Билмадим. Ўзидан-ўзи шундай бўп қолди, — йиғлаб юборди Достон.

— Ҳозир акангиз машинани ҳайдаб келади. Яхши бўп кетади. Чарчаганга ўхшайди-да, шўрлик, — деб Достонни овутган бўлди Ойша хола. Сўнг тағин ҳушидан айрилаётган аёлнинг қўлини уқалай бошлади. — Келин, ҳай, Моҳирўй, кўзингизни очинг, одамни қўрқитманг. Кўзингизни очинг… Ҳай…

* * *

Қовоқ-тумшуғи осилган Ҳотамтой Достоннинг уйидан анча узоқлашиб кетгунча миқ этмади. Йўлдан кўз узмай, силтаниб кетаверди. Эшматнинг эса юзи қизариб кетганди. Ҳотамтой унга кўз ташлади. «Раисга шу сариқдан бошқасини беринг дедим, кўнмади. Бунақалар сал нарсага шол-ғомдай бўлади-қўяди… Ўзи шу охирги кунлар палакатли бўляпти. «Жигули»мни симёғочга уриб олдим. Турсунпўлатнинг уйини текширгани борсам, сигири думалаб ётибди. Жалилнинг уйида эр-хотин жиққамушт. Бу ёқда падарингга лаънатининг хотини касал…» хаёлидан ўтказди у. Шу пайт машинанинг ғилдираги чуқурчага тушиб ўтди. Ҳотамтой хаёлга берилиб, ўзини жуда бўш қўйган экан, бошини қарсиллатиб эшикка урди.

— Мараз! — дея бақириб юборди у ҳайдовчига нафрат билан кўз ташлаб. — Кўзинг қаёқда?!

— Кўрмай қопман! — деб бақирди Эшмат ҳам ундан қолишмай.

— Сенларнинг ҳаммангни бўйнинг йўғонлашиб кетибди, шошмай тур, бир-иккитангнинг умрингни қамоқда чиритмасам, юрган эканман. Машинани тўхтат, рацияни ишлат! — деб ўшқирди Ҳотамтой томоғи йиртилгудек бўлиб.

Эшмат шу заҳоти зарда билан тормозни босди. Машина ғилдираклари сирпаниб кетди. Ҳавога чанг-тўзон кўтарилди. Участка инспектори бу сафар, сал бўлмаса, бошини олдинги ойнага уриб олаёзди. Ўзини ўнглаб, ҳайдовчига ўгирилиб, уни обдан сўкмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди, Эшмат унинг бурни тагига рацияни тиқди.

— Мана, — деди бўғилиб, — керак бўлса, ўзингиз раисга телефон қилинг. Лекин мен мараз эмасман, иккинчи марта мени бунақа ҳақорат қилманг!

— Буларнинг ҳаммасини томи кетган, жинни бўп қолган булар! — деди сўкишларини базўр ичига ютган Ҳотамтой рацияни юлқиб оларкан.

— Бор-эй!

Эшмат юлқиниб эшикни очди-да, машинадан сакраб тушиб, нари кетди.

Машина тўхтаган жой адирлик эди. Яна озгина юрилса, қиялик бошланарди. Атрофда яккам-дуккам дарахтлар ўсган, уларнинг остидаги ўт-ўланлар аллақачон қуриб, қовжираб қолганди. Ҳотамтой узоқлашиб кетаётган Эшматнинг ортидан ғазаб билан тикилиб қоларкан, унинг қулоғига етмайдиган овозда алам билан бўралаб сўкинди. Унинг оғзидан чиққан ҳақоратни тоғнинг боласи эшитиб қолса борми, Ҳотамтойнинг милиционер эканига ҳам қараб турмайди. Кела солиб, ёқасидан олади.

Ҳотамтой қанчалик чиранмасин, рацияни ишлатолмади. Алами келди. Қўлидаги матоҳни орқа ўриндиққа отиб юбориб, машинадан тушди. Чўнтагидан сигарет олиб, лабига қистирди. Машинани адирликда қолдириб, тўғрига қараб илдамлаб бораётган Эшматнинг ортидан қараб тураркан, ўпкасини тўлдириб-тўлдириб тутун ютди. Шу асно бироз шаштидан тушгандай бўлди. «Раиснинг ўғлини қамоқдан опқолувдим. Бир оғиз гапимни икки қилмайди. Ғўдайган Эшматдан машинани тортиб ол, дейман унга. Йўқ демайди», дея хаёлидан ўтказди. Сўнг ҳайдовчининг ўриндиғига ўтириб, «Виллис»ни ўт олдирди. Газни икки-уч марта босиб қўйиб, машинани эндигина жойидан қўзғатмоқчи бўлганида, хаёлига ғаройиб фикр келди. «Шошма, нимага энди у падарингга лаънатнинг хотини айнан мен борганимда ўзидан кетиб қолди?.. Шошма… Шошма, бу ерда бир гап бор. Бир гап бор. Демак, демак… унинг эри ўлдирган анави одамни. Бундан хотиннинг хабари бор. Эримни қамаб қўйишади деб ўйлаб, қўрқиб кетган, шунинг учун тоби қочиб қолган. Дарров қайтиб бориб, эр-хотинни машинага босиб, отделга оборишим, роса эзиб сўроқ қилишим керак. Озгина учи чиқса бўлди, бўйнига илвораман!» — дея ўзига ўзи гапирган Ҳотамтой юзи ёришиб, ортига қайтишга чоғланди. Ортига бурилгач, кўп юрмади. Ёнидан тупроқни чангитиб, катта тезликда «Жигули» ўтиб кетди. Ҳотамтой гарчи машина салонидагиларни кўрмаган бўлса-да, Достон хотинини касалхонага олиб кетаётганини тахмин қилди. «Ҳимм, тушунарли… лекин яхши бўпти. Ўзинг оёғинг билан районга борасан. У ерда уйингдагидай ғўдаёлмайсан. Наряд кўз очиб юмгунча етиб келади. Оёқ-қўлингга кишан уриб, обориб тиқиб ташлайман. Ана ундан ке-йин кўрамиз, куч-қувватинг қаергача бораркан? Шошма, қанақа куч-қувват?.. Асабийлашаверганимдан ҳар балоларни гапирадиган бўп қопман… Шеф бир-икки ойдан бери ола қараб юрибди. Ишни эплаёлмай, нўноқлик қилаётганмишман. Яхшиям, область управлениесида тоғам ишларкан, бўлмаса, шеф аллақачон оёғимни осмондан қип ташларди… Агар мана шу ишнинг уддасидан чиқсам, айбни анави ярамаснинг бўйнига қўйиб ташласам, хўжайиннинг олдида обрўйим ошарди. Юлдузчам ҳам биттага кўпайиб қолса, ажабмас. Айблими, айбсизми, менга фарқи йўқ. Бўйнига шу жиноятни илиб қўяман!» дея хаёлидан ўтказган Ҳотамтой худди ҳозир район марказига етиб борибоқ Достоннинг қўлига кишан соладигандай қувониб кетди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Кейинги қисмларни яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Бургут тоғда улғаяди (1-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (2-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (3-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (4-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (5-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (6-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (7-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (8-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (9-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (10-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (11-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (12-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (13-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (14-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (15-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (16-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (17-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (18-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (19-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (20-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (21-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (22-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (23-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (24-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (25-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (26-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (27-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (28-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (29-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (30-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (31-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (32-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (33-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (34-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (35-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (36-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (37-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (38-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (39-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (40-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (41-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (42-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (43-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (44-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (45-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (46-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (47-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (48-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (49-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (50-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (51-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (52-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (53-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (54-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (55-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (56-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (57-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (58-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (59-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (60-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (61-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (62-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (63-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (64-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (65-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (66-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (67-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (68-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (69-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (70-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (71-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (72-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (73-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (74-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (75-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (76-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (77-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (78-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (79-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (80-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (81-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (82-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (83-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (84-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (85-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (86-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (87-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (88-қисм)

 Бургут тоғда улғаяди (89-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (90-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (91-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (92-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (93-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (94-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (95-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (96-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (97-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (98-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (99-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (100-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (101-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (102-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (103-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (104-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (105-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (106-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (107-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (108-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (109-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (110-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (111-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (112-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (113-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (114-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (115-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (116-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (117-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (118-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (119-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (120-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (121-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (122-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (123-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (124-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (125-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (126-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (127-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (128-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (129-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (130-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (131-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (132-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (133-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (134-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (135-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (136-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (137-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (138-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (139-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (140-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (141-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (142-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (143-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (144-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (145-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (146-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (147-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (148-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (149-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (150-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (151-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (152-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (153-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (154-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (155-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (156-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (157-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (158-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (159-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (160-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (161-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (162-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (163-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (164-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (165-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (166-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (167-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (168-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (169-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (170-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (171-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (172-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (173-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (174-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (175-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (176-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (177-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (178-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (179-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (180-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (181-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (182-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (183-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (184-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (185-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (186-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (187-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (188-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (189-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (190-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (191-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (192-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (193-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (194-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (195-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (196-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (197-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (198-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (199-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (200-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (201-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (202-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (203-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (204-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (205-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (206-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (207-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (208-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (209-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (210-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (211-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (212-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (213-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (214-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (215-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (216-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (217-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (218-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (219-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (220-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (221-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (222-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (223-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (224-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (225-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (226-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (227-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (228-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (229-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (230-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (231-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (232-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (233-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (234-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (235-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (236-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (237-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (238-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (239-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (240-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (241-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (242-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (243-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (244-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (245-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (246-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (247-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (248-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (249-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (250-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (251-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (252-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (253-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (254-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (255-қисм)

Бургут тоғда улғаяди (256-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here