Юртимизда

Карина Капур Хон: “Стюардесса бўлишни хоҳлардим”

Карина Капур Хон ҳинд киносида ўз ўрнига эга актрисалардан бири. Карина турмушга чиққан бўлса-да, ижоддан четлашгани йўқ. Ахир у ижодкорлар оиласида дунёга келди ва вақти келиб бошқа бир ижодкорлар оиласига келин бўлди. Карина иши ва ижодини севади, қадрлайди. Шу боис бўлса керак, фарзандли бўлишга

шошилмаяпти.

— Энг қадрли совғангиз?

— 18 ёшга тўлганимда опам Каришма совға қилган «Versace» кўйлаги.

— Кумирингиз…

— Наргис ва Мина Кумари.

— Сиз учун энг дидли аёл?

— Опам Каришма.

— Карьерангизда бурилиш ясаган фильмлар…

— «Тунги очилишлар», «Омкара» ва «Биз учрашганда…» фильмлари.

— Карьерангиздаги энг ёмон картина…

— «Услуб».

— Орзуингиздаги роль…

— Мен Мэрил Стрипнинг мухлисасиман. Шу боис 20 йиллардан сўнг «Мэдисон округининг кўприклари» каби фильмда роль ўйнашни истардим.

— Актриса бўлмаганингизда қайси соҳани танлаган бўлардингиз?

— Саёҳат қилишни жуда яхши кўраман. Шу боис стюардессаликни танлаган бўлардим.

— Қайси саволга жавоб беришдан чарчадингиз?

— «Қачон Саиф билан фарзанд кўрасизлар», деган саволдан жуда чарчаганман. Бу саволга ортиқ жавоб бермай қўйдим.

— Охирги марта ким билан SMS ёзишдингиз?

— Билмадим. Менимча Саиф бўлса керак. Телефонимда рақамлар жуда кўп. Лекин мен SMS ёзишни ёмон кўраман.

Шоира Тожиева тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

семь + 17 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз