Юртимизда

«Юлдузли тунлар» спектакли: Бобур ролида — Алишер Узоқов, Адиз Ражабов эса — Аҳмад Танбал (фото)

Ўзбек кинофильмларида кўришга одатланиб қолганимиз таниқли актёрлар театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган «Юлдузли тунлар» спектаклида рол ижро этди. Бу ҳақда MyDay хабар бермоқда.

Спектакл Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Унда Бобур ролини актёр Алишер Узоқов, унинг ёшлигини Шаҳзод Эгамбердиев, Бобурнинг синглиси Хонзодабегим ролини эса Юлдуз Ражабова ижро этган.

Акбархўжа Расуловга меъмор Мавлоно Фазлиддин роли насиб этган бўлса, Адиз Ражабов андижонлик бек Аҳмад Танбал ролини ижро этган. Спектаклдаги ягона театр актёри — Бобур Йўлдошев эса Шайбонийхон ролини ўйнаган.

Спектаклда Жавоҳир Зокиров ҳам қатнашиши ва Маҳмудхон ролини ижро этиши кўзда тутилган, бироқ бошқа съёмкаларда жуда банд бўлгани сабаб, унинг ўрнида дублёрлар ҳаракат қилмоқда.

Лойиҳа «Дийдор» театр-студияси ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан ташкил этилган. Спектакл ҳозирча ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 11:00 да «Дийдор»нинг 20—22 томошабинга мўлжалланган залида синов тариқасида намойиш этилмоқда.

alt

alt

 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

 

alt

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шесть − 5 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз