Юртимизда

Дайди билан пиццасини бўлишган аёл газеталарда машҳур бўлиб кетди. Сабаби…

Аксарият одамлар кўчада севимли актёри ёки актрисасини учратишни орзу қилади. Баъзилар бунга эришади, баъзилар эса уларни учратгандан кейин ўзлари машҳур бўлишади, деб ёзади “Fromlife.net” нашри.

Бундан икки йил илгари франциялик Карин Гомбо исмли аёл 15 ёшли ўғли билан бир умр боришни ният қилган Нью-Йорк шаҳрига йўл олади. Ўғли билан шаҳарнинг марказий хиёбонида кезиб юрганда кичкина пицца сотиб олади. Ҳали пиццани еб улгурмай, ахлат қутини титиб, емак излаётган дайдига кўзи тушади ва унга раҳми келади.

Аёл зудлик билан дайдининг олдига бориб, яримта пиццани узатади ва унинг совиб қолгани учун узр сўрайди.

“Дайди мендан сумкамда нима борлигини сўради. Жавоб бериш учун оғиз жуфтладим-у, инглизча яхши гапиролмаганимдан сўзларим французча янгради. Мен унга “Узр, пицца совиб қолибди”, дедим. У эса “Раҳмат, сени Худо ёрлақасин!” деб жавоб берди”, дея хотирлайди Карин.

Ўша пайтда аёл дайди эркакнинг аслида кимлиги етти ухлаб, тушига ҳам кирмаган. Орадан икки кун ўтгач, меҳмонхонадаги номерига меҳмонхона хизматчиси қўлида газета билан отилиб киради. Маълум бўлишича, дайди эркак машҳур актёр Ричард Гир экан. Актёрнинг фильмларини севиб томоша қилган Карин ҳаётда уни бу алфозда учратаман, деб ўйламаганди. Ўша пайтда актёр суратга олинаётган янги фильмда дайди ролини ижро этаётган экан. Актёр ва барча суратга олиш гуруҳи бу эсда қоларли воқеани унутмади. Орадан икки йил вақт ўтган бўлса-да, ҳамон уни лабда табассум билан эслашади.

mgogom80g964t9otnl6fyq3k3  1lptwhsfxa3qy5p2im3vq35nl c1oxnmnz27l0prxqjefet7m7y

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

20 − 5 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз