Юртимизда

Шоҳруҳ Хон 51 ёшда! Уни табриклаш учун бутун дунёдан минглаб мухлислар уйи олдида йиғилишди (фото)

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон 2 ноябрь куни 51 ёшини қаршилади. Машҳур ҳинд актёрини табриклаш учун бутун дунёдан минглаб мухлислар унинг уйи олдига йиғилишди. 

Шоҳруҳ Хон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ушбу ҳолат акс этган видео ҳамда селфисини жойлади. У мухлисларига қарата шундай сўзларни ёзди:

“Дунёнинг барча бурчагидан мени деб келганингиздан бошим осмонга етди. Бу мен учун қанчалик бахт эканлигини билсангиз эди. Қанчалик севимли эканлигимни яна бир бор ҳис этдим. Агар имкони бўлганида эди, мен сизларнинг орангизга сакраган бўлардим. Барчангизга туғилган кунимни унутилмас бўлиши учун келганингиз учун раҳмат. Бу ҳаётимдаги энг унутилмас онлар. Сизларни севаман!”

Шоҳруҳ Хон 1965 йилнинг 2 ноябрь куни Деҳлида мусулмон оиласида дунёга келган. Унинг отаси Тож Муҳаммад Хон Ҳиндистон мустақиллиги учун ҳаракати фаоли бўлган. Актёрнинг онаси Латиф Фотима генерал-майорнинг ўгай қизи бўлган. Актёрнинг катта опаси Шаҳноз. Шоҳруҳнинг 15 ёшида отасидан айрилган, у саратон касаллигидан вафот этган. Яна 10 йилдан сўнг эса актёрнинг онаси ҳам оламдан ўтган. Шоҳруҳ ота-онасини жуда эъзозлагани сабабли бу воқеалар унга жуда катта зарба бўлди. Уларнинг ўлими унинг ҳаётидаги энг катта йўқотиш.

1986 йилда Шоҳруҳ Хон коллежга кириб иқтисодиёт йўналиши бўйича бакалавр даражасини олди, кейин оммавий коммуникациялар бўйича магистрлик даражасини олди. Шундан сўнг у ўз фаолиятини Болливудда синаб кўришга қарор қилди ва Деҳлидаги миллий драма мактабига кирди. 1988 йилда актёр телесериалда ўзининг илк бош ролини ўйнади. 1990 йилда Шоҳруҳ ўзининг болливуд фильмидаги илк ролини олди — «Кабаре раққосаси». Ушбу картина устида иш чўзилиб кетгани сабаб, 1992 йилда экранларга «Телба муҳаббат» фильми чиқди. Иккинчи даражали роль бўлишига қарамай, у “Энг яхши эркак дебюти” номинациясида Filmfare мукофотига сазовор бўлди.

u9j7aem25ault1q5q02vhts40 2tcvofnxco3pgwp190rp59ovu

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двенадцать + шестнадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз