Юртимизда

Шеърим, сен томонга талпингум яна…

ЎТИНЧ

(Азиздан азизларим турмуш ўртоғим Сусанна ва ўғлим Беҳрузга)

Сусаннажон, Беҳрузжон, Мени дуо қилинглар. Дунёсига жар солиб, Дардни адо қилинглар. Сизлар менинг давлатим, Ўзга давлат керакмас. Бир лаҳзалик оҳимни, Шўхи наво қилинглар. Жарга қулаб тушмайин, Жарликларнинг туби йўқ. Худойимга ёлвориб, Умр даъво қилинглар. Сусаннажон, Беҳрузжон, Сизни суйгим келяпти. Меҳр деган оташда, Сиз-ла куйгим келяпти. Дард-у, аросатларни, Алдаб қўйгим келяпти. Тирикликнинг тотига, Роса тўйгим келяпти. Хазин хаёлларимни, Тунги рўё билинглар. Худойимга ёлвориб, Умр даъво қилинглар. Сусаннажон, Беҳрузжон, Кўз ўнгимда карвонлар. Юрагимни еб қўйди, Ўтмишдаги армонлар. Кўкка боқсам ўртаниб, Юз яширар осмонлар. Кемиради кўксимни, Турфа шубҳа, гумонлар. Юрагимни қайтарсин, Тунги сабо, елинглар. Худойимга ёлвориб, Умр даъво қилинглар.

 

ОНАМНИ ИЗЛАБ…

(азиз ва суюкли онажоним Чўлпоной Тешабой қизининг ёрқин хотирасига)

Етим бўлиб улғайганим каммиди, Сомон каби сарғайганим каммиди, Бармоғимни куйдирган ўт шаммиди, Қабрингизга бирам боргим келяпти, Она, сиздан дуо олгим келяпти. Бўш бағримни армон тиғлар, куяман, Қалбимда бир уммон йиғлар, куяман, Энди кимни онам дейман, суяман, Қаранг, умрим баҳори ҳам сўляпти, Она, сиздан дуо олгим келяпти. Шиддатимни ухлатди бу айрилиқ, Журъатимни ухлатди бу айрилиқ, Мени ёмон йиғлатди бу айрилиқ, Бағрингизда ухлаб қолгим келяпти, Она, сиздан дуо олгим келяпти. Телба каби ҳайқираман узоқдан, Безганимда изтироб-у фироқдан, Жоним оғрир соғинч деган тузоқдан, Хатоларим оёғимдан чаляпти, Она, сиздан дуо олгим келяпти. Садо беринг, садоингиз мўл бўлсин, Болам деган адоингиз кўл бўлсин, Менсиз қайга кетдингиз-а, йўл бўлсин, Бошингизга болиш бўлгим келяпти, Она, сиздан дуо олгим келяпти

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз