Юртимизда

Шоирнинг башорати: «Йўқ, ўзга юртларда беролмасман жон, Мени олиб кетинг ўз диёримга»

Мени Олиб Кетинг

Тинч эди ҳамма ёқ, тинч эди ҳар ён,
Титради гўёки ер билан осмон.
Бошимга хасталик тушди ногаҳон,
Мени олиб кетинг ўз диёримга.

Иссиқ жон, дейдилар, жон бўлса бўлар,
Пайт келса чечак ҳам сарғаяр, сўлар.
Ким билгай паймонанг қай ерда тўлар,
Мени олиб кетинг ўз диёримга.

Гинам бор бу юртнинг на ҳавосидан,
Меҳрибон докторнинг на давосидан.
Қайтарманг хастани муддаосидан,
Мени олиб кетинг ўз диёримга.

Шаънимга ғаюрлар бир сўз демасин,
Ҳар ким ўзи тортар умр кемасин.
Ҳеч кимни муштоқлик дарди емасин,
Мени олиб кетинг ўз диёримга.

Талпинган диёрим, у — Ўзбекистон!
Сеҳрини айтишга борми ҳеч имкон!
Йўқ, ўзга юртларда беролмасман жон,
Мени олиб кетинг ўз диёримга.

1981, Москва
А.Орипов «Сайланма»
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

14 − три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз