Йўли ёмон ўн давлат

0

Дунёнинг 144 мамлакатидаги автомобиль йўлларининг ҳолати таҳлил қилинган натижалар Бутунжаҳон иқтисодий форумида глобал рақобатбардошлик маърузасида (The Global Competitiveness Report 2012–2013) келтирилди.

Унда автомобиль йўлларининг сифати 7 балли шкала бўйича баҳоланган: 1 балл йўлнинг сифати тамоман талаб даражасида эмаслигини, 7 балл эса халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб беришини билдиради.

Қуйида сифатсиз йўлларга эга ўн давлатни келтирамиз.

1. Молдова – 1,5 балл

road_01

Молдова йўллари ўнқир-чўнқирларга бойлиги билан танилган. Ҳаммасидан ҳам автомобилнинг осмаси қаттиқ азобланади. Шунинг учун ҳам рўйхатда Молдова тескари томондан етакчи.

2. Гаити – 1,8 балл

road_02

Гаити орол-давлатида йирик аҳоли яшаш пунктларни боғловчи йўлларгина асфальт қопламасига эгадир. Қолган йўллар ёмғир мавсумида юришга тамоман яроқсиз.

3. Руминия – 1,9 балл

road_03

Европа Иттифоқидаги автотранспорт магистраллари энг заиф ривожланган давлат Руминия бўлади. Йўлни таъмирлаш ва қоплама сифатига боғлиқ соҳа оқсаб ётибди.

4. Мўғулистон – 2 балл

road_04

Хитой ва Россиянинг орасида ёйилиб ётган Мўғулистондаги кўплаб йўлларга асфальт қопланмаган. Йирик автомагистраллар эса лойиҳалаштирилмоқда.

5. Гвинея – 2 балл

road_05

Мамлакатдаги жами йўлларнинг фақат 10 фоизига асфальт ётқизилган. Гвинея йўлларининг бу аҳволига сабаб тропик  жала ва маблағ етишмовчилигидир.

6. Шарқий Тимор – 2,2 балл

road_06

Барча автомагистралларнинг узунлиги 6 минг км атрофида. Доимий ёмғирлар Осиёдаги бу кичик мамлакат йўлларини деярли яроқсиз ҳолга келтирган.

7. Габон – 2,3 балл

road_07

Габонда автомобиль йўллари тармоғи етарлича мавжуд. Аммо ёғин-сочинлар туфайли хунуклашган йўллар таъмирланмаган.

8. Украина — 2,3 балл

road_08

Йўл қурилиш соҳасидаги коррупция ва йўлсозлик технологиясига амал қилмаслик кўчалардаги ўйдим-чуқурларни юзага келтиради.

9. Россия- 2,3 балл

road_09

Йўлларининг хароблиги бўйича Россия ғарбдаги қўшнисидан сира қолишмайди. Гоголнинг сатрлари эсга тушади: “Россиянинг икки мусибати йўллар ва аҳмоқлардир”.

10. Мозамбик 2,5 балл

road_10

Фуқаролар уруши ва 2000 йилда рўй берган даҳшатли сув тошқини мамлакат йўллари сифатсизлигининг бош сабабларидир. Тошқиндан сўнг йўлларнинг фақат айрим қисмигина тикланган.

Дарвоқе, юқорида тилга олинган рўйхатга кўра, жаҳондаги энг сифатли йўллар Франция, БАА ва Сингапурда мавжуддир. Бу уччала мамлакат 6,5 баллдан олган.

Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан Литва, Грузия ва Эстония ўз йўллари билан ғурурланиши мумкин.

dekatop.com сайти асосида тайёрланди

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here