Иблис салтанати (142-қисм)

0
1821

— Тушундим, — деди дўхтир бошини қимирлатиб, — раҳмат сизга.

— Нега раҳмат деяпсиз?

— Ўлдиришни буюрганингизда нима қилардим?

— Бизда орқалик қиладиган одат йўқ. Айтилган гап — гап. Бўпти, ишни тезлаштиринг, вақт кетаяпти.

— Мен-чи? — сўради Икромнинг шахсий врачига айланиб қолган иккинчи дўхтир.

— Сиз эрталабгача ҳеч қаёққа кетмайсиз. Навбатчилик қиласиз. Эрталаб шароитга қараб иш қиламиз.

Икром улар билан бошқа гаплашмай, йигитларининг ёнига кетди. Унинг Абдуҳамиднинг уйига борган шотирларидан сўрайдиган нарсаси кўп эди. Нима иш қилганликларини ипидан игнасигача сўраб билиши керак эдики, бирорта жойда хатога йўл қўйган бўлишса, тезда тузатиш чорасини кўриш лозимлигини биларди.

У эринмасдан тафсилотларни эшитди. Ҳаракатда нуқсон кўрмади. Шундан кейингина бир оз дили ёришиб, ўзининг хонасига қайтди. Ухламоқчи бўлиб кўрпачага чўзилди. Бироқ уйқуси келмади. Юраги безовта бўлиб, қандайдир хавф устига бостириб келаётгандай туйилаверди. Лекин ўрнидан турмай, у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Бўлмади. Кейин ўрнидан туриб ўтирди. “Ухлашим керак, йўқса, эртага куни билан бошим оғриб, ланж юраман”, дея ўйлади. Ва қайтадан ўрнига чўзилди. Кошки мизғий олса, боши ёстиққа тегиши билан юраги ҳаприқиб кетаверди.

Ўрнидан туриб чироқни ёқди. Деразадан ташқарига қаради. Бирорта шотири кўриниб қолса, Солини чақиртирмоқчи эди. Аммо ҳеч ким кўринмади. “Шуларга маза. Ҳеч нарсани ўйламайди. Ёамсиз, ташвишсиз”, деган хаёл ўтди миясидан. Кейин бошини хам қилиб, у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Эртанги кун режасини тузди. Абдуҳамиднинг алданганини сезганидан кейин қандай йўл тутиши мумкинлиги тўғрисида бош қотираётиб, бирдан хаёли қочди.

— Бу ерда ортиқча туриш мумкин эмас, — деди у ўзига ўзи гапириб, — врач, ҳеч кимга айтмайман, дегани билан барибир Абдуҳамид зуғумга олса, бўлган воқеаларнинг барини оғзидан гуллаб қўяди. Ана, мендан қўрққанидан шу ергача келди-ку. Демак, бу ердан эртароқ кетиш керак!

У шошганча ташқарига чиқиб, Солини чақирди. Йигитлари у ўйлаганчалик қотиб ухлаб қолмаган экан. Югуриб чиққан йигитлардан бири хожасининг ёнида ҳозир бўлди.

— Ҳаммани уйғот! Тез бўл, кетамиз бу ердан, — деди Икром шошиб.

Йигит ҳеч нарсани тушунмай унга анграйганча бир оз қараб қолди.

— Қулоғинг том битганми?! — бақирди унинг ҳалиям турганини кўрган Икром. — Бор тез, айтганни қил!

Шотири ортига бурилди-да, икки қадам ташлаб тўхтади ва хожасига ўгирилиб:

— Ока, анави Шернинг қизи одамни хит қилиб юборди. Келганимиздан бери сиз билан гаплашаман, деб туриб олган, — деди.

— Мен билан битта мошинага чиқади. Кейин гаплашамиз.

Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас ҳамма йигит тўпланди.

— Яхши, — деди буйруқни бериб хонасига кириб кетган Икром ташқарига чиқиб, — ҳамма тарқасин. Керак бўлсанглар ўзим чақиртириб оламан. Фақат тўрт киши қолади…

— Икромжон, — деди тонггача навбатчиликни бўйнига олган дўхтир, — касалларни олиб кетолмаймиз. Шундоғам уларни бир марта безовта қилдик. Ҳадеб у ердан бу ерга кўчаверсак, оқибати яхши бўлмайди. Айниқса, Самандар деган укангизнинг аҳволини яхши деб айтдик. Аслида ҳақиқатан ҳам шундай. Лекин уни бошқа жойга олиб кетадиган бўлсак, мен унинг ҳаёти учун жавоб беролмай қоламан. Анави кетган дўхтир ҳам бошқа бирор жойга силжитманглар, дея тайинлаб кетди.

Унга тикилиб турган Икромнинг кўзларидан ўт чақнади. Бироқ айни лаҳзада унинг қўлидан ҳеч нарса келмасди. Бу эса уни баттар ғазаблантирарди.

— Отбой, — деди у йигитларига қараб, — ҳамма шу ерда қолади. Эрталабгача кутамиз. Кейин бир гап бўлар…

Икром хонасига қайтиб кириб кетганидан кейин йигитлар бир-бирига ҳайрон бўлиб қарашди. Уларнинг юзларида норозилик кайфияти бор эди. Икромга қўшилганидан бери жон ҳовучлаб юриш уларни озурда қилиб қўйган эди. Шу боисдан ҳам йигитлар талай муддат тарқалмай туриб қолишди.

— Нима гап? — деди уларнинг кайфиятини сезган Соли. — Буйруқни эшитмадингларми? Айтилдими — бажар ҳамманг!

Шотирларнинг бор умиди Солидан эди. Агар у ҳозир, жонга тегиб кетди бу машмаша, токайгача бунинг қош-қовоғига қараб юрамиз, йўқотайлик, деганида борми, йигитларнинг ҳаммаси жон-жон деб рози бўлишарди. Энди эса ноилож тарқалишга мажбур бўлишди.

Икром уйга кирганидан кейин ароққа ёпишди. У қанча қидирмасин, бош оғриғидан қутулишнинг бошқа чорасини топа олмади. Кўп ўтмай маст бўлди. Муаммолари бутунлай йўқолиб кетиш ўрнига, тоққа айланди. Уни ҳал қилишнинг бирор чораси кўринмади. Бўғзига йиғи тиқилиб турган бир пайтда, ҳали-ҳамон ухламаган Дилором кириб келди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Иблис салтанати (1-қисм)

Иблис салтанати (2-қисм)

Иблис салтанати (3-қисм)

Иблис салтанати (4-қисм)

Иблис салтанати (5-қисм)

Иблис салтанати (6-қисм)

Иблис салтанати (7-қисм)

Иблис салтанати (8-қисм)

Иблис салтанати (9-қисм)

Иблис салтанати (10-қисм)

Иблис салтанати (11-қисм)

Иблис салтанати (12-қисм)

Иблис салтанати (13-қисм)

Иблис салтанати (14-қисм)

Иблис салтанати (15-қисм)

Иблис салтанати (16-қисм)

Иблис салтанати (17-қисм)

Иблис салтанати (18-қисм)

Иблис салтанати (19-қисм)

Иблис салтанати (20-қисм)

Иблис салтанати (21-қисм)

Иблис салтанати (22-қисм)

Иблис салтанати (23-қисм)

Иблис салтанати (24-қисм)

Иблис салтанати (25-қисм)

Иблис салтанати (26-қисм)

Иблис салтанати (27-қисм)

Иблис салтанати (28-қисм)

Иблис салтанати (29-қисм)

Иблис салтанати (30-қисм)

Иблис салтанати (31-қисм)

Иблис салтанати (32-қисм)

Иблис салтанати (33-қисм)

Иблис салтанати (34-қисм)

Иблис салтанати (35-қисм)

Иблис салтанати (36-қисм)

Иблис салтанати (37-қисм)

Иблис салтанати (38-қисм)

Иблис салтанати (39-қисм)

Иблис салтанати (40-қисм)

Иблис салтанати (41-қисм)

Иблис салтанати (42-қисм)

Иблис салтанати (43-қисм)

Иблис салтанати (44-қисм)

Иблис салтанати (45-қисм)

Иблис салтанати (46-қисм)

Иблис салтанати (47-қисм)

Иблис салтанати (48-қисм)

Иблис салтанати (49-қисм)

Иблис салтанати (50-қисм)

Иблис салтанати (51-қисм)

Иблис салтанати (52-қисм)

Иблис салтанати (53-қисм)

Иблис салтанати (54-қисм)

Иблис салтанати (55-қисм)

Иблис салтанати (56-қисм)

Иблис салтанати (57-қисм)

Иблис салтанати (58-қисм)

Иблис салтанати (59-қисм)

Иблис салтанати (60-қисм)

Иблис салтанати (61-қисм)

Иблис салтанати (62-қисм)

Иблис салтанати (63-қисм)

Иблис салтанати (64-қисм)

Иблис салтанати (65-қисм)

Иблис салтанати (66-қисм)

Иблис салтанати (67-қисм)

Иблис салтанати (68-қисм)

Иблис салтанати (69-қисм)

Иблис салтанати (70-қисм)

Иблис салтанати (71-қисм)

Иблис салтанати (72-қисм)

Иблис салтанати (73-қисм)

Иблис салтанати (74-қисм)

Иблис салтанати (75-қисм)

Иблис салтанати (76-қисм)

Иблис салтанати (77-қисм)

Иблис салтанати (78-қисм)

Иблис салтанати (79-қисм)

Иблис салтанати (80-қисм)

Иблис салтанати (81-қисм)

Иблис салтанати (82-қисм)

Иблис салтанати (83-қисм)

Иблис салтанати (84-қисм)

Иблис салтанати (85-қисм)

Иблис салтанати (86-қисм)

Иблис салтанати (87-қисм)

Иблис салтанати (88-қисм)

Иблис салтанати (89-қисм)

Иблис салтанати (90-қисм)

Иблис салтанати (91-қисм)

Иблис салтанати (92-қисм)

Иблис салтанати (93-қисм)

Иблис салтанати (94-қисм)

Иблис салтанати (95-қисм)

Иблис салтанати (96-қисм)

Иблис салтанати (97-қисм)

Иблис салтанати (98-қисм)

Иблис салтанати (99-қисм)

Иблис салтанати (100-қисм)

Иблис салтанати (101-қисм)

Иблис салтанати (102-қисм)

Иблис салтанати (103-қисм)

Иблис салтанати (104-қисм)

Иблис салтанати (105-қисм)

Иблис салтанати (106-қисм)

Иблис салтанати (107-қисм)

Иблис салтанати (108-қисм)

Иблис салтанати (109-қисм)

Иблис салтанати (110-қисм)

Иблис салтанати (111-қисм)

Иблис салтанати (112-қисм)

Иблис салтанати (113-қисм)

Иблис салтанати (114-қисм)

Иблис салтанати (115-қисм)

Иблис салтанати (116-қисм)

Иблис салтанати (117-қисм)

Иблис салтанати (118-қисм)

Иблис салтанати (119-қисм)

Иблис салтанати (120-қисм)

Иблис салтанати (121-қисм)

Иблис салтанати (122-қисм)

Иблис салтанати (123-қисм)

Иблис салтанати (124-қисм)

Иблис салтанати (125-қисм)

Иблис салтанати (126-қисм)

Иблис салтанати (127-қисм)

Иблис салтанати (128-қисм)

Иблис салтанати (129-қисм)

Иблис салтанати (130-қисм)

Иблис салтанати (131-қисм)

Иблис салтанати (132-қисм)

Иблис салтанати (133-қисм)

Иблис салтанати (134-қисм)

Иблис салтанати (135-қисм)

Иблис салтанати (136-қисм)

Иблис салтанати (137-қисм)

Иблис салтанати (138-қисм)

Иблис салтанати (139-қисм)

Иблис салтанати (140-қисм)

Иблис салтанати (141-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here