Юртимизда

Картошка нафас йўлларидаги касалликларни даволайди!

Картошка ёшу қари учун севимли сабзавот, десак адашмаймиз. Картошканинг ошхонада кенг қўлланилиши нафақат ейишли эканидан, балки ўта шифобахшлигидандир. Ундан бир қанча дармондори дамлама ва қайнатмалар ҳам тайёрланади. Шу сабаб картошкани халқ табобатида энг шифобахш дармондори, деб аташади.

ТАРКИБИ

Картошканинг таркибида тахминан 20-25 фоиз углевод (крахмал) бор. Бундан ташқари, унда етарлича оқсил моддаси ва ёғ мавжуд. Картошкадаги оқсил турли аминокислоталарга тўйинган. Унда кўп миқдорда калий, фосфор, магний, кальций ва темир моддалари, С, В, В2, В6, В РР, Д, К, Е витаминлари, фолий кислотаси, каротин ва органик кислоталар (олмали, шовулли, лимонли, қаҳвали ва хлорогенли) сақланади.

ЖАРОҲАТНИ ИЗСИЗ ДАВОЛАЙДИ

Дарҳақиқат, картошка аллергия туфайли пайдо бўлган доғларни, куйишдан қолган жароҳатни, битиши қийинлашган яраларни ва ёрилган томирларни даволашда энг яхши дармондоридир. Бунинг учун картошкани паррак-паррак қилиб кесиб, яра устига босишингиз ёки қирғичдан ўтказиб, бўтқа ҳолатида жароҳатга қўйишингиз лозим.

ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 Таркибида калий кўплиги туфайли картошка организмдан сув ва тузнинг чиқиб кетишига ёрдам беради, модда алмашинувини яхшилайди. Бундан ташқари, жуда парҳезбоп таомлиги билан барчага бирдай ёқади. Шунинг учун  уни ҳаттоки атеросклероз, юрак-қон томирлари ва гипертоник касалликларга қарши ҳам тавсия этиш мумкин.

Картошка таркибида углеводларнинг кўплиги сабабли унинг калорияси бошқа сабзавотлардан 2-3 баравар юқори даражада.

Парҳезшуносларнинг фикрича, картошкада крахмал жуда тоза ҳолатда бўлади ва у инсон организмига осонликча сингмайди. Шу боим уни шундайлигича истеъмол қилиш буюрилмайди.

КОСМЕТОЛОГИЯДА…

 Картошкани қирғичдан ўтказиб, ундан юзингизга ниқоб тортсангиз, юз териси тозаланади ва чарчоқ излари йўқолади.

Картошкали ниқоб нафақат юзни тозалаш учун, балки терини тўйинтириш ва ажинлардан халос этиш учун ҳам қўлланилади. Қуруқ юзни юмшатади, силлиқ ва таранг бўлишига ёрдам беради. Айниқса, 40 ёшдан кейин юзни парваришлашда янги картошкани пўчоғи билан қайнатиб, пюре ҳолатда озроқ сметана ёки қаймоқ аралаштириб суртинг ва 20 дақиқадан сўнг чайиб ташланг. Бу юзингизни анчагина ёшартиради. Сабзи ва селдерей шарбатини картошка шарбатига тенг миқдорда аралаштириб ичсангиз, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, асаб тўқималарини тинчлантиради ва буқоқни енгиллаштиради. Бунинг учун ҳар куни оз-оздан бўлса-да, уларни аралаштириб ичиб туринг. Унга бодринг ва лавлаги шарбатини қўшсангиз, янада фойдалилиги ошади. Бундай шарбатни ичаётганда овқатланиш рационингиздан балиқ ва гўштни олиб ташласангиз ҳам бўлади.

ЮРАК ФАОЛИЯТИДА МУАММО ТУҒИЛГАНДА…

Бундай вақтда кунига 3 маҳал оч қоринга 100 мл дан картошка шарбати ичиб турилса, кифоя. Уч ҳафталик мазкур муолажа юрак фаолиятини батамом яхшилайди. Агар натижа кутганингиздай бўлмаса, орада 1 ҳафта танаффус қилиб, муолажани яна бир карра такрорланг. Муолажа давомида ҳаммаси бўлиб, 5 литрдан 15 литргача картошка шарбати ичиш мумкин.

ҚЎЛ ВА ОЁҚ КАФТИ ҲАМДА ТОВОН ЁРИЛГАНДА…

 Агар қўл ва оёғингизни кунига 1 марта картошка қайнатмасига 5 дақиқа ботириб турсангиз, уларнинг териси юмшайди ва асло ёрилмайди.

Картошка қайнатмасига ванна қилиш орқали қўл ва оёқ тирноқларини синишдан асраш мумкин. Бунинг учун ундан ҳафтада 1 марта фойдалансангиз кифоя. Ушбу ванна оёқдаги замбуруғ касаллигини ҳам даволайди.

Эслатма! Картошкани ҳеч қачон тунука ёки мис идишда қайнатманг. Чунки бундай идишда қайнатилган картошка ўзидаги С витаминини йўқотади. Иложи борича картошкани буғда пиширинг. Сувда қайнаган картошкадан кўра буғда пишгани ўз шифобахшлик хусусиятини кўпроқ сақлайди. Айниқса, пўчоғи билан буғда пиширилган картошкада С витамини тўлиқ сақланади.

КАРТОШКАДАН ИНГАЛЯЦИЯ

Картошкани яна юқоридаги каби қайнатинг ва пишгач, сувдан чиқармай, ичида яхшилаб эзинг. Эзилган картошкали суюқ бўтқа бироз совигач, ингаляция қилишингиз мумкин. Бундай ингаляция билан томоқ йўлидаги шамоллашдан, томоқ безларининг шишиб оғришидан халос бўласиз. Шунинг баробарида, томоқ йўлидаги балғам пишиши ва кўчиши ҳам тезлашади.

ОШҚОЗОН-ИЧАК ФАОЛИЯТИ БУЗИЛГАНДА…

 Ошқозон фаолияти бузилиши оқибатида пайдо бўлган гастрит, кислотанинг ошиб кетиши, ошқозон ва ичак яллиғланиши ҳамда ундаги ярани даволаш, қабзиятдан халос бўлиш учун картошка шарбати жуда фойдали. Бундай вақтда ҳар куни наҳорда оч қоринга 1 стакандан картошка шарбати ичиш, ундан кейин эса 0, 5 соат ётиш лозим. Сўнг нонушта қилиш мумкин. Ўн кунлик муолажадан кейин 10 кун танаффус қилиб, муолажани яна такрорланг.

Бу муолажа ошқозон катари, яъни ошқозон шиллиқ пардаларининг яллиғланиши ва ярасини ҳам даволайди.

НАФАС ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ АЗОБ БЕРГАНДА…

 Нафас йўлларининг яллиғланиши, бронхит ва астмани даволашда картошкага тенг келадигани йўқ. Бунинг учун картошкани ювиб, пўчоғи билан (иложи бўлса янги қазилган картошка бўлсин) қайнатинг. Сўнг уни эзиб, 1 ош қошиқ ўсимлик мойи, 2-3 томчи йод қўшинг ва яна аралаштиринг. Тайёр аралашмани иссиқлигича пахта мато ёки салфеткага қўйиб, кўкракдан токи томоққача компресс қилинг. Устидан юмшоқ сочиқ ёпиб ухланг.ъ

ҚОН БОСИМИ ОШГАНДА…

Гипертония туфайли азобланганда, пўчоғи билан қўрда пиширилган картошкани ейиш энг яхши танлов. Бунда қон босими дарҳол тушиб, бош оғриғи барҳам топади.

 

ГЕМОРРОЙ ҚИЙНАГАНДА…

 Хом картошкани қирғичдан ўтказиб, дока ёрдамида сиқиб, сиздириб олинг ва ундан дорипуркагичга 2-3 мг тортиб, йўғон ичакдан юборинг. Бу муолажани 10 кун давомида кечаси ухлашдан олдин қўлласангиз, оғриқлардан қутуласиз.

Худди шундай картошкадан кичик бармоқ катталигида қаламча кесиб олинг ва кечаси ухлашдан олдин йўғон ичакка свеча каби борича қўйинг. Бу муолажани ҳам 10 кун давомида ҳар кеча ухлашдан олдин қўлласангиз, геморрой ғуддаларидан халос бўласиз. Агар қўлбола свечанинг қуввати ва намлигини оширмоқчи бўлсангиз, уни асалга ботириб, сўнг қўлланг.

СУРУНКАЛИ ЙЎТАЛГА ҚАРШИ КОМПРЕСС

4-5 дона ўртача катталикдаги картошкани пўчоғи билан (титилиб кетмаслиги учун) қайнатинг. Тайёр картошкани иссиқлигида паррак-паррак қилиб кесиб, кўкрак ҳамда томоқ устига ёйиб қўйилган қоғозга териб чиқинг ва унинг устидан иссиқ чойшаб ёпиб қўйинг. Бу муолажани ҳам 10 кун давомида кечаси ухлашдан олдин қўлланг.

ЙИРИНГЛИ ЯРАГА ҚАРШИ

Тананинг бирор ерига безли, йирингли яра чиқса, унга қирғичдан ўтказилган хом картошкани малҳам қилиб босинг. У тез кунда жароҳатни пишириб, йиринг ва зардобни сўриб чиқаради, шамоллаш ҳамда газакни олади. У чипқон, чиқиқ, зиндони каби йирингли ва оғриқли яраларни тезда даволайди. Бунинг учун эса яраларга кунига бир неча марта (ҳар 3 соатда алмаштириб туриш лозим) картошкали
малҳам қўйинг.

ЗУЛФИЗАРБОНУ тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × 4 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз