Юртимизда

Худо ҳақи, сендадир кўнглим!

Қанча умид, қанча шаън билан

Сенга томон тушганди йўлим.

Аччиқ виждон, ширин жон билан,

Худо ҳақи, сендадир кўнглим.

 

Худо ҳақи, дарё эдим мен,

Соҳилимда юм-юм йиғладим.

Оташ эдим, музда куйдим мен,

Кўз ёш эдим, дурдай кулмадим.

 

Шеърлар айтдим сенга суюниб,

Ҳовучимда титраб юрагим.

Ва меҳримни айтдим куйиниб,

Кўҳна найдай синграб суягим.

 

Қанча умид, қанча шаън билан

Сенга томон тушганди йўлим.

Аччиқ виждон, ширин жон билан,

Худо ҳақи, сендадир кўнглим…

Эшқобил ШУКУР

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шесть − 1 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз