Иблис салтанати (161-қисм)

0

— Хайрият, — деди енгил тортган ҳамширалардан бири, — бемор кўзини очди.

— Мен… — деди Маҳфуза жуда паст, хаста овозда лаблари билинар-билинмас қимирлаб, ҳамширанинг гапини эшитганидан кейин, — қаердаман?..

— Шўрлик қиз, — деди ҳамшира, — чиройлигина экан, увол бўлиб кетишига оз қолди-я. Синглим, балнисадасиз.

“Балнисада? — ўйлади Маҳфуза. — Нега бу ерда ётибман? Нима қилди менга?.. Шокир акам… Шокир акам қаерда қолди?!”

— Шокир акам… қани? — сўради Маҳфуза.

Бу сафар бир-бири билан кўз уриштириб олган ҳамширалардан садо чиқмади. Афтидан, улар нима деб жавоб беришни билмас, Шокир исмли йигитни танимасди. Билганлари — ҳали исми номаълум манави қиз билан битта машинада бўлган йигитнинг ўлгани, холос. Йигит “Тез ёрдам”дагилар етиб боргунча, ҳалокат содир бўлганидан бирор беш-олти сония ўтибоқ жон таслим қилганди. Ҳамширалар тусмоллаб, қиз ўша йигитни сўраяпти, деган хаёлга боришди. Лекин бу ҳақда қизга оғиз очмади. Яқин одами бўлса, шундоғам ажал домидан энди қайтган қизга бирон кор-ҳол бўлиб қолиши тайин эди.

— Ҳаммаси жойида, отдай бўлиб кетасиз, организмингиз кучли экан, юрагингиз ҳам бақувват, — деди биринчи гапирган ҳамшира.

— Йў-ўқ, — деди Маҳфуза нимжон овозда, — Шокир акам қани?

— Сизга кўп гапириш мумкинмас. Чарчаб қоласиз, шунинг учун кўзларингизни юминг-да, ухланг, — дея ҳамширалар олдинма-кетин хонадан чиқиб кетишди.

Маҳфуза шифтга термилганча ҳамшираларнинг гапларидан ҳайрон бўлиб ётаверди. Бир оз ўтиб ухлаб қолди. Кўп ухламади, ярим соат ўтмай уйғониб кетди. Тағин шифтга термилиб ётаверди. Кейин хаёлига бирма-бир бўлиб ўтган воқеалар кела бошлади. “Бозор… А-а-а… Шокир акамни сўйиб кетишди-ку… Авария… Шокир акам тирикми?!” дея ўзига ўзи гапирди у ва эшик томонга қараб:

— Ки-им!!! Ким бор?! — дея қичқирди. Лекин Маҳфуза қичқирмаган, овозини ҳеч ким эшитмаганди. Шу маҳал муолажа қилиш учун хонага ҳамшира кириб қолди.

— Опа… Опа! — деди Маҳфуза қуруқшаган лабларини зўрға қимирлатиб. — Шокир акам тирикми, омон қолдими?

Кутилмаган саволдан ҳамшира довдираб, унинг юзига тикилиб қолди. Ҳамширанинг совуққон юз-кўзидан ҳеч вақони англаб бўлмасди. Бу қараш шунчалик маъносиз эдики, оний фурсатда одамни зериктирарди.

— Кимни сўраяпсан? — деди ҳамшира бир оз ўтиб ўзига келгач.

— Мен… Мен билан бирга машинада эди… Ярадор эди… Тирикми, ишқилиб?!

— Мен қаёқдан билай… Биратўла тўртта мошина тўқнашган, қайсининг ичида ким борлигини айтишгани йўқ.

— Ҳеч ким… Ҳеч ким ўлмабдими? — дея сўради Маҳфуза шошиб.

— Биттаси ўлган…

— А! Ким экан ўша?! Ишқилиб, Шокир акам эмасми?!

— Ростини айтсам, роса эзма қиз экансан. Уни аллақачон моргга олиб кетишган.

— Эй, Худойим, ишқилиб, Шокир акам бўлмасин!.. Опажон… Опажон, илтимос, билиб беринг!

— Бўлди, бемор! Жим ёт, сенга кўп гапириш мумкинмас, ўзинг бир ўлимдан қолдинг, шунга шукур қилмайсанми? Одам ҳам шунчалик ношукур бўладими-а?! Киминг бўларди у бола?

— Эрим, опажон, эрим! — деди Маҳфуза. У шу гапни айтаётганида титраб кетди, бутун вужуди олов бўлиб ёнди, энтикди. Айни пайтда ичикди ҳам.

Ҳамшира унга ўзгача бир ачиниш билан қаради. Шу қарашнинг ўзиёқ ўлган йигит айнан Шокирлигини англатиб турарди. Лекин бунга Маҳфузанинг ишонгиси келмади. Шунинг учун ички хавотирини йўқотмоқчи бўлиб жилмайишга уринди.

— Жуда ёш қиз экансан, қачон турмуш қургандинглар? — сўради ҳамшира ундан кўзини узмай.

— Яқинда…

— Афсус… — пичирлади ҳамшира ва эгилиб Маҳфузанинг билагига игна санчди. Унинг “афсус”ини қиз эшитмади. Йўқса, додлаб юбориши тайин эди.

Ишини битирган ҳамшира асбоб-анжомларини йиғиштириб чиқиб кетди. Маҳфуза яна ўзи танҳо қолди. Бир оздан кейин эса: “Агар Шокир акамга бирон нима бўлган бўлса, отамнинг руҳи безовта қилиши у ёқда турсин, Худо жонимни олиб, жаҳаннам қаърига улоқтирган тақдирда ҳам Икромнинг қонини ичаман… Бор макримни ишга солиб, уни ўлдираман, гўштини итларга едираман!..” дея пичирлади унинг лаблари.

* * *

Қочоқларнинг таҳликаси узоққа чўзилмади, рўпарадаги машина чапга бурилиб кетди. Шундан кейин Жўмард чуқур нафас олиб, тезликни яна оширди ва ойнадан изма-из қувиб келаётган таксига қаради. Такси анча ортда қолиб кетибди. Агар бирор тасодиф рўй бермаса, бемалол чангида қолдириб кетади. Шундай  ҳам бўлди.  Навбатдаги икки бурилишдан кейин “дум” узилиб қолди. Шундан кейингина Жўмард енгил тортиб, ёнида қимир этмай келаётган шотирига:

— Шефга қара-чи, нафас олаяптими? — деди.

— Тирикка ўхшайди, — деди ортига эгилиб Абдуҳамиднинг оғзига қулоғини тутиб кўрган йигит.

— Ишқилиб, етиб боргунимизча ўлмай турсин-да, — деди Жўмард хўрсиниб.

Абдуҳамидни уйига олиб  боришмади. У ер  ҳозир  хавфли, “меҳмонлар” одам қўйгани эҳтимолдан холи эмасди. Улар тўғри чойхонага боришди. Кўп ўтмай, дўхтир топиб келишди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Иблис салтанати (1-қисм)

Иблис салтанати (2-қисм)

Иблис салтанати (3-қисм)

Иблис салтанати (4-қисм)

Иблис салтанати (5-қисм)

Иблис салтанати (6-қисм)

Иблис салтанати (7-қисм)

Иблис салтанати (8-қисм)

Иблис салтанати (9-қисм)

Иблис салтанати (10-қисм)

Иблис салтанати (11-қисм)

Иблис салтанати (12-қисм)

Иблис салтанати (13-қисм)

Иблис салтанати (14-қисм)

Иблис салтанати (15-қисм)

Иблис салтанати (16-қисм)

Иблис салтанати (17-қисм)

Иблис салтанати (18-қисм)

Иблис салтанати (19-қисм)

Иблис салтанати (20-қисм)

Иблис салтанати (21-қисм)

Иблис салтанати (22-қисм)

Иблис салтанати (23-қисм)

Иблис салтанати (24-қисм)

Иблис салтанати (25-қисм)

Иблис салтанати (26-қисм)

Иблис салтанати (27-қисм)

Иблис салтанати (28-қисм)

Иблис салтанати (29-қисм)

Иблис салтанати (30-қисм)

Иблис салтанати (31-қисм)

Иблис салтанати (32-қисм)

Иблис салтанати (33-қисм)

Иблис салтанати (34-қисм)

Иблис салтанати (35-қисм)

Иблис салтанати (36-қисм)

Иблис салтанати (37-қисм)

Иблис салтанати (38-қисм)

Иблис салтанати (39-қисм)

Иблис салтанати (40-қисм)

Иблис салтанати (41-қисм)

Иблис салтанати (42-қисм)

Иблис салтанати (43-қисм)

Иблис салтанати (44-қисм)

Иблис салтанати (45-қисм)

Иблис салтанати (46-қисм)

Иблис салтанати (47-қисм)

Иблис салтанати (48-қисм)

Иблис салтанати (49-қисм)

Иблис салтанати (50-қисм)

Иблис салтанати (51-қисм)

Иблис салтанати (52-қисм)

Иблис салтанати (53-қисм)

Иблис салтанати (54-қисм)

Иблис салтанати (55-қисм)

Иблис салтанати (56-қисм)

Иблис салтанати (57-қисм)

Иблис салтанати (58-қисм)

Иблис салтанати (59-қисм)

Иблис салтанати (60-қисм)

Иблис салтанати (61-қисм)

Иблис салтанати (62-қисм)

Иблис салтанати (63-қисм)

Иблис салтанати (64-қисм)

Иблис салтанати (65-қисм)

Иблис салтанати (66-қисм)

Иблис салтанати (67-қисм)

Иблис салтанати (68-қисм)

Иблис салтанати (69-қисм)

Иблис салтанати (70-қисм)

Иблис салтанати (71-қисм)

Иблис салтанати (72-қисм)

Иблис салтанати (73-қисм)

Иблис салтанати (74-қисм)

Иблис салтанати (75-қисм)

Иблис салтанати (76-қисм)

Иблис салтанати (77-қисм)

Иблис салтанати (78-қисм)

Иблис салтанати (79-қисм)

Иблис салтанати (80-қисм)

Иблис салтанати (81-қисм)

Иблис салтанати (82-қисм)

Иблис салтанати (83-қисм)

Иблис салтанати (84-қисм)

Иблис салтанати (85-қисм)

Иблис салтанати (86-қисм)

Иблис салтанати (87-қисм)

Иблис салтанати (88-қисм)

Иблис салтанати (89-қисм)

Иблис салтанати (90-қисм)

Иблис салтанати (91-қисм)

Иблис салтанати (92-қисм)

Иблис салтанати (93-қисм)

Иблис салтанати (94-қисм)

Иблис салтанати (95-қисм)

Иблис салтанати (96-қисм)

Иблис салтанати (97-қисм)

Иблис салтанати (98-қисм)

Иблис салтанати (99-қисм)

Иблис салтанати (100-қисм)

Иблис салтанати (101-қисм)

Иблис салтанати (102-қисм)

Иблис салтанати (103-қисм)

Иблис салтанати (104-қисм)

Иблис салтанати (105-қисм)

Иблис салтанати (106-қисм)

Иблис салтанати (107-қисм)

Иблис салтанати (108-қисм)

Иблис салтанати (109-қисм)

Иблис салтанати (110-қисм)

Иблис салтанати (111-қисм)

Иблис салтанати (112-қисм)

Иблис салтанати (113-қисм)

Иблис салтанати (114-қисм)

Иблис салтанати (115-қисм)

Иблис салтанати (116-қисм)

Иблис салтанати (117-қисм)

Иблис салтанати (118-қисм)

Иблис салтанати (119-қисм)

Иблис салтанати (120-қисм)

Иблис салтанати (121-қисм)

Иблис салтанати (122-қисм)

Иблис салтанати (123-қисм)

Иблис салтанати (124-қисм)

Иблис салтанати (125-қисм)

Иблис салтанати (126-қисм)

Иблис салтанати (127-қисм)

Иблис салтанати (128-қисм)

Иблис салтанати (129-қисм)

Иблис салтанати (130-қисм)

Иблис салтанати (131-қисм)

Иблис салтанати (132-қисм)

Иблис салтанати (133-қисм)

Иблис салтанати (134-қисм)

Иблис салтанати (135-қисм)

Иблис салтанати (136-қисм)

Иблис салтанати (137-қисм)

Иблис салтанати (138-қисм)

Иблис салтанати (139-қисм)

Иблис салтанати (140-қисм)

Иблис салтанати (141-қисм)

Иблис салтанати (142-қисм)

Иблис салтанати (143-қисм)

Иблис салтанати (144-қисм)

Иблис салтанати (145-қисм)

Иблис салтанати (146-қисм)

Иблис салтанати (147-қисм)

Иблис салтанати (148-қисм)

Иблис салтанати (149-қисм)

Иблис салтанати (150-қисм)

Иблис салтанати (151-қисм)

Иблис салтанати (152-қисм)

Иблис салтанати (153-қисм)

Иблис салтанати (154-қисм)

Иблис салтанати (155-қисм)

Иблис салтанати (156-қисм)

Иблис салтанати (157-қисм)

Иблис салтанати (158-қисм)

Иблис салтанати (159-қисм)

Иблис салтанати (160-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here