Юртимизда

Зира қон босимини туширади

Зира қон босимини тушириши сабабли қон босими ошган беморга зирали чой ичиш тавсия қилинади. У қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ зира, худди шунча олий навли кўк ёки қора чой солинади ва қайноқ сув қуйилади. 5-7 дақиқа дам едирилгач, иссиғида ичилади.

Зиранинг фойдаси ҳақида ибн Сино шундай ёзган: «Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Унда парчалаш, қуритиш ва буриштириш қуввати ҳам бор. Зира, айниқса, ёввойиси қон сийиш ва ичакнинг бураб оғришида, қорин кўпчишида фойда қилади».

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

1 × четыре =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз