Юртимизда

Ҳалима Худойбердиева кўзда ёш билан Шавкат Мирзиёевга атаб шеър битди

Айни дамда Ўзбекистон катта сиёсий жараёнлар остонасида турибди. Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови мамлакатнинг келгуси тақдирини белгилаб беради, десак муболаға бўлмайди. 

Шу кунларда ҳар бир партия номзоди жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, ўз сайловолди дастури юзасидан чиқиш қилмоқда. Бундай учрашувларда давлат ва жамоат ташкилотларининг илғор ходимлари, шифокорлар, ўқитувчилар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат олами вакиллари иштирок этмоқда.

“Мени учрашувга чақиришар эканлар, бу илтифотдан шошиб қолдим, сўнгра йўл-йўлакай кўзда ёш билан Шавкат Мирзиёевга бағишланган ушбу шеърни ёздим”, дейди Ҳалима Худойбердиева.

Шоир Муҳаммад Исмоил ижтимоий тармоқда Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг Шавкат Мирзиёевга аталган шеърини ҳавола этди.

Ўзбекистон тоғларида,
Шавкат ўсди, шон ўсди.
Ишонч бўлиб ўсди у,
Бахтдан нишон ўсди у.
Ўзимиз ҳам сезмай қолдик,
Бахтдан нишон ўсди у.

Зомин тепасидан арча,
Қўл ушлашиб тушаркан.
Улоқчалар жилдир-жилдир,
Сувда ўйнаб пишаркан.

Ковул-коврак орасидан,
Чангиб келган бола у.
Мирзачўлнинг тўфонларин,
Енгиб келган бола у.

Ким ўтолмас тоғдан ўтса,
Энг буюк нишон берсин.
Кимки куйиб фарзанд кутса,
Шавкат берсин, шон берсин!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 шарҳ: Ҳалима Худойбердиева кўзда ёш билан Шавкат Мирзиёевга атаб шеър битди

  • Рабиндранат Тагор мукофоти совриндори Муҳаммад Исмоилдан бир сўраб кўрингларчи, Рабиндранат Тагор мукофотини унга ким берган экан. Ўша мукофотнинг ҳужжатиниям саҳифасига қўйсин. Йўқ нарсани номига тиркаб юрибди бу шоир

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

девятнадцать + тринадцать =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз