Юртимизда

Бир мультфильм учун 8 та “Оскар” олган ижодкорнинг панада қолган сирлари

Уолт Дисней “Оскар” мукофотини қўлга киритиш бўйича рекордчи (25 та ҳаётийлик вақтида, 1 та ўлимидан сўнг), 111та фильм режиссёри, жаҳон мультипликация классикаси асосчиси, шунингдек, The Walt Disney Company медиаконгломерати тамал тошини ташлаган инсон ҳисобланади. Аммо барча ҳам мана шу фактлар ортида яширинган тарихни билавермайди. Бугун унинг туғилганига 115 йил бўлди.

Уолтда рассомчиликка нисбатан муҳаббат олис болалик вақтларига тўғри келса-да, аммо у дарров ўз эътиборини мультипликацияга қаратмади. У 16 ёшида ўқишни ташлади ва армия сафига бориб қўшилишни истади. Аммо уни армияга қабул қилишмади ва у Биринчи жаҳон уриши даврида Францияда бўлди, Халқаро Қизил Хоч ташкилотида автомобиль ҳайдовчиси бўлиб ишлади. Шундан сўнг The Kansas City Star газетасида иллюстратор сифатида фаолият юритди. У киноагентликлар учун реклама роликлари чизиб берар эди. 1921-23 йилларда фаолият кўрсатган ўзининг илк иши Laugh-O-Gram анимация студиясини очди. Ўшанда Дисней карикатурачи Аб Айверкс билан танишди.

Дисней 1923 йилда акаси Рой билан Лос-Анжелесга жўнайди ва у ерда Disney Brothers студиясини очади. Ўшанда илк Микки Маус дунё юзини кўради. Айнан у Диснейга биринчи “Оскар”ни олиб келади (1932).
Персонаж илк марта экранга “Телба аэроплан” қисқаметражли картинасида пайдо бўлади (Plane Crazy, 1928 год).

1946 йилда Микки Маусга Диснейнинг ўзи овоз берган, деб ҳисоблашади. Персонажнинг аввалги версиясида у қўлқопсиз тасвирланган. Унинг номи эса Мортимер Маус бўлган. Кунлардан бирида Диснейнинг рафиқаси Лиллиан Баундс турмуш ўртоғига бу ном бир сичқон учун жуда жарангли эшитилар экан, деб қочирим гап қилганидан сўнг, сичқоннинг номи ўзгартирилган.

Дисней компанияси рамзига айланган қаср сурати кўчирилган бўлиб, ҳақиқий қасрнинг ўзи XIX асрга тааллуқли ва у Бавариянинг (Германия) жануби-ғарбида жойлашган. Номи Нойшванштайн (Neuschwanstein).

Дисней ўзининг қисқаметражли фильмлари учун 1933 йилдан то 1940 йилга қадар саккиз марта “Оскар” мукофотини қўлга киритди.

«Оппоғой ва етти гном» (1937) студиянинг илк тўлиқметражли фильми бўлди. Бунинг учун Дисней саккизта «Оскар»ни: биттаси тўлиқметражли фильм учун ва еттита рамзий маъно учун (гномларнинг ҳисобида) тақдим этишди.

1940 йилда «Оскар»ни кино санаътида овоз сифатининг яхшиланишига хизмат қилгани учун «Фантазия» мульфильми қўлга киритади.

 

Диснейнинг айрим “ғалати” ишлари ҳам «Оскара»га муносиб кўрилган. Буларга «Фюрернинг юзи» (Der Fuehrer’s Face, 1942) ва «Тюленлар ороли» (Seal Island, 1948) ҳужжатли фильмлари ёрқин мисол бўла олади.

 

Унинг айрим ишлари вафотидан 10 йил ўтиб, катта экранларда пайдо бўлди (1966). Мультипликаторнинг жияни Рой Эдвард Дисней ёрдамида Destino («Тақдир», 2003) картинаси намойиш этилди. Бу Дисней ва Сальвадор Далининг ҳамкорликдаги иши эди.

Манба: Kun.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

16 − 5 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз