Юртимизда

Анор, хурмо ва мандариннинг хосияти

Анорни хорижда “алвон шифокор”, деб аташади. Негаки, у дунёдаги энг фойдали мевалардан биридир. Таркибидаги В, РР, С гуруҳига кирувчи дармондорилар, каротинлар, оқсилларнинг одам организмида синтезлашуви ва модда алмашинувини фаоллаштиради. Фолий кислотаси ўрнини босувчи фолацин моддаси эса қон ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Анор таркибидаги танин моддаси таомни ҳазм қилиш аъзоларидаги яллиғланишни даволашда қўл келади. Анор қонда гемоглобин миқдорини кўпайтиради, турли хасталикларга қарши иммунитетни оширади, иштаҳани очади. Иссиқ ҳароратни туширади, қон босимини мўътадиллаштиради, йўтални камайтиради, оғриқни қолдиради.
Анор шарбати энг кучли антиоксидантдир. У сийдик ва ўт ҳайдаш, аъзолар яллиғланишини даволаш, таомлар ҳазмини яхшилаш ва ичак йўлларини мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Бироқ шуни ҳам унутмангки, анор шарбатини гастрит ва меъда яраси хасталигида ичиб бўлмайди. Қоринни дамлатмаслиги учун анор шарбатини сабзи ва лавлаги шарбатлари ёки қайнатилган сув билан учга бир нисбатда аралаштириб ичган маъқул. Тишлари ўта сезгир кишилар ҳам анор шарбатини ичишда эҳтиёт бўлмоғи керак, у тишнинг заифлашиб қолган эмал қатламини емириши мумкин. Анор меваси ва илдизидан тайёрланган турли дамламаларни ҳаддан зиёд кўп ичиш умумий ҳолсизлик, бош айланиши, кўриш қобилияти сусайишига олиб келади.

* * *

Анор, хурмо ва мандариннинг хосияти2Қишнинг совуқ кунлари хурмонинг таъмини янада оширади. Унинг таркибида, айниқса, йод кўп. Шунинг учун қалқонсимон без хасталигининг олдини олиш ва даволашда хурмо ниҳоятда қўл келади. Рангидан ҳам маълумки, унинг таркибида қартайишнинг олдини олувчи бета-каротин моддаси жуда кўп. Хурмо таркибидаги калий юрак мушаклари фаолиятини яхшилайди, темир камқонликнинг олдини олишда бетакрор восита. С ва Р дармондорилари томирларга шифо, магний эса буйракда тош ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради.
Хурмонинг пектинга бойлиги таомларнинг ҳазм бўлишини енгиллаштиради, меъда шираси ва холестеринни меъёрга солади. Овқат ҳазми бузилганда ҳам хурмо истеъмол қилиш тавсия этилади. Хурмо шарбати бактерияларни йўқотиш хусусиятига эга, шу сабабли заҳарланиш ва ошқозон ичак хасталиклари муолажасида хурмо буюрилади.
Бироқ хурмо тез бузиладиган мева. Сиртида қора доғлар ҳосил бўлиши унинг чирий бошлаганидан нишонадир. Таркибида шира кўплиги учун қандли диабет билан оғриган ва семиз кишиларга тавсия этилмайди. Хурмони ҳаддан зиёд кўп ейиш ичакларнинг меъёрдан ортиқ тўлиб кетишига олиб келади.

* * *

Анор, хурмо ва мандариннинг хосияти3Мандарин таркибидаги С дармондориси бу мева узоқ сақланганда ҳам йўқолмайди. Ундаги D дармондориси рахитга чалинишдан асрайди, К дармондориси эса қон томирлар эластиклигини сақлайди. Мандарин таркибидаги синефрон моддаси ёғларни парчалаб, нафас йўлларидаги шилимшиқ моддаларни эритиб юборади. Шу сабабли бронхит ва дамқисма бўлганлар эрталаб бир стакан мандарин шарбатини ичишлари тавсия қилинади. Мандарин шарбати ўпка ва нафас йўлларини шилимшиқ моддалардан тозалайди. Аминокислоталарга ниҳоятда бойлиги учун мандарин турли шишларни даволашда самарали воситадир. Мандарин меъда, ичаклар ва буйрак шиллиқ қаватини яллиғлантирувчи турли мева кислоталарига бойлиги учун сариқ хасталиги, холецистит, энтерит, кислотаси юқори бўлган гастрит, меъда яраси ва ўн икки бармоқли ичак хасталикларида тавсия этилмайди.

* * *

Хориж матбуотининг хабар беришича, доришуносликка ихтисослашган чет эл компанияларида СПИДга қарши энг самарали препарат яратилган. У одам иммун тизимидаги тўқималарга СПИД вируси жойлашиб олишига йўл қўймайди ва қондаги вируслар миқдорини 95 фоизча камайтиради. Академик С. Колесников фикрига кўра, янги восита кенг кўламда клиник синовлардан муваффақиятли ўтгандан сўнггина унинг фойдаси ҳақида гапириш мумкин.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

один + 10 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз