Юртимизда

Янги йилда мансабингиз ошадими? Келинг, текшириб кўрамиз

Анчадан буён ишлаяпсиз, эҳтимол, «Янги йилда менинг ҳам амалим ошармикин?» деган саволни бир неча бор хаёлингиздан ўтказган бўлсангиз керак. Бирор нимадан умидвор бўлишдан олдин шу даражада ўса олдингизми, шуни ҳисоб-китоб қилинг. Эҳтимол, бу борада сизга мана бу тест ёрдам берар. Бунинг учун қуйидаги жавоб вариантларига «ҳа» ёки «йўқ», дея белги қўйиб чиқсангиз кифоя.

  1. «Агар ҳақлигимга ишонсам, ҳеч қачон бўш келмайман».
  2. «Шароит ўзгарган вақтларда ҳеч қачон ўзимни йўқотиб қўймайман».
  3. «Одатда, мен биринчи бўлиб у ёки бу муаммонинг ечимини тавсия этаман».
  4. «Ҳозирги вазифамда ишлаб туриб ҳам мустақил ишлай олишимни исботлаганман».
  5. «Одамни эзиб юборадиган даражада у ёқдан-бу ёққа оғавермайман ва тез қарор чиқара оламан».
  6. «Бевосита ишга алоқадор бўлмаган ортиқча гап-сўзлардан йироқ юраман».
  7. «Шахсий муносабатларим бузилмаслиги учунгина ходимнинг хато ва камчиликларига кўз юмиб кета олмайман».
  8. «Иш олдинга силжиши учун ҳар қандай ходим билан, ҳатто ўзимга ёқмайдиган киши билан ҳам тил топишиб кета оламан».
  9. «Мен амалим кимларнингдир орасида шов-шув кўтариш учун эмас, тиришқоқлигим эвазига ошишини истайман».
  10. «Жамоадошларим менга ҳурмат билан қарашади».

ҚЎЛЛАНМА

Ҳар бир «ҳа» жавоби 1 балл, «йўқ» жавоби эса 0 балл билан баҳоланади. Йиққан балларингизни ҳисобланг.

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ

4 баллгача. Эҳтимол, сиз ёмон ходим эмасдирсиз, лекин раҳбар ролига ҳали тайёр эмассиз. Агар амалингиз ошишини истасангиз, аввало, бундай масъулиятли лавозимни эплай оласизми, шу ҳақда ўйланг.

4-10 балл. Астойдил ва тиришқоқлик билан қилган меҳнатларингиз самараси кўриниб қолган, амалингиз ёки маошингиз ошиши эҳтимолдан холи эмас.

«7 Мўъжиза» хазинасидан

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

семнадцать − один =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз