Юртимизда

Ўтаётган йилнинг энг машҳур фотосуратлари — кулдиради, ўйлантиради, йиғлашга мажбур қилади…

Бу фотосуратлар ўзининг бадиийлиги , баҳоси билан эмас, балки бирор долзарб муаммони ифодалагани билан қадрлидир, дейди “1news.az” нашри.

Қуйида сизни йилнинг энг машҳур фотосуратлари билан таништирамиз.

АҚШ президенти Барак Обама Аргентинада бўлиб ўтган расмий қабулда профессионал раққоса билан тангога рақсга тушди. Обама раққосанинг таклифини аввалига рад этган бўлса-да, кейин унинг таклифини қабул қилиб, бирга рақсга тушди. 23 март.

Суратда Афинада ўтказилган норозилик намойишида грек фермери текинга тарқатган мандаринларни олаётган қария тасвирланган. Ўшанда грек фермерлари ҳукуматга қарши солиқларни камайтиришни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказган эди. 27 январь.

АҚШнинг Айове штатида Хиллари Клинтоннинг тарафдорлари унинг сайловолди дастурини тинглашга йиғилди. 4 январь.

Фермер Парижда ўтказилган қишлоқ хўжалик кўргазмасида ухлаб қолди. 29 февраль.

Истамбулнинг Фотиҳ мачити ёнида рўй берган террорчилик ҳужуми пайтида ҳалок бўлган полициячиларни дафн этиш маросимида йиғлаётган фахрий қоровулнинг кўз ёшларини артаётган аёл. 8 июнь.

Гаванада эски автомобиль ортига осилиб олган ўсмирлар. 19 март.

Токиолик бизнесмен олчанинг гуллашини томоша қилмоқда. 1 апрель.

Кения полициячилари ҳукуматдан таълимнинг пулини камайтиришни талаб қилаётган найробилик талабага ҳужум қилмоқда. 16 май.

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида яшовчи аёл қаровчиси бўлмагани боис ишга кетишдан олдин боласини боғлаб кетишга мажбурдир. Қизча йиғласа-да, онанинг бошқа иложи йўқ. У оиланинг ёлғиз боқувчиси бўлгани туфайли қурилишда эртадан кечгача, 250 рупия учун меҳнат қилади. 19 апрель.

Мураббий мактаблараро ўтказиладиган  гимнастика мусобақасида қатнашадиган қизни тинчлантирмоқда. 4 май.

Суриялик аёл Латакия қишлоғида чегарадан ўтишга рухсат беришларини кутмоқда. 7 февраль.

“Азов” украин батальони жангчиси ва фуқаролик корпуси фаоллари Шарқий Украинада бўлиб ўтган сайловга қарши норозилик намойишини ўтказмоқдалар. Киев, 20 май.

Мумбайда денгиз бўйида чайкаларни боқаётган эркак. Ҳиндистон. 9 февраль.

Исроил қидирув-қутқарув бригадаси ҳарбийлари Бен Шемен ўрмонидаги ўқув машқларида. 23 май.

Минглаб одамлар АҚШда Муҳаммад Алининг дафн маросимига йиғилиб, машҳур боксчи билан йиғлаб видолашди.

АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари денгизчилари Нью-Йоркда ўтказилган флот ҳафталиги кунларида Таймс-скверда сайр қилмоқда. 25 май.

Тереза Мэй Буюк Британия қироличаси Елизаветы II ҳузурида. Ўша куни қиролича Мэйга бош вазир бўлиш таклифини берди. 13 июль.

Ниццада 14 июлда қурбон бўлганларнинг жасади. Ўша куни Бастилиянинг озод бўлганини байрам қилаётган одамларни юк машинаси босиб кетди, оқибатда 86 киши ҳалок бўлди, 308 нафар одам яраланди.

Паралимпия чемпиони Оскар Писториус суд жараёнида оёқ протезларини ечди. Июль ойида Претория суди уни дўстини отиб ўлдиришда айблаб, 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ермолаев номли кадетлар мактаби талабаси Ставрополда парашютдан сакрамоқда.13 май.

Демократлар Барак Обама ва Хиллари Клинтон Филадельфияда бўлиб ўтган Миллий демократик конвенциядаги сўзланган нутқдан кейин олинган сурат. Обама Клинтон сайловолди кампаниясида фаол иштирок этган эди. У рафиқаси билан фуқароларни Хиллари Клинтонга овоз беришга чақирди.

Рим Папаси Освенцим маҳбуслар лагерига ташриф буюрди. Концлагернинг тепасига “Меҳнат одамни озод қилади”, деб ёзилган шиор илинган. 29 июль.

Хиллари Клинтоннинг қўриқчилари саҳнага чиқмоқчи бўлган одамнинг йўлини тўсди. Айове, 10 август.

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Академиясида битирув кечаси. 2 июнь.

Буюк Британя бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши олдидан ўтказиладиган референдумдан икки кун илгари. 21 июнь.

69 ёшда жигар саратонидан вафот этган Дэвид Боуини хотирлаш учун мухлисаси елкасига унинг татуировкасини чиздирди. 10 январь.

Елизавета II нинг 90 йиллик таваллудини нишонлашда ҳушидан кетган гвардиячи. 11 июнь.

Янги йил куни бўлаётган мушакбозликдан машина ичига яшириниб олган хитойлик оила. 7 февраль.

Facebook  бош директори Марк Цукерберг Берлинда Аксел Шпрингер мукофотини топшираётганда виртуал кўзойнакларнинг имкониятларини намойиш қилмоқда. 25 февраль.

Ахлатга тўлиб-тошган Ливан. Бейрут, 23 февраль.

АҚШ президентилигига номзоди қўйилган Хиллари Клинтон ва собиқ президент Билл Клинтонлар Манчестрдаги кичик ресторанлардан бирида нонушта қилмоқда. 8 февраль.

Голливуддаги Шон-шуҳрат аллеясидаги Дональд Трампнинг унинг номзодига қарши бўлган одамлар томонидан тахқирланган юлдузи. 26 октябрь.

Darakchi.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

16 − 7 =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз