Юртимизда

Жозибали аёлмисиз ёки совуққон?! Гуллардан бирини танланг, жавобини айтамиз!

Гуллар аёл кишининг баҳри дилини очувчи калит. Севган инсонингиз томонидан совға қилинган гулдаста доим сизни бахт сари етаклайди. Табиатнинг энг гўзал нарсаси ҳам, албатта, гул десак хато қилмаган бўламиз. Гуллар барча замонлар оша доим энг яхши туҳфа, туйғулар изҳори, хонадонимиз кўрки, яхши кайфият манбаи бўлиб келган. Аёллар ҳам бир гул мисолидир. Кимдир — қиролича атиргул, яна кимдир эса нафис лола. Ҳар ким ўз гулига мусаффо тиниқ сув озуқасини берса, у ҳам хуш бўйи ва чиройи билан унга жавоб қайтаради. Хўш, сиз қандай гулни ёқтирасиз? Қуйидаги олтита гулдан бирини танлаб, характерингиз қаърида беркиниб ётган яширин хусусиятлар ҳақида билиб олинг. Агар сизга иккита гул бирдек ёқса, демак, сизда иккита хусусият мужассам экан.

bezimeni-1

 

 

    10-1-1024x640  1-рақамли гул

Назокатингиз ҳар доим яққол кўзга ташланиб, эътиборни тортиб келган. Қаерда бўлманг, доим нигоҳлар сизга тикилган, авж муҳокама марказидасиз. Эркаклар сизга очиқчасига қизиқиш билан қарашади, аёллар эса гоҳида ҳавас, гоҳида эса ҳасад кўзлари билан тикилишади. Бироқ сиз ўз қадрингизни яхши биласиз ва тор доирадаги яқинлар фикригина сиз учун қадрли.

Бошқа бирор инсонга ишонишингиз қийин, агар ишонган тақдирингизда ҳам у ишончингизни оқлаши учун зўр бериб ҳаракат қилиши керак. Агар фалокат босиб, бунинг уддасидан чиқа олмаса, буни ҳеч қачон кечирмайсиз.

Кийиниш масаласига келадиган бўлсак, юбка ва шимда ҳам жуда гўзал кўринасиз. Лаб бўёғининг эса кўпинча оч рангини танлайсиз. Аслида, сизга ёрқин қизил ранг жуда ярашади.

Маслаҳат: атрофдагилар эътиборидан ҳаволаниб кетманг. Кийиниш ва пардоз борасида меъёрдан ошманг, чунки сиз шу ҳолатингизда ҳам ўта жозибалисиз.

   12cvett      2-рақамли гул

Нозанин, романтик, мулойим, бир сўз билан айтганда, кўпчилик эркаклар орзу қиладиган аёл. Сиз уларнинг хушомадлари, совға ва эътиборини бамайлихотир қабул қиласиз. Сизнинг бетимсол самимийлик ва назокатингиз кўпчиликни ҳаяжонга солади. Аёллар сиз билан дўстлашишга ҳаракат қилса, эркаклар эътиборингизни қозонишга тиришади. Худди сиз шам-у, улар атрофингизда айланаётган парвонага ўхшайди. Бироқ бу мулойимлик остида темирдек мустаҳкам қалб турганини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмайди. Сиз шунчалик реалистсизки, ҳар доим нима истаётганингизни аниқ биласиз ва унга доимо эришасиз.

Кўйлак, блузка, тўр ва майда гулчалар билан безатилган кийимлар чиройингизни янада очиб юборади. Оч рангли кийимларни танлаганингиз маъқул.

Маслаҳат: хушомадлар одатий ҳол бўлиб қолгани учун барчани бирдек рад этишга уринманг. Ихлосмандларингиз орасида сизни чин дилдан севадиган, самимий инсон ҳам бўлиши мумкин. Ўзгалар қалби ва ҳислари билан ўйнашишни бас қилинг.

    12-1-1024x6403-рақамли гул

Сизда ижобий фазилатлар шу қадар кўпки, уларнинг энг асосийларини аниқлаш қийинчилик туғдиради. Сиз ҳақиқатгўй, самимий, жиддий, яқинларингизни қийин пайтларда қўллаб-қувватлаб туришга қодир аёлсиз. Тақдирнинг ҳар қандай қийинчиликларини мардонавор енгиб, синовларига дош берасиз. Кўпинча бундай аёлларни барча эркаклар орзу қилади. Ўзига қараган, пазанда, уйида шинам муҳит яратиб қўйган, садоқатли ва жиддий рафиқа. Эркак киши бундан ортиқ яна нима исташи мумкин?

Бироқ кўнглингизга ёқадиган инсонни топиш сиз учун қийинчилик туғдиради. Чунки биринчи муҳаббатини унутиб кетиши қийин кечади. Ҳақиқий оила бошлиғи бўла оладиган меҳрибон инсонни топиш учун бироз кутиш керак. Бундай йигит сизнинг фазилатларингизни қадрлаб, умр бўйи асраб-авайлайди. Мазкур аёллар учун турмуш ўртоғи биринчи галда ғамхўр бўлиши керак!

Сиз оқ-қора либосларда жуда гўзал кўринасиз. Либосингизда бир нечта ранглар учраши сиздан эътиборни чалғитади… Ахир ёрқин рангларсиз ҳам жуда гўзалсиз!

Маслаҳат: ўтмишни ортга ташлаб, бугунги кун руҳи билан яшанг. Фидокорлик борасида чегарани билинг.

12jklkl4-рақамли гул

Доим кулиб турадиган, очиқ юзли, энергияга бой аёл. Сиз ўзингиз ҳақида кўпинча мана шундай таърифни эшитасиз. Кулгингиз ҳар бир юракни забт этишга қодир, ҳатто тошюрак йигитларни ҳам. Кўпинча йигитлар билан дўстлашишни хуш кўрасиз, бироқ бу дўстлик тез орада муҳаббатга айланади. Яъни улар сизни севиб қолишади ёки дўстлашишдан олдинроқ севиб қолишга улгурган бўлишади.

Тўғри, эркакларни мафтун этишингиз мумкин, бироқ уларни ўзингизга яқин олишингиз қийин. Кундузги хуш-хандонлик кечқурунга бориб йиғига айланиши ҳеч гап эмас. Барча инжиқликларингизга дош бериб, кўнглингизга кира олган инсонгина муҳаббатингизга сазовор бўлиши мумкин.

Ташқи кўринишингизни тез-тез ўзгартириб турасиз ва тўғри қиласиз! Бу йўлда ҳар қандай усулдан фойдаланиш зарар қилмайди. Сизга ўзига хос кўйлаклар, макияж ва соч турмаги мос тушади.

Маслаҳат: қизлар орасидан ҳам дўст қидиришга ҳаракат қилинг, ахир аёл қалбини аёл билади.

            111jkl         5-рақамли гул

Сиз болаликдан ўз гўзаллигингизни яхши билгансиз. Ҳатто ойингиз билан сайрга чиққанингизда ҳам атрофдан нотаниш одамлар «Вой, бундай чиройли қизча экан!» тарзида сизни суйиб-эркалашган. Айнан уларнинг мақтовлари туфайли ҳам сиз одамларга ташқи кўринишига эмас, ички дунёсига қараб муомала қилишни ўргангансиз. Сиз одамларни яхши ажратасиз, нимани яшираётганини аниқ биласиз, ҳеч нима нигоҳингиздан четда қолмайди. Кўпчилик дугоналарингиз сиздан худди руҳшуносдан маслаҳат сўрагандек маслаҳат сўраб келишади.

Ошиқларингиз ҳам жуда кўп бўлади. Бироқ сиз бўлғуси турмуш ўртоғингизни ўзингиз танлайсиз. Қандайдир олтинчи ҳиссиёт минглаб инсонлар орасидан айнан у сизга мос келишини шипшитиб қўяди.

Ҳатто кам пул топсангиз ҳам қимматбаҳо брендлар остида ишлаб чиқариладиган либослар киясиз. Тилла сизга жуда ярашади, уни кўпроқ тақсангиз, омад келтиради.

Маслаҳат: оддийлик энг катта бойлик эканлигини унутманг. Ҳатто оддий газмолдан ҳам ажойиб либос тикиб кийиш мумкин.

 12a   6-рақамли гул

Ўзига хос аёлсиз. Сизда муз ва гулхан хусусияти бир вақтда мавжуд. Ташқи томондан совуқ кўринсангиз ҳам қалбингизда эҳтирослар ғужғон ўйнайди. Сизни кашф қила олган йигит бутун умр қалбингиздан жой эгаллаши шубҳасиз. Бутун умр фақат бир инсонни севиб ўтасиз, сабр-тоқатингизга фаришталар ҳам ҳавас қилса арзийди. Фақат камдан-кам ҳоллардагина қайнаб-тошиб кетасиз. Бу ҳолат камдан-кам содир бўлади.

Сиз йигитларни мафтун этасиз, бироқ буни кўпинча ўзингиз билмайсиз. Гап шундаки, эркаклар ташқи ниқобингизни кўриб, сизга яқинлашишга журъат эта олишмайди.

Кўзингиз жуда чиройли, уларга кўпчиликнинг ҳаваси келади.

Маслаҳат: ҳеч бўлмаса, курсдошлар, дўст ва яқинлар даврасида бўлса ҳам бироз киришимли бўлинг.

Озода тайёрлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре + два =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз