Юртимизда

Видео: Сурияда инсонлар қалбини ларзага солувчи ҳолат юз берди

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Исро» сураси, 70-оятида шундай марҳамат қилади:

Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик.

Бундан ташқари, Муҳаммад (с.а.в) ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: “Мўмин киши Аллоҳ таоло наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир”.

Биз бу муқаддас сўзларни нега ёдга олаяпмиз? Инсон Ер сайёрасидаги барча жонзотлардан устун. Нега? Унда ақл, иймон бўлгани учун. Ана шу хислатлар туфайли ҳам у Инсон номи билан аталади, юритилади.

Хўш, агар унда мана шу хислатлар бўлмасачи, унда ким бўлади? Инсон қиёфасидаги ҳайвонлар, шайтонлар бўлади. Раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу гапларни айтганларида, нимани ёки кимни назарда тутаяптилар, деб ўйлаган эдим…

Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида бир таъсирли видео жойлаштирилди. Унда бир ойлик чақалоқни портлаш вайронаси остидан қутқариб қолган, унинг учун Аллоҳга ёлвориб дуо қилган суриялик қутқарувчи тасвирланган. Шукр-ки, қизча қутқариб қолинган.

Қисқа вақтли видеони қайта-қайта кўриш орқали шу нарсага амин бўлдим-ки, инсон ёки фариштага тенг бўлар экан ёки тубан махлуқ. Буни суриялик қутқарувчи сингари инсонлар ёхуд бир ойлик чақалоқни шу ҳолга солган инсонлар қиёфасида кўриш мумкин.

kun.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

2 × пять =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз