Туркияда отиб ўлдирилган Россия элчиси Андрей Карловнинг рафиқаси фожиани ўз кўзлари билан кўргач, юрак хуружига учради…

0

Аёлнинг айтишича, улар кўргазмага бирга келишган ва у олдинги қаторда ўтирганди. Минбарга қўлида тўппонча тутган қотил чиққанини, эрига қарата қайта-қайта ўқ узганини кўрган. Аммо шу заҳоти юраги хуруж қилиб ҳушидан кетган. Аёл зудлик билан касалхонага олиб кетилган.

Россия президенти Владимир Путин Карловнинг ўлдирилиши икки давлат ўртасидаги келишувларга тўсиқ бўла олмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бугун Анқарага бир гуруҳ россиялик терговчилар ташриф буюрди. Улар Туркиядаги ҳамкасблари билан биргаликда иш олиб боришади. Карловнинг жасади эса Москвага келтирилди. Шахсан Путин Карловни ўлимидан сўнг олий даражадаги мукофотга тавсия этди.

Туркия президенти Эрдўған ҳам марҳумнинг оила аъзоларидан, Россия халқидан расман узр сўради ва айбдорлар албатта жазоланишига ваъда берди. Эрдўған Россия элчихонаси жойлашган кўчага Карловнинг номи берилиши ҳақида фармонга имзо чекди.

Айни пайтда Анқарада қотилнинг олти нафар қондоши қўлга олинган.

Айтишларига қараганда, қотил 2016 йил июлигача полиция маҳкамасида хизмат қилган. Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг уни ҳам қўзғолонга алоқадорликда айблаб ишдан бўшатишган. Кўргазмага эса у ўзининг энг яхши кўрган кийимларини кийган ҳолда кириб келган. Кириш эшиги олдидаги қўриқчиларга ўзида сақланиб қолган полициячи гувоҳномасини кўрсатган. Хуллас, ҳеч кимда шубҳа уйғотмаган. Экспертлар бу иш олдиндан пухта режалаштирилгани, қотил камида икки киши ҳамроҳлигида бу жиноятни содир этишга тайёргарлик кўрганини айтишмоқда.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here