Юртимизда

Янги йил оқшоми учун соч турмаклари

2016 йилда максимал даражада табиий соч турмаклари — енгил зулфлар ва тартибсиз ҳажмни танлашни тавсия этамиз. Соч укладкасини идеал қилишга уринманг, у енгил ва табиий бўлсин! Идеал соч турмаги томон йўл парвариш қилинган ва соғлом сочлардан бошланади. Шунинг учун байрам олдидан уларни, бироз бўлса-да, калталатган маъқул.

Янги йил оқшомининг асосий трендлари

Калта сочларга ҳамма соч турмаклари ҳам мос тушавермайди. Бироқ сочларингизнинг бир неча кокилларига рангли тус бериб, оммадан ажралиб туришингиз мумкин. Асосийси, бундай дадил соч турмаги сиз яратган образ билан уйғунлик ҳосил қилиши лозим.

Агар байрам кечаси учун танлаган либосингиз бундай тажрибага йўл қўймаса, унда сочларингизни ўзига хос ободок, невидимка ёки бошқа аксессуарлар билан безатинг. Ҳозирда турли-туман занжирлар, ноодатий соч тўғноғичлари урфда. Сиз танлаган безак кўйлагингиз рангига мос тушишига аҳамият қаратинг.

pleteniya

Агар сочларингиз табиий қалинликка эга бўлмаса, байрамдан бир кун олдин уларни ювиб, бир нечта кичикроқ французча ўримларни ўриб қўйинг. Тонгда сизни ажойиб ҳажмга эга, кўркам табиий тўлқинсимон соч турмаги кутиб олади.

Романтик қизларга эса катта-катта жингалак зулфлар қилиб, уларга қўшимча кичикроқ шляпа ёки катта безак танлашни тавсия этамиз.

Узун сочларга келсак, турли-туман ўримлар ва ўрилган қисмларга эга бўлган соч турмаклари ҳамон актуаллигича қолмоқда. Фантазиянгизни ишга солинг, ахир французча ўрим билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсиз.

Ретро услубидаги соч турмаклари ҳам урфда. Агар ретро соч турмаги кўйлагингизга мос тушса, қўрқмасдан ўтмишга йўл олинг!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

18 + три =

Диққат! Диққат!
Диққат! Диққат!
Ўқишни тавсия этамиз